ЖССТ ёлғизликни инсон саломатлигига глобал таҳдид деб атади ва ижтимоий алоқаларни ўрганиш бўйича комиссия тузди. Мутахассислар ёлғизликнинг зарарини кунига 15 та сигарет чекишга тенглаштирди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнири доирасидаги илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этди. Голларга Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов муаллифлик қилишди (фото, видео).
Ўзбекистон Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи ритейлерларнинг озиқ-овқат етказиб берувчилари ҳуқуқларини бузаётгани тўғрисидаги аризаларни қабул қилишни бошлади. Тадбиркорлар камида 2019 йилдан буён савдо тармоқлари томонидан «камситувчи шартлар» қўйилаётгани ҳақида шикоят қилмоқда.
АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари минтақанинг Америка компаниялари билан иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Business 5+1 давлат-хусусий мулоқот бизнес-платформасини ишга туширмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа жаҳон чемпионати гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлади ва 1/8 финалига йўл олди. Фото ва видео.
Тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида унутиб қолдирган юклар 26 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Uzbekistan Airports ёлғон маълумотларга ишонмасликка ва фирибгарларга пул ўтказмасликка чақирди. Компания юклари сотилмаслиги ва учинчи шахсларга берилмаслиги билдирди.
«Док-1 Макс» иши бўйича 13 ноябрда бўлган судда фарзандидан айрилган тўққиз жабрланувчи кўрсатма берди. Улардан бири Фармагентлик собиқ раҳбари Сардор Кариев билан мунозарага киришди. Судда тиббиёт ходимлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъулиятсизлигига эътибор қаратиш чақириқлари янгради.
Сурхондарёга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди. «Тўпаланг» гидроэлектр станциясида бўлди. Шунингдек, давлат раҳбари Тўпаланг дарёсида «Зарчоб-3» кичик гидроэлектр станцияси қурилишига старт берди.
«Тануки», «Такахули» ва «Хорошая девочка» ресторанлари асосчиси, Ўзбекистонда ҳам бир қанча ресторанларга эгалик қилувчи Александр Орлов Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан федерал қидирувга берилди.
15 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азиз Ўрунов ва Саудия Арабистонининг ЖСТдаги элчиси Сақер Алмоқбел товар ва хизматлар бозорига чиқиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома имзолади.
Россия давлат думаси раиси ўринбосари Пётр Толстой рус тили давлат тили бўлмаган мамлакат фуқароларини ишга жойлаштиришни чеклашни, шунингдек, Ўзбекистонда мигрантлар пулига рус тили мактаблари қуришни таклиф қилди. Ўзбекистонлик сиёсатчилар депутатга «Ўзбекистон унинг томорқаси эмас»лигини эслатди.
Ўзбекистонда 9 ой давомида оналар ўлими кўрсатгичи 100 минг тирик туғилишга нисбатан 14,1 промиллини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 13,1 промиллига тенг бўлган. Хусусан, Сирдарё вилоятида кўрсаткич 11,6 промиллидан 45,6 промиллига ошган.
Оққўрғон туманида келин-куёвни олиб кетаётган вертолёт ва еттита Captiva иштирокида тўй кортежи уюштирилди. Тошкент вилояти ЙҲХБ кортеж иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилганини билдирди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Лицензиялаш бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилди. Энди санитария ва гигиена қоидаларини бузган фуқаролар 3,3 млн сўмгача, мансабдор шахслар 6,6 млн сўмгача жарима тўлайди. Шунингдек, лицензия шартларини мунтазам бузганлар ундан 1 йилга маҳрум бўлади.
2024 йил июлдан давлат дастурлари доирасида кредитлар барча босқичларда электрон платформалар орқали ажратилади. Шунингдек, давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил этилган кичик тадбиркорларга товарларини йилига 10 млрд сўмгача тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади.
Chery Group компанияси дунё бўйича бир ойда 200 минг дан ортиқ автомобиль сотди, бу кўрсаткич 2022 йилнинг октябридан 50,8 фоизга кўпроқ.
Самарқандда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Улар махсус техникаларда янчилиб, сувга бўктирилди ва яроқсиз ҳолга келгач, кўмиб юборилди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Сингапур компаниялари Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетига киритилиши мумкин, деб хабар берди Bloomberg. Ҳужжат лойиҳасида Россия олмосларини етказиб беришни тақиқлаш ва нефть нархининг юқори чегарасига қўшимча чекловларни ҳам ўз ичига олади.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Ғазода давом этаётган, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар умрига зомин бўлаётган воқеаларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини қайд этди. «Фаластин диёрида юз бераётган даҳшатли воқеаларга томошабин бўлиб, жим қараб тура олмаймиз», деди Зироат Мирзиёева.
Xiaomi ўзининг биринчи электромобили — Beijing Xiaomi SU7`ни намойиш этди. Панорама ойнали томга эга, беш ўриндиқли ушбу моделнинг яна бир неча версиялари бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг