Архив

Қандай қилиб Нидерландия университети талабаси бўлиш мумкин? Карина Даулбаева ҳикояси
12 июль 2023, 18:00

Қандай қилиб Нидерландия университети талабаси бўлиш мумкин? Карина Даулбаева ҳикояси

2022 йилда Карина Даулбаева Европанинг энг машҳур ОТМлардан бири — дунёнинг Топ-50 талигига кирувчи Амстердам университетига ўқишга кирди. «Хориж дипломи» лойиҳаси доирасида у қандай қилиб Нидерландияга кўчиб ўтгани, талаба харажатлари ва голландларнинг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди.

Қайта тикланадиган энергия манбасидан фойдаланувчилар қатор солиқлардан озод этилиши мумкин
12 июль 2023, 17:39

Қайта тикланадиган энергия манбасидан фойдаланувчилар қатор солиқлардан озод этилиши мумкин

Қуйи палата депутатлари қабул қилган қонунга кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан, қурилмалар билан банд бўлган ерлар бўйича ер солиғидан озод этилади.

«Асакабанк» АЖ ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Андижонга пресс-тур уюштирди
12 июль 2023, 17:00

«Асакабанк» АЖ ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Андижонга пресс-тур уюштирди

«Асакабанк» ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Makro Farm Andijan МЧЖга ташкиллаштирилган пресс-тур давомида ОАВ вакиллари ишлаб чиқарилган қатор маҳсулотлар билан танишиб чиқдилар.

Энергетика вазири Ўзбекистон Россия гази учун қанча тўлашини очиқлай олмаслигини билдирди
12 июль 2023, 16:38

Энергетика вазири Ўзбекистон Россия гази учун қанча тўлашини очиқлай олмаслигини билдирди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Россияга газ учун қанча тўлашини очиқлай олмаслиги, лекин миллий манфаатлар, бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, рақобатбардош нархлар белгиланганини таъкидлади.

Жиззахда ўғирланган давлат рақамида 292 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди
12 июль 2023, 16:22

Жиззахда ўғирланган давлат рақамида 292 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди

Ғаллаорол туманида ўзганинг автомобиль рақамини тақиб олиб йил давомида 292 марта қоида бузган Malibu-2 ҳайдовчиси қўлга олинди.

Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади
12 июль 2023, 16:15

Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади

Қорақалпоғистонда маданият ва санъат соҳаси вакиллари ва ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, гастроль сафарларини молиялаштириш каби ишлар учун Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади. Унга Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги 2023 йил учун ажратилган пуллардан 20 млрд сўм йўналтиради.

Газ ва электр энергияси тарифларини тартибга солиш мустақил тузилмаларга ўтказилади
12 июль 2023, 15:57

Газ ва электр энергияси тарифларини тартибга солиш мустақил тузилмаларга ўтказилади

Ўзбекистонда табиий монополиялар, жумладан, электр энергияси, газ, алоқа, йўллар ва авиация билан боғлиқ соҳаларда босқичма-босқич мустақил бозор регуляторлари институти жорий этилади. Рақобат қўмитаси 2025 йилгача бу бозорлардаги тарифларни тартибга солишни уларга топшириши керак бўлади.

Сўнгги 5 йилда яшиллик даражаси Тошкентда 33, Бухорода эса 37 фоизгача қисқарди
12 июль 2023, 15:39

Сўнгги 5 йилда яшиллик даражаси Тошкентда 33, Бухорода эса 37 фоизгача қисқарди

Қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33−37 фоизгача қисқарди. Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.

Хавфсиз жойлардан — хавфсиз ва фаровон ҳамжамиятлар сари
12 июль 2023, 15:30

Хавфсиз жойлардан — хавфсиз ва фаровон ҳамжамиятлар сари

БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска «Газета.uz» учун мақоласида шаҳарларни аёллар учун хавфсиз қилишга қаратилган «Умидани чақиринг» синов лойиҳаси ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш қандай қилиб кўчалардаги таъқиб эҳтимолини камайтириши борасида сўз юритди.

Тошкентда Жанубий Корея фуқароларининг уйида босқинчилик қилганлар ушланди
12 июль 2023, 15:16

Тошкентда Жанубий Корея фуқароларининг уйида босқинчилик қилганлар ушланди

Яккасарой туманида икки аёл ва бир эркак Жанубий Корея фуқароларининг хонадонига босқинчилик йўли билан кириб, ўғрилик содир этди. Гумонланувчилар ушланиб, қамоққа олинди.

ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академия магистратурага қабулни бошлади
12 июль 2023, 15:00

ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академия магистратурага қабулни бошлади

Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети қошидаги Дипломатик академияга янги ўқув йили учун магистратура йўналишлари бўйича ҳужжатлар қабули бошланди. Қабул 31 июлгача давом этади.

Экспорти чеклови бекор қилингач, Ўзбекистон рекорд даражада кўп пиёз сотди
12 июль 2023, 14:27

Экспорти чеклови бекор қилингач, Ўзбекистон рекорд даражада кўп пиёз сотди

Экспортга қўйилган чеклов бекор қилингач, Ўзбекистон четга рекорд даражада кўп пиёз юборди. Март ойи ўрталаридан июнь охиригача ташқи бозорларга 222,8 минг тонна пиёз жўнатилган, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 53 фоизга кўп. Маҳсулотнинг 90 фоизи Россия ва Қозоғистонга сотилган.

Тошкентда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди
12 июль 2023, 12:51

Тошкентда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди

Тошкентда фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш бўйича навбатдаги уринишнинг олди олинди. Бунинг учун бир ҳолатда 30 минг доллар, иккинчисида 3500 доллар ва 14 миллион сўм талаб қилинган.

ЖАРда 11 йил ичида биринчи марта қор ёғди (фото)
12 июль 2023, 12:21

ЖАРда 11 йил ичида биринчи марта қор ёғди (фото)

Жанубий Африка Республикасининг Йоҳаннесбург шаҳрида 2012 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Ҳодиса намликнинг кўтарилиши ва совуқ ҳарорат туфайли кузатилган. Олимлар бунга глобал исишнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Тошкентда Nexia билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
12 июль 2023, 12:02

Тошкентда Nexia билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳрида Nexia билан тўқнашувда 34 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди. Nexia йўловчиси шифохонага ётқизилди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
12 июль 2023, 11:36

Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.

«Хиёнат қилганга ўрин йўқ». Президент — «Автойўл», «Темир йўллар» раҳбарлари ва бошқалар ишдан олиниши ҳақида
12 июль 2023, 11:15

«Хиёнат қилганга ўрин йўқ». Президент — «Автойўл», «Темир йўллар» раҳбарлари ва бошқалар ишдан олиниши ҳақида

Президент «Автойўл», «Темир йўллар» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди. «Ўзтўқимачиликсаноат», «ИЭС» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарларига берилган огоҳлантириш «сўнггиси» эканини айтди.

Рақобат қўмитаси энди президент ва Сенатга ҳисобдор бўлади
12 июль 2023, 11:01

Рақобат қўмитаси энди президент ва Сенатга ҳисобдор бўлади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятида бевосита президентга ва Сенатга ҳисобдор этиб белгиланди. Қўмита ҳар йили иқтисодиётда рақобат муҳити ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида ҳисобот бериб боради.

Миллий гвардия ва ички ишлар органларига экологик ҳуқуқбузарлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди
12 июль 2023, 10:49

Миллий гвардия ва ички ишлар органларига экологик ҳуқуқбузарлик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди

Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига директор этиб тайинланди
12 июль 2023, 10:37

Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлигига директор этиб тайинланди

Маданий мерос агентлиги Туризм ва маданий мерос вазирлигидан ажратилгандан кейин Баҳодир Абдикаримов унга қайта раҳбар бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг