Архив

П️резидент байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонунни имзолади
8 июль 2023, 12:07

П️резидент байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонунни имзолади

Ўзбекистоннинг давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни юмшатувчи қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан байроқдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган ва ҳурматсизлик деб баҳоланувчи ҳолатлар аниқ белгиланди.

Aziya Invest Favorit иши. 1000 киши 300 млрд сўмни йўқотиши ва уйсиз қолиши мумкин
8 июль 2023, 10:27

Aziya Invest Favorit иши. 1000 киши 300 млрд сўмни йўқотиши ва уйсиз қолиши мумкин

Бир гуруҳ тошкентликлар 8 та уй қураётган Aziya Invest Favorit устидан президентга мурожаат йўллади. Унга кўра, компания кредит олиш мақсадида сотилган квартираларни гаровга қўйган, банклар эса кредит тўланмангани учун уй-жойларни олиб қўйган. 1000 киши кўрган зарар 300 млрд сўмдан ошиши мумкин.

Қирғизистонда президент Садир Жапаровнинг жияни коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди
8 июль 2023, 10:05

Қирғизистонда президент Садир Жапаровнинг жияни коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг жияни Бишкекда божхонадаги жиноий схемаларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинди. Жапаровнинг матбуот хизмати ҳибсга олинган шахс президент билан қариндош эканини тасдиқлаб, «коррупцияга қарши курашда истисно йўқлигини» таъкидлади.

Нима тайёрлаймиз: Қуюқ таомлар
8 июль 2023, 10:02

Нима тайёрлаймиз: Қуюқ таомлар

Димланган майин товуқ филеси, темари-суши, классик лазаня, картошкадан пишлоқли тоблатма, мексиканча буррито ва бошқалар — Zira.uz тўйимли ва мазали қуюқ таомлар рўйхатини тақдим этади.

7 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
7 июль 2023, 22:00

7 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Май ойида олтин сотиш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаган Ўзбекистон, Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар, диний материалларни тарқатгани учун озодлиги 4 йилга чекланган тошкентлик йигит, автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Forbes: Дониёр Комилов Урал КМКнинг бенефициар эгасига айланди
7 июль 2023, 20:01

Forbes: Дониёр Комилов Урал КМКнинг бенефициар эгасига айланди

Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов Россиядаги Урал кон-металлургия компаниясининг янги бенефициар эгаси бўлди, дея хабар бермоқда Forbes.

«Йилдан-йилга мигрантларнинг кетиши эмас, қайтиши ортмоқда» — Беҳзод Мусаев
7 июль 2023, 19:31 1

«Йилдан-йилга мигрантларнинг кетиши эмас, қайтиши ортмоқда» — Беҳзод Мусаев

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев йилдан-йилга ўзбекистонлик мигрантларнинг мамлакатдан кетиши эмас, қайтиши сони ортиб бораётганини айтди. Унга кўра, мигрантлар 2 млн нафарни ташкил этмоқда. 2022−2023 йилларда ташкилий тарзда 60 минг киши ишга жўнатилган ва уларнинг ўртача маоши 1200 доллар бўлган.

«Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас». ТМЗ — ўзининг молиявий аҳволи ҳақида
7 июль 2023, 19:14

«Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас». ТМЗ — ўзининг молиявий аҳволи ҳақида

«Тошкент металлургия заводи» «Газета.uz» мақоласига жавобан корхонанинг қарзлари тижорий фаолият орқали тўланишини маълум қилди. «Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас», дея таъкидлади ТМЗ. Аввалроқ, ЎзТТЖ суд жараёнида заводнинг банкрот бўлиш хавфи борлигини билдирганди.

Click: иловада идентификациядан ўтиб, аккаунтни юз билан ҳимоялаш мумкин
7 июль 2023, 19:00

Click: иловада идентификациядан ўтиб, аккаунтни юз билан ҳимоялаш мумкин

Эндиликда Click-аккаунтни фирибгарлардан ҳимоялаш учун селфи қилишнинг ўзи етарли бўлади.

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ
7 июль 2023, 18:07

Яқин ойларда қатор экстремал об-ҳаво ҳодисалари кутилмоқда — ЖССТ

ЖССТ яқин ойларда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, қурғоқчилик, сув тошқини ва аномал иссиқ кутилаётгани ва улар инсон саломатлигига таҳдид солишини билдирди. Аввалроқ Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳам аномал иссиқдан огоҳлантирганди.

Қоракўлда IT кластер ташкил этилади
7 июль 2023, 17:36

Қоракўлда IT кластер ташкил этилади

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT кластер ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда университет, масофавий IT хизматларини экспорт қилиш маркази, тадқиқот марказлари ва ахборот технологиялари билан боғлиқ бошқа объектлар очилади.

Ўзбекистон ИИВ инспекторлар учун Литва компаниясидан 3,6 млн еврога 7000 дона планшет сотиб олади
7 июль 2023, 17:16

Ўзбекистон ИИВ инспекторлар учун Литва компаниясидан 3,6 млн еврога 7000 дона планшет сотиб олади

Литванинг Start Group компанияси Ўзбекистон ИИВ ходимлари учун 7000 та планшет етказиш бўйича тендерда ғолиб чиқди ва лот учун 3,61 млн евро таклиф қилди. Бир планшет нархи тахминан 6,38 млн сўм. Қурилма профилактика инспекторлари, ППХ ходимлари ва бошқа хизматлар ишини яхшилашга ёрдам бериши керак.

Автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби белгиланди
7 июль 2023, 17:15

Автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

Германия, Литва, Люксембург билан ўзбекистонликларни вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича меморандумлар имзоланди
7 июль 2023, 16:58

Германия, Литва, Люксембург билан ўзбекистонликларни вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича меморандумлар имзоланди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германия, Литва ва Люксембургнинг олтита иш берувчи компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолади. Жумладан, Германияда автомобилсозлик, электроника, ҳамширалик иши ва парвариши (кексаларга қараш) мутахассислари вақтинчалик иш билан таъминланади.

Ўзбекистонда ҳарорат 11−13 июль кунлари +45 даражагача кўтарилади
7 июль 2023, 16:06

Ўзбекистонда ҳарорат 11−13 июль кунлари +45 даражагача кўтарилади

9−10 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келади, унинг чўққиси 11−13 июль кунлари кузатилади: +43…+45 даража. Кейинроқ Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат 3−5 даражага пасаяди. Июль ойида аномал иссиқ кутилмайди.

Ўзбекистон май ойида олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади
7 июль 2023, 15:18

Ўзбекистон май ойида олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади

Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотиб, дунёда олтин сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди. Туркия 63 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металл савдоси бўйича яна мутлақ етакчига айланди.

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради
7 июль 2023, 14:16

Ўзбекистонда дам олиш кунларида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бироз кўтарилади, аммо аксарият ҳудудларда +33…+38 даража кузатилади. Бу июль ойи учун мақбул қийматлар саналади.

Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 27,4 млн сўм тўлайдиган бўлди
7 июль 2023, 12:51

Жиззахда 3 туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 27,4 млн сўм тўлайдиган бўлди

Зафаробод туманида 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесган шахсга 1 650 000 сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди.

Тошкентда 228 минг қутидан ортиқ тамаки ёқиб юборилди (фото)
7 июль 2023, 11:28

Тошкентда 228 минг қутидан ортиқ тамаки ёқиб юборилди (фото)

Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. 3,3 млрд сўмга баҳоланган ушбу тамакиларнинг барчаси битта хонадондан топилган.

Саноат зонаси, гастрономик кўча, хиёбонлар. Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар
7 июль 2023, 11:05

Саноат зонаси, гастрономик кўча, хиёбонлар. Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар

Президент Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 320 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш, «Бўрижар» канали қирғоқларини ободонлаштириш ва у бўйлаб гастрономик кўча ҳамда хиёбон қуриш, шунингдек, трансформаторларни ўрнатиш каби қатор лойиҳаларни тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг