Архив

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди
7 декабрь 2023, 15:03

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди

Брянск (Россия) шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз гимназиядаги синфдошларига қарата ўт очди. Беш киши яраланди, икки қиз ҳалок бўлди, жумладан, ҳужум қилган қиз ўз жонига қасд қилди.

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга мемуар асари нусхасини совға қилди
7 декабрь 2023, 15:00

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга мемуар асари нусхасини совға қилди

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг «Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка» номли мемуари нусхасини совға қилди.

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди
7 декабрь 2023, 12:57

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди

Қорақалпоғистондаги газ тўлдириш шохобчаларига табиий газ етказиб бериш белгиланган режа асосида — соат 06:00 дан 15:00 гача амалга ошириладиган бўлди.

Тошкент шаҳри кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди
7 декабрь 2023, 12:43

Тошкент шаҳри кенгаши гул сотиб олиш учун 5 млрд сўм ажратди

Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари гул кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 5 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади
7 декабрь 2023, 12:39

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Дам олиш кунларида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси +5…−10 даража, кундузи +10…-5 даража атрофида бўлади.

«Ўзбекнефтгаз» рейтинги пасайтирилди ва прогноз ёмонлашди. Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бирига нима бўляпти?
7 декабрь 2023, 11:54

«Ўзбекнефтгаз» рейтинги пасайтирилди ва прогноз ёмонлашди. Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бирига нима бўляпти?

S&P «Ўзбекнефтгаз» кредит рейтингини паст натижалар, юқори қарз юки ва Uzbekistan GTL тўлиқ қувват билан ишламаётгани сабабли нисбатан рискли бўлган «B+» даражасига туширди. Мажбуриятларнинг бузилиши ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли камайгани сабабли прогноз «салбий»га ўзгарган.

Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида жиноят оламининг жами 150 дан ортиқ вакиллари ушланди
7 декабрь 2023, 11:22

Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида жиноят оламининг жами 150 дан ортиқ вакиллари ушланди

«Долзарб 40 кунлик» махсус рейдлари давомида Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди, 64 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Андижонда ўзидан «етакчи» ясаб олган 4 киши, Бухорода эса криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахс қамоққа олинди.

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
7 декабрь 2023, 11:03

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди

2022 йил бошида 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди.

Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?
7 декабрь 2023, 11:01

Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?

Америкалик хонанда Тейлор Свифт Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилди. Журнал хонанданинг беш қитъада 151 та шоуни ўз ичига олган ва қўшиқчини миллиардерга айлантирган Eras Tour дастурига ишора қилиб, «Ҳозир сайёрада ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳисларини уйғота олмайди», дея қайд этди.

Тошкентда 8 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка ҳукм ўқилди
7 декабрь 2023, 10:37

Тошкентда 8 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка ҳукм ўқилди

Суд кўчада 8 ёшли қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркакка 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Yandex Go хизмати таксопарклар учун комиссияни оширди
7 декабрь 2023, 10:29

Yandex Go хизмати таксопарклар учун комиссияни оширди

Yandex Go хизмати Ўзбекистонга тўлайдиган ҚҚС сабаб таксопарклар учун комиссия миқдорини оширганини тасдиқлади. Шу билан бирга, хизмат вакилларининг таъкидлашича, таксопарклар ўз комиссиясининг камайтиришини кутиш мумкин. Айрим таксопарклар буни тасдиқлади.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
7 декабрь 2023, 10:20

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8−13 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, 10−12 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
7 декабрь 2023, 10:00

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

Тошкентда мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон семинари ўтказилди. Унда мудофаа саноат мажмуаси корхоналари икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тошкент вилоятида терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари 6 йилдан 8,5 йилгача қамалди
7 декабрь 2023, 09:44

Тошкент вилоятида терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари 6 йилдан 8,5 йилгача қамалди

Суд Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг собиқ бошлиғи, икки нафар терговчи ва профилактика инспекторини 6 йилдан 8,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилди. Ходимлар касалхонада вафот этган гумонланувчини қийноққа солишда айбдор деб топилди, бироқ улар буни рад этди.

Конституциявий суд Ўзбекистонда конституциявий қонунийлик ҳолатини муҳокама қилди
7 декабрь 2023, 09:25

Конституциявий суд Ўзбекистонда конституциявий қонунийлик ҳолатини муҳокама қилди

Конституциявий суд болаларни зўравонликдан ҳимоялаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мулк ҳуқуқлари бузилишига «мутлақо тоқатсиз муносабат»ини шакллантириш муҳим, деб ҳисоблайди. Судларнинг кенгашларга ҳисобот бериш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Самарқанд вилоятида 47 киши жиноий гуруҳга аъзоликда гумонланиб ушланди
6 декабрь 2023, 21:06

Самарқанд вилоятида 47 киши жиноий гуруҳга аъзоликда гумонланиб ушланди

Самарқанд вилоятида 47 киши жиноий гуруҳга аъзоликда гумонланиб қўлга олинди. Уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамалди. Ушбу шахслардан психотроп воситалар ва совуқ қуроллар олиб қўйилди, дея хабар берди ДХХ.

Конституция куни муносабати билан 334 нафар маҳкум афв этилди
6 декабрь 2023, 20:52

Конституция куни муносабати билан 334 нафар маҳкум афв этилди

Президент чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар маҳкумни афв этди. Уларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёллар, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар ташкил этади.

Тошкентда Аббосхон Ходжаев қўлга олинди. У аввал ҳам «криминал авторитет» сифатида қамалганди
6 декабрь 2023, 17:02

Тошкентда Аббосхон Ходжаев қўлга олинди. У аввал ҳам «криминал авторитет» сифатида қамалганди

Тошкентда жиноят содир этганликда гумонланган яна 6 киши ушланди. Улар орасида аввалроқ пойтахтнинг «криминал авторитет» номига даъвогарлик қилган ва икки йилга қамалиб чиққан Аббосхон Ходжаев ҳам бор.

Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш назарда тутилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
6 декабрь 2023, 16:57

Қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш назарда тутилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш назарда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Лойиҳа Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари билан биргаликда такомилига етказилмоқда.

Тошкент ва Хоразмда қурол ва гиёҳвандлик воситалари сақлаган шахслар қўлга олинди
6 декабрь 2023, 15:33

Тошкент ва Хоразмда қурол ва гиёҳвандлик воситалари сақлаган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар ва безориликда гумонланиб 19 нафар шахс қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг