Beeline компанияси «бошқа бинога кўчиб ўтиш муносабати билан» Амир Темур майдони ёнидаги бош офис биносини сотмоқчи эканини маълум қилди.
Москва — Термиз йўналишида учаётган самолёт йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳри халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнди. Экипаж борт тагига тез ёрдам машинасини чақиртирган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган даврида 58,2 млрд сўмлик электрни ўғирлаш орқали майнинг фаолияти билан шуғулланиш бўйича 26 та ҳолат аниқланди. Бунинг учун 29 киши ўғриликда айбланиб, процессуал тартибда ушланган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан Ўзбекистонда «яшил» саноатлаштириш бўйича хусусий сектор салоҳиятини ошириш ҳамда иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлашув лойиҳасини амалга ошириш юзасидан қиймати 9 млн евролик (грант маблағи) келишув имзолади.
Адлия вазирлиги қарғиш учун жарима ва 15 суткагача қамоқ тарзидаги маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бундай ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган, деди вазирлик.
Чилонзор туманида қалбаки 20 минг долларни сотишда гумонланган шахслар ушланди. Улар фуқарога пулларни 10 минг долларга сотган.
Андижон вилоятидаги профилактик тадбирларда жиноят олами вакиллари, товламачилар, «ўзидан етакчи ясаб олганлар» ҳамда уларга яқин бўлган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, безорилик, товламачилик ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни содир этишда гумонланиб 3 нафар шахс ҳибсга олинди.
Жиззах шаҳрида «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда уч киши жароҳатланди.
Ноябрь ойи якуни бўйича Ўзбекистонда 1,1 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция 8,8 фоиздан пасайди — бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич. Ўтган ойда тухум ва шакар нархи ошган, мол гўшти, ун ва сариёғ эса арзонлашган. Бензин ва пропан нархи ошиб бормоқда, поезд чипталари ҳам қимматлади.
Урганч-Хива-Урганч йўналишидаги троллейбус ҳаракати тикланди. Қатнов юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳамда электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабабли 20 ноябрда тўхтатилганди.
4 декабрь куни эрталаб Урганчни қалин туман қоплади. Бундай об-ҳаво туфайли иккита авиарейс кечиктирилди. Соат 10 га келиб, туман тарқади. Фотограф Азамат Маткаримов тонгда туманли шаҳарни айланди.
Учкўприк туманида давлатга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма фаолияти тўхтатилди.
S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги суверен кредит рейтингини барқарор прогноз билан «BB-» даражасида тасдиқлади. Агентлик 2023 йил охиригача Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсишини 5,6 фоиз даражасида прогноз қилмоқда.
Тошкентнинг Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларидаги баъзи маҳалла ва кўчаларда 5−6 декабрь кунлари табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Давлат ОТМларида 1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди. Юқори босқичдагиларнинг контрактни тўлаш муддати эса олийгоҳ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
4 декабрдан Андижон вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларида газ жадвалга мувофиқ — соат 06:00 дан 15:00 гача берила бошлади. Газ билан, биринчи навбатда, турар жой бинолари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектлари таъминланади.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан жуда кўп миқдорда товламачилик моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди. «Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш билан шуғулланган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Достон Халиловни Қирғизистонга қочишга уринган вақтда қўлга олди. Унинг Бахтиёр Қудратуллаев («Бахти Ташкентский») билан яқин жиноий алоқаси бўлгани қайд этилган.
2024 йил январидан UzAuto Motors Gentra/Lacetti автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Gentra учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қуввати янги моделларга йўналтирилади, дея таъкидлади компания.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг