Архив

Фото: Конституция ҳаётидан бир соат
8 декабрь 2023, 17:16

Фото: Конституция ҳаётидан бир соат

Аслида бу «Конституция ҳаётидан бир кун» номли репортаж бўлиши лозим эди. Афсус, харитада кўринган ҳамма нарса ҳам реал ҳаётда бўлавермас экан. Аммо бу «Газета.uz» ижодкорларини тўхтата олгани йўқ: «Конституция ҳаётидан бир кун» бўлмаса, унда мана — «Конституция ҳаётидан бир соат» бор!

Украина Ўзбекистоннинг «Фотон» компаниясига қарши санкциялар киритди
8 декабрь 2023, 17:15

Украина Ўзбекистоннинг «Фотон» компаниясига қарши санкциялар киритди

Украина ҳукумати Ўзбекистоннинг «Фотон» электроника заводи ва унинг директорига қарши санкциялар жорий этди. Олдинроқ корхонанинг давлат улуши сотувга қўйилганди.

Тест: Ўзбекистон Конституциясини биласизми?
8 декабрь 2023, 16:46

Тест: Ўзбекистон Конституциясини биласизми?

Бундан 31 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясини қабул қилган. Ўтган йиллар давомида Асосий қонунга кўп ўзгартишлар киритилганди, аммо 2023 йилда, айтиш мумкинки, у тубдан янгиланди. «Газета.uz»нинг навбатдаги тести Конституцияга бағишланади.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ЯИМ ва аҳоли фаровонлигини оширади — ИТИМ раҳбари
8 декабрь 2023, 16:35

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ЯИМ ва аҳоли фаровонлигини оширади — ИТИМ раҳбари

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши савдо харажатларини камайтиради ва аҳоли фаровонлигини оширади, деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Хакимов АҚШда ўтказилган брифингда. Унинг айтишича, савдони либераллаштириш орқали қўшимча 0,4−0,5 фоизгача иқтисодий ўсишга эришиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди
8 декабрь 2023, 16:20

Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолиятига чеклов киритилди

Энергетика вазирлиги «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 15:00 гача олиб борилишини маълум қилди.

Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматининг устун мавқеини тан олди
8 декабрь 2023, 15:59

Рақобат қўмитаси Yandex Go такси хизматининг устун мавқеини тан олди

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, Yandex Go такси агрегаторлари бозорида 86,3 фоиз улуш билан Ўзбекистонда устун мавқени эгаллайди. Энди у устун мавқени эгаллаб турган субъектлар реестрига киритилиши ва монопол нархлардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни назорат қилиши керак.

Ўшда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
8 декабрь 2023, 15:41

Ўшда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.

Қашқадарёда ҳам газ қуйиш шохобчалари учун чекловлар жорий этилди
8 декабрь 2023, 12:58

Қашқадарёда ҳам газ қуйиш шохобчалари учун чекловлар жорий этилди

Қашқадарё вилоятида совуқ об-ҳаво кутилаётгани муносабати билан 8 декабрдан газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чекловлар жорий этилди. Бу шохобчалари чекланган жадвал асосида ишлай бошлаганини эълон қилган тўртинчи ҳудуд бўлди.

«Сбер» 2026 йилгача ривожланиш стратегиясини тақдим этди
8 декабрь 2023, 11:00

«Сбер» 2026 йилгача ривожланиш стратегиясини тақдим этди

6 декабрда «Сбер» рақамли экотизими Инвестор кунини ўтказди. Унинг доирасида компания жамоаси 2026 йилгача янги ривожланиш стратегияси ҳақида гапириб берди.

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади
8 декабрь 2023, 10:20

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармойишни мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиев имзолади.

Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш бошланди
8 декабрь 2023, 09:48

Тошкент халқаро аэропортини реконструкция қилиш бошланди

Тошкент халқаро аэропортида «кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани» сабабли йўл ўтказгич (эстакада)га чиқиш 8 декабрдан чекланиб, алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади. Шунингдек, учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча тўхтатилади.

Янги йил муносабати билан Bobur Residence акция эълон қилди
8 декабрь 2023, 09:00

Янги йил муносабати билан Bobur Residence акция эълон қилди

31 декабргача Bobur Residence турар-жой мажмуасида хонадонларни 31% гача чегирма билан сотиб олиш мумкин. Шунингдек, харидорлар учун фойдали фоизсиз муддатли тўлов дастури ҳам мавжуд.

«Ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз» — президент
7 декабрь 2023, 22:12

«Ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз» — президент

Президент Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида устувор вазифаларни санаб ўтди. Конституцияни бевосита қўллаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқалар шулар жумласидандир. У давлат хизматига киришда Конституция асослари бўйича билимларни имтиҳондан ўтказишни таклиф қилди.

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди
7 декабрь 2023, 18:07

Тошкентда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси 5 йилга қамалди

Яккасарой туманида 2023 йил 19 июлда 51 ёшли пиёдани уриб кетган автобус ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, айбдор 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди
7 декабрь 2023, 17:08

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди

Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (8−10 декабрь)
7 декабрь 2023, 16:27

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (8−10 декабрь)

Ўзбекча триллер ва еттита премьера, Humo Fest ҳип-ҳоп тадбири, «Шарқона бозор», юмористик шоулар, ижодий маҳорат дарслар, спектакллар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди
7 декабрь 2023, 16:03

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди

Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВ бошқармаси ва департаментини бошқариб келаётганди.

Такси бозорида фискаллаштиришни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш зарур — Солиқ қўмитаси
7 декабрь 2023, 15:49

Такси бозорида фискаллаштиришни эҳтиёткорлик билан амалга ошириш зарур — Солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси такси бозорини тартибга солиш бўйича қандай ишлар қилаётгани ҳақида маълумот берди. Yandex Go интеграциясидан кейин 6 кун ичида 13,5 млрд сўмлик 800 минг 483 та чек шакллантирилган. Яқин кунларда Uklon ва MyTaxi фойдаланувчилари ҳам фискал чекларни ола бошлайди.

Россияда 17 март куни президент сайлови бўлади
7 декабрь 2023, 15:21

Россияда 17 март куни президент сайлови бўлади

Россия парламентининг юқори палатаси мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови санасини 2024 йил 17 мартга белгилади. Владимир Путин сайловда иштирок этиш қарорини ҳали эълон қилгани йўқ.

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди
7 декабрь 2023, 15:03

Россиянинг Брянск шаҳридаги гимназияда отишма юз берди, икки киши ҳалок бўлди

Брянск (Россия) шаҳрида 8-синфда ўқувчи қиз гимназиядаги синфдошларига қарата ўт очди. Беш киши яраланди, икки қиз ҳалок бўлди, жумладан, ҳужум қилган қиз ўз жонига қасд қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг