Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) Ўзбекистонда электрон тижорат бозори ҳамда лотереялар ва букмекерлик фаолиятини ташкил этиш соҳасида регуляторга айланади. Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва капитал ҳаракати билан боғлиқ пул ўтказмалари банклар томонидан блокланиши мумкин.
Олий суд 6 та жиноят иши бўйича қўзғолонлар ва аксилинқилобий босмачилик қилишда айбланган 174 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Сурхондарё, Бухоро, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда яшаган. Хусусан, оқланганлар орасида таниқли адиб Абдулла Қодирий ҳам бор. Рўйхат.
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та газ «заправка» 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Улар ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемаларини ўзгартирган.
Ўзбекистон ва БАА ички ишлар вазирлари икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Шунингдек, БААда узоқ вақтга яшаш ҳуқуқини олган ўзбекистонликларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш вақтида имтиёз берилади.
Humo тўлов тизимининг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас, дея маълум қилди агентлик. Таъкидланишича, Марказий банк балансида банклараро процессинг марказининг мавжудлиги манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.
Чирчиқ шаҳри ички ишлар бўлими ҳибсхонасида сақланаётган 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этди, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ. Бироқ тармоқларда унинг танасида жароҳатлар борлиги аниқлангани айтилди. Омбудсман ҳолатни ўрганмоқда.
Ўзбекистон президенти БААнинг етакчи корхоналари делегацияси билан учрашув якунида Masdar компанияси билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади, шунингдек, компания раҳбарига «Дўстлик» орденини топширди.
Тошкент шаҳар ҳокими иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни тасдиқлаш тўғрисида қарорни имзолади. Унга кўра, нархлар фақат юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун ошди. Аҳоли учун тариф нархи ўзгаришсиз қолди.
Москвада 22−24 ноябр саналарида AI Journey конференцияси бўлиб ўтиб, унда сунъий интеллектнинг бизнес ва жамият ривожланишидаги аҳамияти, ҳамда илмий кашфиётлардаги роли муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари «Саидазиз медгородок» лақаби билан машҳур Саидазиз Сайдалиевни қўлга олди. Бошқарма маълумотларига кўра, у ва яна бир неча киши товламачилик иши бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, улар пул эвазига одамларни қарзини ундириб берган.
8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция беради, деб маълум қилди унинг укаси. У ўзига қўйилган айбловларни бутунлай рад этади.
Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан ANORBANK йиллик фоиз ставкаси 26% бўлган Bayramona омонати хақида эълон қилди.
Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишининг асосий муаммоларидан бирига айланди, деди Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP28 саммитида. У «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш «Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади» эканини таъкидлади.
Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «кўча боллари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган, дея хабар беради пойтахт ички ишлар бош бошқармаси.
Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурханов ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги норма ошкоралик сиёсатига зид, деб ҳисоблайди. «Юксалиш» ҳаракати Сенатдан жамоатчилик эътирозларини инобатга олишни сўради.
Шоколадли торт, қайнатма кремли қумоқ пирог, брауни, «Сан-Себастян» шоколадли чизкейки, кремли кростата ва фондан — Zira.uz шоколадли пишириқлар рецептларини тақдим этади.
Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати учун ташкил этилган махсус йўлакда ҳаракатланган, сабабсиз тўхтаган ва автобусларнинг ҳаракатига халақит берган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади ва уларга нисбатан жарима қўлланилмоқда.
Пойтахт ҳокимлиги 2022 йили Истироҳат кўчасидаги хиёбонда ободонлаштириш ишларини бошлаганди. Етти ойда яшил ҳудуднинг ярмида болалар ва спорт майдончалари, пиёдалар йўлкалари ва чироқлар пайдо бўлди. Бироқ кўчанинг қолган қисми чиқинди омборига айланди. Аҳоли ишни охирига етказишни сўрамоқда.
Саккизта кинопремьера, кейпоп байрами, «Шарқона бозор», «Ирина Каиратовна» концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Марказий банк раҳбарияти ва Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили бошчилигидаги Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда банк ходимларининг санкцияларга риоя қилиши бўйича салоҳиятини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг