6,5 йилга қамалган блогер Отабек Сатторий умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилди.
Фарғонада «Долзарб 40 кунлик» махсус рейдлари давомида қидирувдаги 50 нафар ва гуруҳбозликда гумонланган 25 нафардан ортиқ шахс ушланди. Улардан гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар ва диний адабиётлар ашёвий далил сифатида олинди.
11 декабрь куни Нью-Йоркдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти йўловчи зўравонлик қилгани ортидан Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнди.
2018 йилдан бери Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган Серобиддин Исмоилов ишдан олинди. Унинг биринчи ўринбосари Ҳожиакбар Умаров ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.
Тошкент халқаро аэропортида реконструкция ишлари бошланди. Қурилиш 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Uzbekistan Airports амалга ошириладиган ишлари ҳақида батафсил маълумот берди.
2023 йил октябрь ойида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотиб, бу бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади.
Ноябрь ойи охирида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин нархи кескин ошганига қарамай, бироз қисқариб, 32,89 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган ойда захирадаги ушбу қимматбаҳо металлнинг жисмоний ҳажми 12,4 тоннага камайди.
Россия президенти Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Сайловлар 2024 йил 15−17 март кунлари бўлиб ўтади.
Навоий вилоятида ўтказилаётган рейд тадбирларида жиноятда гумонланиб «Мехрик» лақаби билан танилган Мехриддин Аллаёров ва унинг 9 нафар шериклари ушланди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операцияни маъқуллади. Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради.
Печда пиширилган гўшт билан картошка, картошка пюрели гуляш, грузинча «Шкмерули», гўштли киш, мол гўштдан мини-веллингтонлар, мексиканча буррито, қозоқ таоми «Жайма» ва бошқалар — Zira.uz совуқ кунларда иссиқ таомлар тайёрлаб кўриш учун турли рецептлар билан бўлишади.
Буюк Британия ҳукумати «Россия ҳарбий техникалари»ни қўллаб-қувватлашда гумон қилинган шахслар ва ташкилотларга қарши янги санкциялар жорий қилди. Ўзбекистоннинг Mvizion компанияси ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.
Asialuxe Travel миллий туроператори барча Ўзбекистонлик фуқароларни Конституция куни билан табриклайди ва ҳозирданоқ ажойиб таътилни танлаб, одатий Янги йил байрамидан қочишни таклиф қилади.
Аслида бу «Конституция ҳаётидан бир кун» номли репортаж бўлиши лозим эди. Афсус, харитада кўринган ҳамма нарса ҳам реал ҳаётда бўлавермас экан. Аммо бу «Газета.uz» ижодкорларини тўхтата олгани йўқ: «Конституция ҳаётидан бир кун» бўлмаса, унда мана — «Конституция ҳаётидан бир соат» бор!
Украина ҳукумати Ўзбекистоннинг «Фотон» электроника заводи ва унинг директорига қарши санкциялар жорий этди. Олдинроқ корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилганди.
Бундан 31 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясини қабул қилган. Ўтган йиллар давомида Асосий қонунга кўп ўзгартишлар киритилганди, аммо 2023 йилда, айтиш мумкинки, у тубдан янгиланди. «Газета.uz»нинг навбатдаги тести Конституцияга бағишланади.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши савдо харажатларини камайтиради ва аҳоли фаровонлигини оширади, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Хакимов АҚШда ўтказилган брифингда. Унинг айтишича, савдони либераллаштириш орқали қўшимча 0,4−0,5 фоизгача иқтисодий ўсишга эришиш мумкин.
Энергетика вазирлиги «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 15:00 гача олиб борилишини маълум қилди.
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, Yandex Go такси агрегаторлари бозорида 86,3 фоиз улуш билан Ўзбекистонда устун мавқени эгаллайди. Энди у устун мавқени эгаллаб турган субъектлар реестрига киритилиши ва монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг