Архив

«Янгиариқ» полигонида қозоғистонлик ҳарбийлар иштирокидаги ўқув курси якунланди
5 июль 2023, 16:24

«Янгиариқ» полигонида қозоғистонлик ҳарбийлар иштирокидаги ўқув курси якунланди

Қозоғистонлик ҳарбий мутахассислар Хоразм вилоятидаги «Янгиариқ» умумқўшин полигони базасида жойлашган ўқув марказида тажриба алмашди. Икки давлат ҳарбийлари сувли тўсиқлардан ўтиш, жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш, тиббий ёрдам кўрсатиш кабиларни машқ қилди.

Нидерландияда ўқувчиларга дарс вақтида смартфондан фойдаланиш тақиқланмоқда
5 июль 2023, 15:37

Нидерландияда ўқувчиларга дарс вақтида смартфондан фойдаланиш тақиқланмоқда

Келгуси йилнинг январь ойидан Нидерландияда ўқувчиларга дарсда мобил қурилмалардан фойдаланиш тақиқланади. Қарор гаджетларнинг болалар фаолиятига салбий таъсири туфайли қабул қилинди.

Ички бозорларда шакарнинг чакана нархи йил бошига нисбатан 10 фоизга пасайди — Рақобат қўмитаси
5 июль 2023, 15:11

Ички бозорларда шакарнинг чакана нархи йил бошига нисбатан 10 фоизга пасайди — Рақобат қўмитаси

Ўзбекистонда шакарнинг чакана нархи ички бозорларда йил бошига нисбатан 10 фоизга арзонлашди. Январь-июнь ойларида биржа савдоларига жами 336,7 минг тонна шакар қўйилиб, унинг 83 фоизи сотилган.

Украина элчихонаси — урушни қўллаб-қувватловчи рус санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида
5 июль 2023, 14:38

Украина элчихонаси — урушни қўллаб-қувватловчи рус санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида

Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Григорий Лепснинг концерти ҳақидаги интервьюси бўйича баёнот берди. Дипломатик миссия бундай гастролларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон имижига таҳдид эканини таъкидлаб, қарши чиққан фаолларга миннатдорлик билдирди.

Йил бошидан буён банклардаги омонатлар ҳажми 12 трлн сўмга камайди
5 июль 2023, 14:07

Йил бошидан буён банклардаги омонатлар ҳажми 12 трлн сўмга камайди

Ўзбекистон тижорат банкларида йил бошидан буён депозитлар қолдиғи 216,7 трлн сўмдан 204,7 трлн сўмгача камайди. Апрель ойидаги кўрсаткичда ўсиш кузатилганига қарамай, май ойида омонатлар қолдиғи яна камайган.

Навоийда «Яшил макон» доирасида экилган дарахтларни ўз ҳолига ташлаб қўйган 36 нафар масъул жазоланди
5 июль 2023, 13:56

Навоийда «Яшил макон» доирасида экилган дарахтларни ўз ҳолига ташлаб қўйган 36 нафар масъул жазоланди

Навоий вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни яхши парвариш қилмаган 10 та туман ва шаҳардаги 36 нафар масъул шахс 118,5 млн сўм жаримага тортилди.

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади
5 июль 2023, 13:26

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилгани ҳақида гапириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. «Биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз», — деди у.

«Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди» — Шавкат Мирзиёев
5 июль 2023, 13:20

«Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев пойтахтга 1200 та электробус олиб келиниши ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилишини айтди. «Дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди», — деди номзод.

Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун жуда иссиқ ўтди
5 июль 2023, 13:02

Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун жуда иссиқ ўтди

Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун жуда иссиқ ўтди. Тошкентда бу ой кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июнь ойи бўлиб, 2021 йилги кўрсаткичдан ўтиб кетди. Синоптиклар шимоли-ғарбий ҳудудларга Россиядан салқин ҳаво кириб келиши туфайли об-ҳаво нисбатан салқин бўлганини ҳам қайд этди.

Ўзбекистонда 10 та стратегик кон, 40 та олтин участкаси аукцион орқали тадбиркорларга берилади
5 июль 2023, 13:01

Ўзбекистонда 10 та стратегик кон, 40 та олтин участкаси аукцион орқали тадбиркорларга берилади

2023 йилда Ўзбекистонда 10 та стратегик қазилма кони, 40 та олтин изловчилар учун участка ҳамда 500 дан ортиқ норуда кон ва майдонлари электрон аукцион орқали тадбиркорларга тақдим этилади.

Нукусда Yandex Go хизмати иш бошлади
5 июль 2023, 11:26

Нукусда Yandex Go хизмати иш бошлади

Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида Yandex Go такси агрегатори ишга тушди. Бу Ўзбекистоннинг хизмат кириб борган тўққизинчи шаҳри ҳисобланади.

Миллий гвардияга ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди
5 июль 2023, 11:02

Миллий гвардияга ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди

Миллий гвардия қошидаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди. Шунингдек, мактабга 650 млн сўмлик беда пичани харид қилиш бўйича тендер ўтказилган, кейинроқ эса битим бекор қилинган.

Тошкентда Lacetti 12 ёшли болани уриб кетди
5 июль 2023, 10:55

Тошкентда Lacetti 12 ёшли болани уриб кетди

Сергели туманида 25 ёшли ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб кетди. Пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Энди қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди
5 июль 2023, 10:20

Энди қарзни тўламаганлик учун белгиланган жарима миқдори ундириладиган суммадан ошмайди

Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз»га раҳбар этиб тайинланди
5 июль 2023, 10:19

Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз»га раҳбар этиб тайинланди

Март ойидан буён компания раҳбари вазифасини бажариб келаётган Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланди. Унинг ўринбосарлари Одил Темиров ва Рустам Шеров масъулият соҳаси ўзгартирилган ҳолда лавозимларига қайта тайинланди.

Айрим банкларда долларнинг сотув курси 11 600 сўмга етди
5 июль 2023, 09:54

Айрим банкларда долларнинг сотув курси 11 600 сўмга етди

Тижорат банклари 5 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 480−11 540 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 550−11 600 сўм.

Афғонистонда аёллар гўзаллик салонлари фаолияти тақиқланди
5 июль 2023, 09:43

Афғонистонда аёллар гўзаллик салонлари фаолияти тақиқланди

«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги аёллар гўзаллик салонларини ёпишга буйруқ берди. Аввалроқ мамлакатда аёлларга ўқиш тақиқланган, ҳижоб ўраш эса шарт этиб белгиланганди.

Қримдаги Ўзбекистон санаторийси муаммолари, Тошкентда ҳунар ўрганаётган кубаликлар, ўзини республика деб эълон қилган вилоят. Ўзбек матбуоти 5 июлда нималар ҳақида ёзган?
5 июль 2023, 07:29

Қримдаги Ўзбекистон санаторийси муаммолари, Тошкентда ҳунар ўрганаётган кубаликлар, ўзини республика деб эълон қилган вилоят. Ўзбек матбуоти 5 июлда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал газеталарда нега одамларни судсиз-сўроқсиз «ўғри» деб ёзаверишган? 60 йил аввал илғор ғаллакорларга қандай «мотивация» берилган? 30 йил бошқа жойда туғилган футболчилар нега Россия термасида ўйнашни афзал билган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

NYT: Россия янги онлайн кузатув воситаларини яратмоқда. Уларни хорижга, жумладан, Марказий Осиёга сотишга ҳаракат қилмоқда
4 июль 2023, 23:23

NYT: Россия янги онлайн кузатув воситаларини яратмоқда. Уларни хорижга, жумладан, Марказий Осиёга сотишга ҳаракат қилмоқда

Россиялик дастурчилар фаол равишда Telegram, WhatsApp ва Signal фойдаланувчилари фаолиятини кузатишга ёрдам берувчи дастурий таъминотни яратишмоқда. Улар ушбу технологияларни Марказий Осиё давлатлари ва бошқа минтақаларга ҳам сотишга ҳаракат қилмоқда, дейилади The New York Times суриштирувида.

Харьков вилоятига уюштирилган ракета зарбасидан 30 дан ортиқ киши, жумладан, 10 бола жароҳатланди
4 июль 2023, 22:14

Харьков вилоятига уюштирилган ракета зарбасидан 30 дан ортиқ киши, жумладан, 10 бола жароҳатланди

Россия томонидан Украинанинг Харьков вилояти ўққа тутиши оқибатида камида 30 киши жароҳат олди. Қурбонлар орасида 10 нафар бола, жумладан, икки гўдак ҳам бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг