Архив

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади, лекин охирида яна пасаяди
12 август 2024, 13:27

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади, лекин охирида яна пасаяди

Ўтган ҳафта охирида пасайган ҳарорат янги ҳафта давомида яна кўтарилади. Душанбадан ҳаво +37…+43 даражагача исийди. Пайшанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларга салқин ҳаво кириб кела бошлайди, жума куни эса барча ҳудудларга тарқалади.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги — маҳаллаларда ер участкаларини сотиш платформаси ишга тушгани ҳақида
12 август 2024, 12:39

Тошкент шаҳри ҳокимлиги — маҳаллаларда ер участкаларини сотиш платформаси ишга тушгани ҳақида

Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди. Йиғилган маблағлар маҳалла ва туман ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади, дея таъкидлади ҳокимлик. Шаҳар маъмурияти сотувга қўйилган болалар майдончасига ҳам изоҳ берди.

Фото: Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди
12 август 2024, 11:42

Фото: Хивада «Қовун сайли» фестивали ўтказилди

Хива шаҳрида 9−11 август кунлари «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Анъанавий фестивалда 60 та павильон ташкил қилиниб, унда 125 га яқин қовун нави намойиш этилди. Янгибозор тумани Гран-прига лойиқ кўрилиб, Tracker автомобили билан тақдирланди. Фото.

Термизда Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди
12 август 2024, 10:56

Термизда Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди

Адлия вазирлиги Имом Термизий номидаги ислом институтини давлат рўйхатидан ўтказди. Унга 2024−2025 ўқув йили учун қабул 14 августдан 20 августгача давом этади. Мамлакатдаги олий диний таълим муассасалари сони 4 тага етди.

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини ободонлаштириш бўйича таклифларни йиғмоқда
12 август 2024, 09:50

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини ободонлаштириш бўйича таклифларни йиғмоқда

Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини (Беруний метро бекати ёнида) ободонлаштириш бўйича ўрганиш олиб бормоқда. Резидентлар у ерда нимани хуш кўриши, қандай объектлар ва функцияларни кўришни хоҳлаши, шунингдек, ҳудуд ҳаракатланиш имконияти чекланганлар учун қанчалик қулай эканини кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон Париж Олимпиадасида 13-ўринни эгаллади, бу — мамлакат тарихидаги энг яхши натижа
11 август 2024, 23:04

Ўзбекистон Париж Олимпиадасида 13-ўринни эгаллади, бу — мамлакат тарихидаги энг яхши натижа

Париждаги Олимпиада Ўзбекистон учун мамлакат мустақил тараққиёти тарихида энг муваффақиятлиси бўлди. Республика 13 та медаль (8−2−3) билан 206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиёда ва МДҲда 1-ўринни ҳамда Осиёда 4-ўринни эгаллади.

«У ўзини яхши ҳис қилмоқда». Ўзбекистон бокс федерацияси — Тўлқин Қиличев ҳақида
11 август 2024, 17:26

«У ўзини яхши ҳис қилмоқда». Ўзбекистон бокс федерацияси — Тўлқин Қиличев ҳақида

Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружидан кейинги ҳолатига изоҳ берди. «Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўтадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади», — дея қайд этди ташкилот.

Туркияда Instagram блокдан чиқарилди
11 август 2024, 13:20

Туркияда Instagram блокдан чиқарилди

Туркияда 9 кундан буён тақиқда бўлган Instagram шанба куни блокдан чиқарилди. Instagram мамлакат расмийлари талабларини бажаришга ва фойдаланувчиларга қўйилган цензурани тартибга солишга рози бўлган. Бу йиллар давомида платформага қўйилган энг узоқ муддатли тақиқ бўлди.

Россияда ноқонуний миграция бўйича 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
11 август 2024, 12:20

Россияда ноқонуний миграция бўйича 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

Россиянинг Одинцово шаҳрида ўтказилган рейдларда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний меҳнат олиб борган ушбу фуқаролар мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи ғалабани нишонлаш пайтида юрак хуружига учради
11 август 2024, 09:01

Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи ғалабани нишонлаш пайтида юрак хуружига учради

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаётган вақтда юрак хуружига учради. Унга юрак-ўпка реанимацияси ва дефибрилатор қўллаган ҳолда Британия бокс жамоаси мутахассислари ёрдам берди.

Тошкент вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди
11 август 2024, 08:27

Тошкент вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди

Тошкент вилояти Паркент туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 65 км узоқда жойлашган.

Париж-2024: Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия чемпиони бўлди
11 август 2024, 02:24

Париж-2024: Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов финалда испаниялик рақибини мағлуб этиб, Париж Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги Токио-2020 дан кейинги иккинчи Олимпиада олтини бўлди.

Париж-2024: Таэквондо устаси Светлана Осипова Олимпиада совриндори бўлди
11 август 2024, 01:35

Париж-2024: Таэквондо устаси Светлана Осипова Олимпиада совриндори бўлди

Париж Олимпиадасида таэквондочи Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпиадада совриндор бўлган илк аёл таэквондочига айланди.

Париж-2024: Боксчи Абдумалик Халоков қирғизистонлик рақибини енгиб, Олимпиада чемпиони бўлди
11 август 2024, 01:10

Париж-2024: Боксчи Абдумалик Халоков қирғизистонлик рақибини енгиб, Олимпиада чемпиони бўлди

Олимпиада финалида қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлига қарши жанг қилган боксчи Абдумалик Халоков рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. У терма жамоага 7-олтин медални келтирди.

Париж-2024: Эркин курашчи Разамбек Жамалов терма жамоада 6-олтин медални қўлга киритди
10 август 2024, 23:31

Париж-2024: Эркин курашчи Разамбек Жамалов терма жамоада 6-олтин медални қўлга киритди

Париждаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан курашаётган россиялик курашчи Разамбек Жамалов олтин медални қўлга киритди. Финалда у япониялик рақибини муддатидан аввал мағлуб этди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 20 йил ичида эркин кураш бўйича олган илк Олимпия олтин медалидир.

Нима ўқиймиз? Ношир Санжар Назар тавсия қилади
10 август 2024, 20:36

Нима ўқиймиз? Ношир Санжар Назар тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Аксарият ҳолатларда пора берган одам жазоланмаяпти» — ССВ раҳбари
10 август 2024, 17:30

«Аксарият ҳолатларда пора берган одам жазоланмаяпти» — ССВ раҳбари

«Ҳар бир тизим бошида турганларнинг ўзи ва жамоасида коррупцияга қарши курашиш бўйича хоҳиш бўлиши керак», — деди ССВ раҳбари Асилбек Худаяров. Аксарият ҳолатларда порани берган одам жазоланмай қолаётганини айтган вазир в.б. унинг жамоаси коррупцияга қарши курашишга тайёр эканини таъкидлади.

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев кумуш медалга эга чиқди
10 август 2024, 16:43

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев кумуш медалга эга чиқди

Акбар Жўраев Париж Олимпиадасида оғир атлетика бўйича кумуш медаль олди. У даст (185 кг) ва силтаб кўтаришда (219) умумий 404 кг тўплаб иккинчи ўринни эгаллади.

Енгил автомобилларнинг ойлик савдоси 18,6 фоизга ошди, лекин йиллик савдо ҳажми пасайишда давом этмоқда
10 август 2024, 15:54

Енгил автомобилларнинг ойлик савдоси 18,6 фоизга ошди, лекин йиллик савдо ҳажми пасайишда давом этмоқда

Июль ойидаги ўсишга қарамай, Ўзбекистонда автомобиль савдоси йиллик кўрсаткичларда, айниқса, хорижий енгил автомобиллар сегментида (-46,5 фоиз) пасайишда давом этмоқда. Иккиламчи бозорда тузилган шартномалар сони ошди, аммо умумий тенденция савдо ҳажмининг камайганини кўрсатмоқда.

Юнусободдаги дўконларда ёнғин содир бўлди (видео)
10 август 2024, 15:15

Юнусободдаги дўконларда ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкент шаҳридаги дўконларнинг бирида ёнғин юз берди. ФВБнинг маълум қилишича, ёнғин 21 дақиқада ўчирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг