Архив

ОТБ Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар ажратади
14 сентябрь 2023, 11:28

ОТБ Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар йўналтиради. Маблағлар саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.

Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири бўлди
14 сентябрь 2023, 10:29

Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири бўлди

Шу вақтгача Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди.

Қозоғистон мактаб ва боғча йўқ ҳудудларда кўп қаватли уйлар қуришни тақиқламоқчи
14 сентябрь 2023, 10:27

Қозоғистон мактаб ва боғча йўқ ҳудудларда кўп қаватли уйлар қуришни тақиқламоқчи

Қозоғистон депутатлари яқин атрофида мактаб, болалар боғчаси ёки бошқа ижтимоий инфратузилма бўлмаса, кўп қаватли уйлар қуришни тақиқлашни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси бир қанча мактабларда болалар сони ортиб кетиши ҳолатларидан кейин ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилади
14 сентябрь 2023, 10:05

Ўзбекистон Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилади

Президент Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича қарорни қабул қилди.

13 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
13 сентябрь 2023, 22:14

13 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Пиёдалар учун хафли йўллар, россиялик депутатнинг СССР давлатлари ҳақидаги фикрига ўзбек фаоллари муносабати, сотуви кўпайган электромобиллар, Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубоги финал босқичида, инглиз тилини ўргатиш учун АҚШдан келган ўқитувчилар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукционида 7 кунлик компания ғолиб чиқди
13 сентябрь 2023, 19:48

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукционида 7 кунлик компания ғолиб чиқди

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукцион савдосига етти кун қолганида рўйхатдан ўтган Smart Fast Story томонидан сотиб олинди. 1 гектар ер 48,07 млрд сўмга баҳоланди.

Япония Халқаро ёшлар палатаси Ўзбекистонда филиалини очади
13 сентябрь 2023, 18:28

Япония Халқаро ёшлар палатаси Ўзбекистонда филиалини очади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Халқаро ёшлар палатаси президенти Масаҳиро Асони қабул қилди. Ижтимоий масалалар ва халқаро талабалар алмашинуви билан шуғулланувчи палата Ўзбекистонда филиал очишни режалаштирмоқда.

Президент давлат чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади
13 сентябрь 2023, 18:13

Президент давлат чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.

Марғилонда қизни ўғирлашга уринган шахслар ушланди
13 сентябрь 2023, 18:06

Марғилонда қизни ўғирлашга уринган шахслар ушланди

Марғилонда бир йигит қизни яқинлашиб келаётган машинага ўтиришга мажбурлагани, қиз эса қочиб кетгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ гумонланувчиларнинг шахси аниқлангани ва улар шаҳар ИИБга чақирилганини билдирди.

Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузиш шарт этиб белгиланди
13 сентябрь 2023, 17:48

Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузиш шарт этиб белгиланди

Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди. Шунингдек, горизонт бўйлаб кўриниш масофаси 1 километрдан кам бўлганда кемаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.

Зарафшоннинг собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган
13 сентябрь 2023, 17:42

Зарафшоннинг собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган

2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.

Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди
13 сентябрь 2023, 17:13

Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди

Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.

Ўзбекистондаги пиёдалар учун йўлнинг белгиланган жойидан ўтиш белгиланмаган жойидан ўтишдан кўра хавфлироқ — эксперт
13 сентябрь 2023, 17:08

Ўзбекистондаги пиёдалар учун йўлнинг белгиланган жойидан ўтиш белгиланмаган жойидан ўтишдан кўра хавфлироқ — эксперт

Ўзбекистонда пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш белгиланмаган жойдан ўтишдан кўра хавфлироқ, деди эксперт Носиржон Зокиров. Унинг фикрича, бунга пиёдалар ўтиш жойлари яхши ташкил қилинмагани сабаб.

Аҳолининг инфляцион кутилмалари февралдан бери биринчи марта кескин ошди
13 сентябрь 2023, 16:42

Аҳолининг инфляцион кутилмалари февралдан бери биринчи марта кескин ошди

Ўзбекистон аҳолисининг инфляция бўйича кутилмалари 6 ойлик пасайишидан сўнг августда кескин ошди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг хавфсирашида валюта курсининг ўсиши омили кучайди. Сўровномада қатнашганлар орасида нархлар 9−12 фоиздан кўпроқ ошишини кутаётганлар сони кўпайди.

Ўзбекистон қўл жанги бўйича бутунжаҳон спорт ўйинлари ғолиби бўлди
13 сентябрь 2023, 16:28

Ўзбекистон қўл жанги бўйича бутунжаҳон спорт ўйинлари ғолиби бўлди

Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медаль (7 та олтин, 1 та кумуш) билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Тошкент вилоятидаги қурилиш ишларида 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди
13 сентябрь 2023, 15:48

Тошкент вилоятидаги қурилиш ишларида 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ҳамда 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилди.

«Россиянинг барча қарорларини қўллаб-қувватлаймиз». Ким Чен Ин Путин билан учрашди
13 сентябрь 2023, 15:26

«Россиянинг барча қарорларини қўллаб-қувватлаймиз». Ким Чен Ин Путин билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин Амур вилоятидаги «Восточний» космодромида Ким Чен Ин билан учрашди. Шимолий Корея етакчиси Путин ва Россия расмийларининг қарорларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.

Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етди
13 сентябрь 2023, 14:58

Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етди

Бош прокуратура Самарқанд ва Тошкент вилоятларида маҳаллий фуқаролар 2 та тарихий ёдгорликка 288 млн сўм зарар етказганини аниқлади. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди
13 сентябрь 2023, 14:32

Тошкентда қурилиш компанияси 10 туп дарахтни қасддан қуритди

Мирзо Улуғбек туманида қурилиш компанияси 10 туп дарахтнинг қуриб қолишига сабабчи бўлди. Аввалроқ экология бошқармаси майдондаги 30 туп дарахтни хатловдан ўтказиб, уларга зарар етказмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Табиатга 248 млн сўм зарар етган.

Ўзбекистон президенти Душанбе ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида қатнашади
13 сентябрь 2023, 13:56

Ўзбекистон президенти Душанбе ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида қатнашади

Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг