Архив

«Байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку». Алишер Қодиров — заправка олдида шикоят қилган фуқаро ҳақида
3 январь 2025, 17:02

«Байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку». Алишер Қодиров — заправка олдида шикоят қилган фуқаро ҳақида

Депутат Алишер Қодиров газ заправкадан масъулларга мурожаат қилган ва кейинчалик «майда безорилик» сабаб 15 суткага қамалган фуқарони танқид қилди. «Байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку», — деб ёзган депутат.

Шавкат Мирзиёев Янги Орлеандаги теракт муносабати билан таъзия йўллади
3 январь 2025, 17:02

Шавкат Мирзиёев Янги Орлеандаги теракт муносабати билан таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида машина одамлар орасига кириб боргани билан боғлиқ «террорчилик ҳаракати» муносабати билан Жо Байденга таъзия мактуби юборди. Ҳодиса оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.

Эркин Муҳитдинов Ўрмон хўжалиги агентлигига директор в.б. бўлди
3 январь 2025, 15:52

Эркин Муҳитдинов Ўрмон хўжалиги агентлигига директор в.б. бўлди

Бир ой олдин Экология вазирлигида иш бошлаган Эркин Муҳитдинов Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги агентлиги директори этиб тайинланди. Ўрмон хўжалиги идорасини етти йилдан ортиқроқ давомида Низомиддин Бакиров бошқариб келаётганди.

Шанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин
3 январь 2025, 15:20

Шанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин

Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда. Якшанбада эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-5, кундузи +1…+8 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистондаги туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилади
3 январь 2025, 15:00

Ўзбекистондаги туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилади

1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга «маҳалла банкирлари» тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган «ёрдамчи-агентлар» танлаб олинади.

Лимитдан ўтган тадбиркорларга электр ва газ учун оширилган тарифлар миқдори ўзгарди
3 январь 2025, 14:39

Лимитдан ўтган тадбиркорларга электр ва газ учун оширилган тарифлар миқдори ўзгарди

Ўзбекистон ҳукумати кечикиб бўлса-да, белгиланган лимитдан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ва газ учун қўшимча тўловлар миқдорини пасайтирди. Лимитнинг ўзи эса оширилди.

Ўзбекистонда палов 2024 йилда 15,6 фоизга қимматлади
3 январь 2025, 14:38

Ўзбекистонда палов 2024 йилда 15,6 фоизга қимматлади

2024 йил якунига кўра Ўзбекистонда паловнинг ўртача нархи 15,6 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги. Ошнинг энг юқори нархи Тошкентда, энг пасти эса Наманганда қайд этилди. Палов индекси мамлакатда харид қобилияти паритетини аниқлашнинг норасмий усули ҳисобланади.

Жанубий Кореяда президентни ҳибсга олиш ордерининг ижроси муваффақиятсиз кечди
3 январь 2025, 12:43

Жанубий Кореяда президентни ҳибсга олиш ордерининг ижроси муваффақиятсиз кечди

Жанубий Кореяда ҳарбийлар ва қўриқчилар қаршилик кўрсатгани учун президентликдан четлатилган Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордери муваффақиятсиз кечди. 31 декабрда Корея тарихида илк бор суд амалдаги президентни ҳибсга олишга ордер берганди. Ёль бунгача чақирув қоғозларини 3 марта эътиборсиз қолдирган.

Ўзбекистонда тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштирилмоқда
3 январь 2025, 12:32

Ўзбекистонда тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Тадбиркорлар учун жаримадан қарздорлиги ҳисобига тармоқдан узиш ўрнига бўлиб-бўлиб тўлаш механизмини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йилдаги инфляция: нархлар қандай ўзгарди?
3 январь 2025, 11:55

Ўзбекистонда 2024 йилдаги инфляция: нархлар қандай ўзгарди?

2024 йил Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8 фоизни ташкил этди, бу Марказий банк кутилмаларидан юқори. 1 йилда картошка деярли 40 фоиз, сабзи 18,3 фоизга қимматлади. Газ тарифлари ўртача 2,3 баравар, электр энергиясиники эса қарийб 1,7 баравар, пропан нархи 30,9 фоизга, бензинники 5,9 фоизга ошди.

АЭС қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззахда жамоатчилик эшитуви ўтказилади — АЭС дирекцияси раҳбари
3 январь 2025, 11:24

АЭС қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззахда жамоатчилик эшитуви ўтказилади — АЭС дирекцияси раҳбари

АЭС қуриш дирекцияси директори Отабек Аманов кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси жараёнида Тошкент ва Жиззах вилоятларида жамоатчилик эшитуви ўтказилишини маълум қилди.

Тошкент метрополитени Россиядан учта янги поезд олди
3 январь 2025, 09:38

Тошкент метрополитени Россиядан учта янги поезд олди

Тошкент метрополитени 2024 йил охирида Россияда ишлаб чиқарилган учта янги таркибни олди. Ўтган йили жами 11 та тўрт вагонли поезд олиб келинди.

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент
2 январь 2025, 23:59

Фото: 1 январь тонгидаги Тошкент

Ҳар йили 1 январда «Газета.uz» мухбирлари пойтахтнинг Янги йил кутиб олинганидан кейинги манзараларини суратга олиш учун эрта тонгдан шаҳар кезади. Байрам излари қолган ҳовлилар ва кимсасиз майдонлар, камёб ўткинчилару жамоат транспортидаги саноқли йўловчилар — Искандар Мирзааҳмедов объективида.

Газ заправкадан йўлланган видеомурожаат ортидан фуқаро 15 суткага қамалди. Нималар маълум?
2 январь 2025, 23:25

Газ заправкадан йўлланган видеомурожаат ортидан фуқаро 15 суткага қамалди. Нималар маълум?

Газ заправкадан масъулларга йўлланган кескин мурожаат муаллифининг 15 суткага қамалиши жамоатчилик танқидига ва ҳайдовчига ёрдам беришга чорловларга сабаб бўлди. 3 январда иш бўйича апелляция суди ўтиши кутилмоқда. «Газета.uz» ишга доир маълумотларни бир саҳифага жамлади.

Ўзбекистон Туркманистондан юк машиналари кириши учун йиғимларни оширди, Эрон учун ставкаларни нолга туширди
2 январь 2025, 21:53

Ўзбекистон Туркманистондан юк машиналари кириши учун йиғимларни оширди, Эрон учун ставкаларни нолга туширди

Ўзбекистон Туркманистондан юк машиналарини олиб кириш учун йиғимларни 80−100 долларга оширди. Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Озарбайжон учун юк транспортининг бўлиш вақти бўйича табақалаштирилган тарифлар жорий этилди. Эрон учун ставка нолга тенглаштирилди.

Ўзбекистонда Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди
2 январь 2025, 19:48

Ўзбекистонда Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди

Ўзбекистонда Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилмоқда. Унга президент маслаҳатчиси Сардор Умурзаков масъул бўлади. Кенгаш давлат раҳбарига мамлакат ички ва ташқи сиёсати бўйича таклифларни мунтазам равишда тақдим этиб боради.

Ҳожатхона қоғозлари билан экологияга зарар етказган блогер жаримага тортилди
2 январь 2025, 18:14

Ҳожатхона қоғозлари билан экологияга зарар етказган блогер жаримага тортилди

Instagram блогери ҳожатхона қоғозлари уюми устига чиққан пайтида машина унинг остидан ҳаракатланиб ўтгани акс этган видеони тармоққа жойлади. Фуқаро ва шериклари ерга сочилган ҳожатхона қоғозларини воқеа жойида қолдириб кетгани маълум бўлди. Блогерга ИИБ ва Экология инспекцияси қонуний чора кўрди.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг илк кунида 1641 нафар чақалоқ туғилди
2 январь 2025, 13:14

Ўзбекистонда 2025 йилнинг илк кунида 1641 нафар чақалоқ туғилди

1 январь куни Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ туғилди, улардан 845 нафари қиз, 796 нафари ўғил бола. Хусусан, 22 та ҳолатда эгизак, 1 та ҳолатда уч эгизак дунёга келди. Энг кўп гўдак Фарғона (244), Самарқанд (186) ва Қашқадарё (181) вилоятларида туғилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг барча нефть маҳсулотлари биржа орқали «эркин рақобат муҳитида» сотилади
2 январь 2025, 13:04

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг барча нефть маҳсулотлари биржа орқали «эркин рақобат муҳитида» сотилади

1 январдан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариладиган барча турдаги нефть маҳсулотлари, жумладан, бензин фақат биржада «эркин рақобат муҳитида» сотилади, дея маълум қилди «Ўзбекнефтгаз». Компаниянинг таъкидлашича, аҳолини бензин билан таъминлаш масаласи давлат назоратига олинган.

Carvon (UNG Petro) заправкаларида Аи-80 бензини нархи 8150 сўмгача кўтарилди
2 январь 2025, 12:33

Carvon (UNG Petro) заправкаларида Аи-80 бензини нархи 8150 сўмгача кўтарилди

1 январдан Ўзбекистонда аввалроқ хусусийлаштирилган энг йирик ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бўлмиш Carvon (UNG Petro) тармоғида Аи-80 маркали бензин 6900 сўмдан 8150 сўмгача қимматлашди. Йиллик ҳисобда нарх деярли 34 фоизга ошди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг