Архив

Тошкентда ДУК ходими тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди
1 июль 2023, 14:16

Тошкентда ДУК ходими тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди

Пойтахтдаги қурилиш корхонаси ходими кўп қаватли турар жой биноларини қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олганликда гумонланиб қўлга олинди.

Ўзбекистон 5 ой ичида 3811 та электромобиль харид қилди
1 июль 2023, 11:55

Ўзбекистон 5 ой ичида 3811 та электромобиль харид қилди

Ўзбекистон йилдан-йилга электромобиллар импортини оширмоқда. 2023 йил январь-май ойларининг ўзидаёқ 3811 та электромобиль олиб келинди. Кўрсаткич 2022 йил давомида 2180 тани, 2021 йилда эса 809 тани ташкил этганди. Энг кўп етказиб берувчи Хитой бўлиб турибди.

1 июлдан нималар ўзгаради?
1 июль 2023, 10:43

1 июлдан нималар ўзгаради?

2010−2012 йилларда берилган «права»лар ўз кучини йўқотади, айрим тадбиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтарилади, вазирлик стипендияси жорий этилади, баъзи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади, айрим дорилар сертификатлаштирилмайди — 1 июлдан нималар ўзгаради?

Жиззахда юк автомобили ва Epica тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
1 июль 2023, 09:53

Жиззахда юк автомобили ва Epica тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди

Шароф Рашидов туманида Shacman юк машинаси Epica автомобилига урилиб, 2 йўловчи аёл вафот этди. Шунингдек, ушбу ЙТҲ ортидан яна 5 та транспорт воситаси тўқнашиб кетди.

Давлат ОТМларининг магистратура босқичига қабул бошланди
1 июль 2023, 09:27

Давлат ОТМларининг магистратура босқичига қабул бошланди

Ўзбекистонда 1 июлдан давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн ҳужжат топшириш бошланди. Жараён 30 июлга қадар давом этади.

Фото: Космос билан танишув жойи — Тошкент планетарийсига саёҳат
30 июнь 2023, 21:03

Фото: Космос билан танишув жойи — Тошкент планетарийсига саёҳат

Астрономлардан бири планетарийларни «осмон жисмлари актёрлик қиладиган театр ва кино» дея таърифлаганди. Болалар билан шундай «театр ва кинога тушиш» эса фойдадан холи бўлмас. «Газета.uz» ёш авлоднинг астрономия ва космонавтикага қизиқишини ошириши мумкин бўлган ушбу муассасадан репортаж тайёрлади.

ЕХҲТ ДИИҲБ Ўзбекистондаги сайловолди кампанияси «суст» ўтаётганини қайд этди
30 июнь 2023, 18:23

ЕХҲТ ДИИҲБ Ўзбекистондаги сайловолди кампанияси «суст» ўтаётганини қайд этди

Ўзбекистонда сайловолди кампанияси нисбатан суст ўтмоқда, дейилади ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси оралиқ ҳисоботида. Унда айтилишича, расмийлар ЕХҲТнинг илгари берган айрим тавсияларини инобатга олган, қолганларини эса сайловдан кейин кўриб чиқишни режалаштирган.

Фото: Тротуарларни машиналарни «авайлаган» ҳолда қуриш давом этмоқда
30 июнь 2023, 17:30 1

Фото: Тротуарларни машиналарни «авайлаган» ҳолда қуриш давом этмоқда

Тошкентда пиёдалар учун ҳам, велосипедчилар учун ҳам ноқулайлик туғдираётган, аёз кунлар синовидан ўтолмаган велойўлакли бетон тротуарлар қурилиши давом этмоқда. Автомобиллар учун еттита йўлак ажратилган бир пайтда, пиёдаларга кўпроқ жой беришга қўрқишаётгандек.

Вазирлар Маҳкамаси педагоглар учун узайтирилган таътил муддатини тасдиқлади
30 июнь 2023, 13:23 1

Вазирлар Маҳкамаси педагоглар учун узайтирилган таътил муддатини тасдиқлади

Ўзбекистон ҳукумати ўқитувчиларнинг узайтирилган таътил муддатини тасдиқлади. Илгари улар меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар туфайли таътил тўлови миқдори камайтирилганидан шикоят қилганди. Ўқитувчиларнинг календарь кунлар ҳисоби бўйича таътил муддати узайди.

Шавкат Мирзиёев иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади (рўйхат)
30 июнь 2023, 11:13

Шавкат Мирзиёев иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади (рўйхат)

Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудидан 2 нафардан вакилга — жами 28 нафар йигитга «Мард ўғлон» мукофоти берилди. Мукофот учун айни дамда 16,5 млн сўм пул ва ОТМларга имтиҳонларсиз грант асосида қабул кўзда тутилган.

Президент бир гуруҳ ёшларни «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади
30 июнь 2023, 10:47

Президент бир гуруҳ ёшларни «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон президенти Ёшлар куни муносабати билан табрик йўллаб, уларнинг бир гуруҳини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади. Ёшлар орасида талабалар, ўқитувчи, ёзувчи, шифокор, спортчи, тадбиркор, санъат вакиллари ва бошқалар бор.

2022 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар сони 2 бараварга кўпайди
30 июнь 2023, 10:03

2022 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар сони 2 бараварга кўпайди

2022 йил якунига кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий босим текширувлар сонининг қарийб 2 бараварга кўпайиши ҳисобига ошди. Бизнес омбудсман юборилган барча аризаларнинг 53 фоизини рад этганини ва текширишлар сони барча тадбиркорларнинг 3 фоизини ҳам ташкил қилмаслигини билдирди.

Тошкентда ёшлар 30 июнь куни автобуслардан бепул фойдаланади
29 июнь 2023, 20:56

Тошкентда ёшлар 30 июнь куни автобуслардан бепул фойдаланади

30 июнь Ўзбекистонда Ёшлар куни нишонланади. Тошкент шаҳри ҳокимлиги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар учун бу кунда автобуслар бепул хизмат кўрсатишини эълон қилди.

Францияда полициячи 17 ёшли ўсмирни отиб қўйиши ортидан тартибсизликлар келиб чиқди
29 июнь 2023, 20:27

Францияда полициячи 17 ёшли ўсмирни отиб қўйиши ортидан тартибсизликлар келиб чиқди

Францияда 17 ёшли ўсмир полициячилар томонидан ўлдириб қўйилгач бошланган тартибсизликлар икки кундан бери тўхтамаяпти. Президент Макрон Ноилнинг ўлдирилишини «кечириб бўлмас» деб атади ва марҳумнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди. У мамлакат аҳолисини тинчликни сақлашга чақирмоқда.

Африкадан Ўзбекистонга олиб келинаётган банан партиясидан 50 кг кокаин топилди
29 июнь 2023, 18:40

Африкадан Ўзбекистонга олиб келинаётган банан партиясидан 50 кг кокаин топилди

Санкт-Петербург портида Африкадан Европа орқали Ўзбекистонга йўл олган банан контейнерларидан бирида 50 кг кокаин аниқланди.

Нотўғри иқтисодий сиёсат ва карантин сабаб очарчилик остонасига келган мамлакат
29 июнь 2023, 18:00

Нотўғри иқтисодий сиёсат ва карантин сабаб очарчилик остонасига келган мамлакат

Шимолий Кореяда 1990 йиллардан бери кузатилмаган очарчилик ҳукм сураётган бўлиши мумкин. Бунга мамлакат иқтисодиётининг ҳанузгача либераллаштирилмагани ва Ким Чен Иннинг коронавирус пандемияси туфайли ҳатто ундан олдинроқ бошланган «ёпиқлик сиёсати» асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади
29 июнь 2023, 17:01

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади

Ўзбекистон президенти Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади. Мамлакатда унинг шарафига Арқадағ шаҳри очилди.

Электропоездлар йўловчиларнинг таклифларини ўрганган ҳолда харид қилинади — «Ўзбекистон темир йўллари»
29 июнь 2023, 15:48

Электропоездлар йўловчиларнинг таклифларини ўрганган ҳолда харид қилинади — «Ўзбекистон темир йўллари»

Испаниянинг Talgo компанияси Ўзбекистон учун яна 4 та Afrosiyob электропоездини ишлаб чиқариши айтилганди. «Ўзбекистон темир йўллари» эндиликда электропоездлар фақат Talgo томонидан эмас, йўловчилар таклифига кўра дунёдаги кўзга кўринган бошқа компаниялардан ҳам харид қилинишини билдирди.

ДХХ 4 та ҳудудда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлади
29 июнь 2023, 13:05

ДХХ 4 та ҳудудда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлади

Фарғонада махсус мактаб интернат ходими ҳамда ўқитувчи, Тошкент шаҳрида талаба, Бухорода эса университет ходими фуқаролардан ўқишга киритиб қўйиш учун пул олганликда гумонланиб ушланди. Сирдарё вилоятида ҳам бир фуқаро 4500 доллар билан худди шу жиноят бўйича қўлга олинди.

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 2 вилоятида сезилди
29 июнь 2023, 10:14

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг 2 вилоятида сезилди

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг туман-шаҳарларида 2 балли даражада сезилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг