Архив

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди
10 июль 2023, 11:21

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди

Ўзбекистонга бу ҳафта Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ кучаяди. Кундузи ҳарорат +43…+45 даражагача кўтарилади. Жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 14 июлда эса +33…+38 даражагача пасаяди.

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди
10 июль 2023, 11:16

Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Шавкат Мирзиёев учинчи президентлик сайловида 87,05 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, деб хабар қилди МСК. Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 79,88 фоизи жараёнда иштирок этган.

Байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонлик ёшлар 6 та медаль олди
10 июль 2023, 10:57

Байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонлик ёшлар 6 та медаль олди

Ўзбекистон Италияда ўтган ёшлар ўртасидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатини 16-поғонада якунлади. Жамоа 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Тошкентда Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди
10 июль 2023, 10:40

Тошкентда Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрида 147-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автобуснинг мотор қисмида ёнғин содир бўлди, ҳеч ким жабрланмади.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
10 июль 2023, 09:54

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Анди Аранитаси 1 сентябрдан бошлаб ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари бўлади. ЕТТБ мамлакат билан ҳамкорликни тиклаган 2017 йилдан бери банк ваколатхонасини Алкис Дракинос бошқариб келаётганди.

Тошкентда чуқур ўпирилиши оқибатида тупроқ остида қолган фуқаро қутқарилди
10 июль 2023, 09:46

Тошкентда чуқур ўпирилиши оқибатида тупроқ остида қолган фуқаро қутқарилди

Мирзо Улуғбек туманида канализация чуқурининг ўпирилиши оқибатида бир киши тупроқ остида қолиб кетди. Фуқаро шаҳар ФВБ ходимлари томонидан қутқарилди. Унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

Банкларда доллар курси ўсишда давом этмоқда
10 июль 2023, 09:45

Банкларда доллар курси ўсишда давом этмоқда

Тижорат банклари 10 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 500−11 570 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 610−11 630 сўм.

«Бизда қатъий методология мавжуд». ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги сайловларни кузатиши ҳақида
9 июль 2023, 22:29

«Бизда қатъий методология мавжуд». ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги сайловларни кузатиши ҳақида

Президент сайловини ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг 280 дан ортиқ мутахассислари бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатиб бормоқда. Улар қатъий методологияни қўллаган ҳолда 80 та саволдан иборат шаклни тўлдиряпти, электрон ручкалар эса маълумотларни онлайн режимда узатиб турибди, деди миссия раҳбари Урсула Гацек.

Президентлик сайловидаги давомат 70 фоизга яқинлашди — МСК
9 июль 2023, 18:49

Президентлик сайловидаги давомат 70 фоизга яқинлашди — МСК

Соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон президенти сайлови бўйича рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69,85 фоизи овоз берди, деб хабар қилди МСК.

ФВВ ва Мудофаа вазирликлари Тошкент вилояти тоғларидаги ёнғиннинг олдини олди (видео)
9 июль 2023, 17:51

ФВВ ва Мудофаа вазирликлари Тошкент вилояти тоғларидаги ёнғиннинг олдини олди (видео)

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари Тошкент вилоятидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида юз бериши мумкин бўлган йирик ёнғиннинг олдини олди.

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК
9 июль 2023, 16:39

Президент сайловида иштирок этганлар сони 60 фоиздан ошди — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан олдин бўлиб ўтаётган президентлик сайловида соат 15:00 ҳолатига сайловчиларнинг 60,74 фоизи овоз берганини маълум қилди (11 млн 705 минг киши).

Президент сайловида овоз бериш жараёнлари суратларда
9 июль 2023, 15:44

Президент сайловида овоз бериш жараёнлари суратларда

Пломбаланган сайлов қутилари, давлат мадҳияси янграши, бир неча паспорт кўтариб олган фуқаро, оилавий овоз беришга келганлар, президентликка номзодларнинг иштироки — «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги сайлов участкаларидан фоторепортаж тайёрлади.

11:00 гача 6,4 млн киши овоз берди, қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раиси ўринбосари
9 июль 2023, 12:49

11:00 гача 6,4 млн киши овоз берди, қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келмади — МСК раиси ўринбосари

Сайлов жараёнининг 11:00 гача бўлган қисмида 6 млн 463 минг 874 киши (сайловчиларнинг 33,54 фоизи) овоз берди. «Ушбу рақамлар Марказий сайлов комиссияси томонидан муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтган, деб ҳисоблашга асос бўла олади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бошланди
9 июль 2023, 08:48

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бошланди

Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бошланди.

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
9 июль 2023, 06:36

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида жаладан қочиб, тошқин сувлари учун мўлжалланган қувурга кириб олган 2 нафар аёлни сел оқизиб кетди. 23 ёшли аёлларнинг иккиси ҳам вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари кетмоқда.

Бош прокуратура ва Экология вазирлиги Тошкент яқинида ёнаётган далаларни ўрганмоқда
8 июль 2023, 23:44

Бош прокуратура ва Экология вазирлиги Тошкент яқинида ёнаётган далаларни ўрганмоқда

Anhor.uz сайти пойтахт яқинида ёнаётган далаларнинг самолётдан олинган суратларини эълон қилди. Бош прокуратуранинг билдиришича, вазият Экология вазирлиги билан биргаликда ўрганилмоқда.

Нима ўқиймиз? Журналист Хайрулла Ҳамидов тавсия қилади
8 июль 2023, 23:23

Нима ўқиймиз? Журналист Хайрулла Ҳамидов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Ҳудудий электр тармоқлари» томонидан халқаро энергетика форуми ўтказилди
8 июль 2023, 19:00

«Ҳудудий электр тармоқлари» томонидан халқаро энергетика форуми ўтказилди

Форум доирасида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва Shenzhen Kaifa Technology (Chengdu) Co., LTd компанияси ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди.

Сирдарё вилоятида чўкаётган она-болани қутқариб қолган 21 ёшли йигит тақдирланди
8 июль 2023, 15:04

Сирдарё вилоятида чўкаётган она-болани қутқариб қолган 21 ёшли йигит тақдирланди

21 ёшли йигит Янгиер шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Мирзачўл» каналида чўкаётган она ва болани қутқариб қолди. Унга вилоят ҳокими ва ФВБ раҳбари бошчилигида совға топширилди.

Тошкентда Aziya Invest Favorit қурилиш компанияси билан боғлиқ муаммо ҳукумат комиссияси томонидан ўрганилади
8 июль 2023, 14:48

Тошкентда Aziya Invest Favorit қурилиш компанияси билан боғлиқ муаммо ҳукумат комиссияси томонидан ўрганилади

Бош вазир ўринбосари Очилбай Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси Aziya Invest Favorit`дан квартира сотиб олган 1000 дан ортиқ фуқаролар муаммосини кўриб чиқади. У қурилишни якунлаш, банкка гаров учун қўйилган квартираларни қурувчининг бошқа мулкларига алмаштириш имкониятлари кабиларни ўрганади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг