Аслида бу «Конституция ҳаётидан бир кун» номли репортаж бўлиши лозим эди. Афсус, харитада кўринган ҳамма нарса ҳам реал ҳаётда бўлавермас экан. Аммо бу «Газета.uz» ижодкорларини тўхтата олгани йўқ: «Конституция ҳаётидан бир кун» бўлмаса, унда мана — «Конституция ҳаётидан бир соат» бор!
Украина ҳукумати Ўзбекистоннинг «Фотон» электроника заводи ва унинг директорига қарши санкциялар жорий этди. Олдинроқ корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилганди.
Бундан 31 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясини қабул қилган. Ўтган йиллар давомида Асосий қонунга кўп ўзгартишлар киритилганди, аммо 2023 йилда, айтиш мумкинки, у тубдан янгиланди. «Газета.uz»нинг навбатдаги тести Конституцияга бағишланади.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши савдо харажатларини камайтиради ва аҳоли фаровонлигини оширади, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Хакимов АҚШда ўтказилган брифингда. Унинг айтишича, савдони либераллаштириш орқали қўшимча 0,4−0,5 фоизгача иқтисодий ўсишга эришиш мумкин.
Энергетика вазирлиги «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 15:00 гача олиб борилишини маълум қилди.
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, Yandex Go такси агрегаторлари бозорида 86,3 фоиз улуш билан Ўзбекистонда устун мавқени эгаллайди. Энди у устун мавқени эгаллаб турган субъектлар реестрига киритилиши ва монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилоятида совуқ об-ҳаво кутилаётгани муносабати билан 8 декабрдан газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чекловлар жорий этилди. Бу шохобчалари чекланган жадвал асосида ишлай бошлаганини эълон қилган тўртинчи ҳудуд бўлди.
6 декабрда «Сбер» рақамли экотизими Инвестор кунини ўтказди. Унинг доирасида компания жамоаси 2026 йилгача янги ривожланиш стратегияси ҳақида гапириб берди.
Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармойишни мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиев имзолади.
Тошкент халқаро аэропортида «кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани» сабабли йўл ўтказгич (эстакада)га чиқиш 8 декабрдан чекланиб, алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади. Шунингдек, учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча тўхтатилади.
31 декабргача Bobur Residence турар-жой мажмуасида хонадонларни 31% гача чегирма билан сотиб олиш мумкин. Шунингдек, харидорлар учун фойдали фоизсиз муддатли тўлов дастури ҳам мавжуд.
Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида устувор вазифаларни санаб ўтди. Конституцияни бевосита қўллаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. У давлат хизматига киришда Конституция асослари бўйича билимларни имтиҳондан ўтказишни таклиф қилди.
Яккасарой туманида 2023 йил 19 июлда 51 ёшли пиёдани уриб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, айбдор 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.
Ўзбекча триллер ва еттита премьера, Humo Fest ҳип-ҳоп тадбири, «Шарқона бозор», юмористик шоулар, ижодий маҳорат дарслар, спектакллар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВ бошқармаси ва департаментини бошқариб келаётганди.
Давлат солиқ қўмитаси такси бозорини тартибга солиш бўйича қандай ишлар қилаётгани ҳақида маълумот берди. Yandex Go интеграциясидан кейин 6 кун ичида 13,5 млрд сўмлик 800 минг 483 та чек шакллантирилган. Яқин кунларда Uklon ва MyTaxi фойдаланувчилари ҳам фискал чекларни ола бошлайди.
Россия парламентининг юқори палатаси мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови санасини 2024 йил 17 мартга белгилади. Владимир Путин сайловда иштирок этиш қарорини ҳали эълон қилгани йўқ.
Брянск (Россия) шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз гимназиядаги синфдошларига қарата ўт очди. Беш киши яраланди, икки қиз ҳалок бўлди, жумладан, ҳужум қилган қиз ўз жонига қасд қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг