Режиссёр Руслан Солиевнинг жадидчилик тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи «Армон» фильми YouTube’га чиқарилди. Юзлаб ижодкорлар иштирокида икки йил тайёрланган фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистондан ташқари Россия ва Туркияда бўлиб ўтган. Унда қўшни мамлакат санъаткорлари ҳам суратга тушган.
19 ноябр куни Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 16 та шаҳарда Yangi Nafas спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 150 минг дан ортиқ ўзбекистонликлар иштирок этишди.
Мактаблар олди ва камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус фото-видео қайд этиш воситалари ўрнатилади.
Тармоқларда аёл 3 нафар кичик ёшдаги болаларга уларни ва ўзини ёқиб юбориш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат алоҳида назоратига олинганини билдирди.
Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига 22−23 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 1/8 финалда Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги иммунизация дастурини рақамлаштириш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида UNICEF ва Gavi компанияларидан 3,4 млн долларлик ускуналарни қабул қилиб олди.
Baraka Market дўконлар тармоғи харидлардан қандай қилиб 16 фоизгача кешбэк олиш мумкинлигини маълум қилди.
АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда мамлакатга қўйиб юборилмайди ва иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсда сақланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берган оила аъзолари ҳам виза олишдан маҳрум этилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллага ташрифи чоғида энергияни тежаш, ҳар бир инсонда тежамкорлик маданиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш зарурлигини таъкидлади. «Дунёдаги иқлим ўзгаришлари биздан узоқда, деб бўлмайди. Ўтган йилги совуқ буни кўрсатди», — деди у.
Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 йўли кесишмасининг янги лойиҳаси унда чорраҳа ва светофорларнинг умуман йўқлиги билан ажралиб туради, дейди пудратчи ташкилот директори Раҳимжон Муҳамедов. Унга кўра, ишлар давомида транспорт ҳаракати тўхтатилмайди.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво илиқ бўлиб, ҳарорат +24…+27 даражагача кўтарилади. Чоршанба куни нам ҳаво массаси тарқалади ва республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади. 23−24 ноябрь кунлари ҳарорат кечаси +3…+6 илиққача, шимолда −1…−3 даража совуққача пасаяди.
Юнусобод туманида 32 ёшли эркак кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан сакраб, жонига қасд қилди. Воқеадан икки кун олдин у хотинига «осмонда учгиси келаётгани»ни айтган. Бош прокуратура эркак 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда туришини билдирди.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев мамлакат президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.
2022 йилда Ўзбекистонга цитрус мевалар, кешью ёнғоғи ва хурмо импорти 2018 йилга қараганда сезиларли даражада ошди. МҲТИ мутахассислари бунга қулай макроиқтисодий шароит, импорт божхона тўловларини нолга тушириш, озиқ-овқат чакана савдоси ривожланиши ва аҳоли сони ўсиши сабаб бўлганини таъкидлади.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси ходимлари «Яшил макон» лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кўчат экди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот этди. У бошловчи сифатида 8 мингга яқин концерт ва тадбирда иштирок этган.
Пойтахтда чақириққа борган тез ёрдам фельдшери беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти «Газета.uz»га ходим фаолияти бўйича текширув тайинлангани ва ишчи гуруҳ экпертиза ўтказаётганини маълум қилди. ССВ вакили «Бу очиқ қоладиган масала эмас», дея таъкидлади.
Пойтахтдаги 217-мактабда икки синфдош жанжал оқибатида муштлашди. Директор болаларнинг бирига танбеҳ бераркан, уни тепиб, ҳақорат қилди ва юзига тарсаки туширди. Ҳолатни ҳуқуқ-тартибот идоралари ўрганяпти. Мактаб бошқармаси воқеани қоралаб, бу «педагог обрўсига путур етказишини» таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг