Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Экология вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик ахбороти эшитилади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши мумкин.
Бир неча йиллар давомида Smart Ecosystem тадбиркорларга бизнесни содда, тез ва осон юритиш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.
Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Европа етакчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Грузия Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат мақомини олди. Иттифоққа Украина қўшилишига аввал қарши чиққан Венгрия бу қарорга тўсқинлик қилмади.
Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.
«Вонка» ва яна бешта кинопремьера, муздаги шоу, кўргазмалар, спектакллар, «Саҳна» стендап клубидаги юмористик тадбирлар, Fashion show, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари учун киритилган чекловлар юмшатилганини маълум қилди. АГТКШлар «маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида» ишини тиклайди.
Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган Таhое ўз йўналишида келаётган Tico билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланди.
Ўзбекистоннинг икки компанияси — Alfa Beta Creative ва GFK Logistic Asia Япониянинг санкциялар рўйхатига киритилди. Аввалроқ уларга қарши АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам санкция қўллаганди.
Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди. Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 2 та янги — «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларида синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Йўловчилар учун хизмат кўрсатиш қачондан бошланиши ҳақида маълумот синов натижаларидан сўнг маълум қилинади.
Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари октябрга нисбатан деярли ўзгармади, бизнеснинг кутилмалари эса сезиларли пасайди. Иш ҳақи, нафақалар ошиши нархларга босим ўтказишини қайд этганлар кўпайди. Инфляция 8 фоиз ва ундан камроқ бўлишини кутаётганлар улуши пойтахтда энг кам бўлди.
Президент ишлаб чиқариш таннархини камайтириш ва Ўзбекистонда автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқ берди, деди «Ўзавтосаноат» раҳбари Улуғбек Розуқулов. Унга кўра, «дилерлик тизимини такомиллаштириш ва аҳоли эътирозларининг олдини олиш» ҳам топширилган.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй лифти электр ўчиши оқибатида қулагани ҳақида хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги ток ўчгач генератор ишлагани, лифт ичидаги қизалоқ пастга хавфсиз тушганини маълум қилди.
ДХХ ходимлари ва божхоначилар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 27,5 кг «гашиш» ва салкам 4 кг «опий»нинг Ўзбекистонда сотилишига чек қўйди. Бундан ташқари, Андижон вилоятида Қирғизистондан олиб келинган 4,5 кг дан ортиқ «Мефедрон» аниқланиб, мусодара қилинди.
Ўзбекистондан совуқ антициклон тез чекинмоқда. Жума ва якшанба кунлари кундузи мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +7 даражагача исийди. Шанба эса бироз ёмғир ва қорли ўтиши, туман тушиши кутилмоқда.
Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган самолёт йўловчининг зўравонлиги туфайли Санкт-Петербургга фавқулодда қўнгани учун Uzbekistan Airways компанияси 22 минг доллардан кўпроқ зарар кўрди.
Шавкат Мирзиёев «Ўзавтосаноат»ни трансформация қилишни жадаллаштириш, моделларни кенгайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий корхоналар электромобиль ишлаб чиқариш соҳасини ўзлаштириб, талабларга мослашмаса, келажакда бозорда ўрин топишда қийналади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг