Архив

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди
8 октябр 2023, 17:53

Афғонистонда содир бўлган зилзила қурбонлари сони икки мингдан ошди

Шанба куни Афғонистоннинг ғарбий ҳудудларида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошди. Ўзбекистон ТИВ зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон ва Россия нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади
8 октябр 2023, 12:16

Ўзбекистон ва Россия нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида нефть етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, нефть маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 71 та медаль билан якунлади
8 октябр 2023, 12:12

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 71 та медаль билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларини 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медаль билан бешинчи ўринда якунлади.

Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди
8 октябр 2023, 10:31

Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди
8 октябр 2023, 10:27

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди

Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий хабар берилмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилди.

Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш бошланди
8 октябр 2023, 10:21

Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш бошланди

Тошкент аэропортида самолётлар тўхташ жойларини капитал таъмирлаш, жумладан, сунъий қопламани мустаҳкамлаш ишлари бошланди. Uzbekistan Airports жараён парвозларга таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистонда саккиз ойда қанча газ, электр энергияси, кўмир ва бензин ишлаб чиқарилди?
7 октябр 2023, 23:19

Ўзбекистонда саккиз ойда қанча газ, электр энергияси, кўмир ва бензин ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда дастлабки саккиз ойда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ёки 3,26 млрд куб метрга камайган. Августда ишлаб чиқариш 3,92 млрд куб метрни ташкил этди (ўтган йилнинг августига нисбатан -9 фоиз). Электр энергияси ишлаб чиқариш 5,7 фоизга, кўмир — 10,4 фоизга ўсди.

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди
7 октябр 2023, 22:43

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиш олдидан Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди.

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
7 октябр 2023, 22:30

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди (видео, фото).

Уч давлат президентлари Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказишга старт берди
7 октябр 2023, 19:32

Уч давлат президентлари Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказишга старт берди

Шавкат Мирзиёев Москвада Қосим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин билан биргаликда Россия табиий газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаб берди. Икки йиллик шартнома йилига 2,8 млрд куб метр газ етказишни назарда тутади.

ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлади. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
7 октябр 2023, 19:13 2

ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлади. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилга қарши минглаб ракеталарни учирди. Камида 40 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши яраланди, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Исроил бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил ҳам Ғазога зарбалар беришни бошлади. Асосий маълумотлар.

Тошкентнинг Яккасарой тумани ҳокими Миробод туманига ҳоким бўлди
7 октябр 2023, 17:32

Тошкентнинг Яккасарой тумани ҳокими Миробод туманига ҳоким бўлди

2019 йил сентябрь ойидан буён Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Сайфутдинов Миробод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Фанлар академияси таклифи асосида Ботаника боғи лойиҳадан чиқарилди — Давактив агентлиги
7 октябр 2023, 15:56

Фанлар академияси таклифи асосида Ботаника боғи лойиҳадан чиқарилди — Давактив агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент ботаника боғи пойтахт ҳокимлигига берилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасидан чиқарилганини маълум қилди. Лойиҳадан ҳокимликлар назоратига ўтиши мумкин бўлган яна 261 та боғ ўрин олган.

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
7 октябр 2023, 14:33 1

Блогер Абдуқодир Мўминовнинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Апелляция суди аввалроқ 7 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилган блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Фанлар академияси Ботаника боғининг Тошкент ҳокимлигига берилишига қарши чиқди
7 октябр 2023, 14:00

Фанлар академияси Ботаника боғининг Тошкент ҳокимлигига берилишига қарши чиқди

Фанлар академияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини «ниҳоятда салбий руҳда қабул қилди». Ташкилот ҳужжатни ишлаб чиқувчига ўз эътирозларини юборди ва Ботаника боғини рўйхатдан чиқариб ташлашни талаб қилди.

Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди
7 октябр 2023, 13:13

Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди

Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиб, ҳушини йўқотди. Ўқувчи шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этди.

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчилари вакили сотуви тўхтатилган бошқа дориларнинг сотилишига рухсат сўрамоқда
7 октябр 2023, 12:58 1

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчилари вакили сотуви тўхтатилган бошқа дориларнинг сотилишига рухсат сўрамоқда

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги вакили — Quramax Medical МЧЖ сотуви 9 ой олдин тўхтатилган бошқа дорилар сотилишига рухсат сўрамоқда. Адвокат ҳозирда 50 турдан ортиқ, қиймати 28 млрд сўмлик шундай дорилар борлиги ва уларнинг сифатсизлигини тасдиқловчи факт йўқлигини билдирди.

Маданият вазирлиги санъаткорлар ҳақидаги портал зарурлигини асослашга уринди
7 октябр 2023, 12:24 2

Маданият вазирлиги санъаткорлар ҳақидаги портал зарурлигини асослашга уринди

Маданият вазирлигининг хабар беришича, санъаткорлар ҳақидаги портал тўй ва бошқа тадбирларни режалаштираётган мухлисларга ижрочилар билан бевосита алоқада бўлишга ёрдам беради. Сайтда нафақат 10 га яқин санъаткор, балки соҳанинг бошқа вакиллари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади, дейди вазирлик.

Истанбулдан Тошкентга келаётган самолётда сигарет чеккан йўловчи қидирувда бўлиб чиқди
7 октябр 2023, 11:41

Истанбулдан Тошкентга келаётган самолётда сигарет чеккан йўловчи қидирувда бўлиб чиқди

Истанбул-Тошкент йўналишидаги самолёт йўловчиси Жиноят кодексининг 276-моддаси бўйича қидирувга берилгани маълум бўлди. Бу унга нисбатан бортда сигарет чеккани учун жарима расмийлаштирилаётган вақтда аниқланди. Эркак қўлга олинди.

Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резидентига айланишини маълум қилди
7 октябр 2023, 10:35

Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резидентига айланишини маълум қилди

Yandex Go Ўзбекистоннинг солиқ резидентига айланади ва 1 декабрдан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттиради, дея баёнот берди компания Солиқ қўмитасининг рўйхатдан ўтиш талабига жавобан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг