Архив

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ
11 сентябрь 2023, 16:13

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ

Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда
11 сентябрь 2023, 16:03

Фото: Тошкентда яна чанг бўрони кузатилмоқда

Тошкентда кучли шамол ортидан чанг-тўзонлар содир бўлмоқда. IQAir Ҳаво сифати индексига кўра, ҳозир Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари рейтингида биринчи ўнталикка чиқди. «Газета.uz» мухбирлари чангга бурканган пойтахт кўчаларини суратга олди.

13−15 сентябрь кунлари қатор темирйўл рейслари модернизация ишлари сабабли бекор қилинди
11 сентябрь 2023, 14:43

13−15 сентябрь кунлари қатор темирйўл рейслари модернизация ишлари сабабли бекор қилинди

13−15 сентябрь кунлари йўллар модернизация қилиниши муносабати билан Тошкент, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё ўртасидаги бир қатор темирйўл қатновлари бекор қилинди.

Аҳоли электр энергияси билан узлуксиз таъминлангач, нарх ошади — энергетика вазири
11 сентябрь 2023, 13:10

Аҳоли электр энергияси билан узлуксиз таъминлангач, нарх ошади — энергетика вазири

Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин узлуксиз электр энергияси етказиб беришни йўлга қўйиш зарур, дея таъкидлади энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматга янги тарифни 2024 йилнинг 1 майидан жорий этиш бўйича таклиф киритилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонлик пара-таэквондочилар ОЧда 11 та медаль олди
11 сентябрь 2023, 13:01

Ўзбекистонлик пара-таэквондочилар ОЧда 11 та медаль олди

Ливанда ўтган пара-таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионатида ўзбекистонликлар 11 та медаль олди: 3 та олтин, 3 та кумуш, 5 та кумуш. Ўзбекистонликлар умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг 2-ўринни эгаллади.

Янги Тошкентда трамвай ва метронинг ягона тармоғи қурилади
11 сентябрь 2023, 12:47 1

Янги Тошкентда трамвай ва метронинг ягона тармоғи қурилади

Янги Тошкентда «эски» Тошкент билан боғланган трамвай ва метронинг ягона тармоғини қуриш режалаштирилмоқда. «Янги шаҳарга метрода 30−35 дақиқада етиб бориш мумкин… Автомобилда келишга эҳтиёж қолмайди» , — дейди қурилиш вазири ўринбосари Давронжон Одилов.

Прокурор журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил қамоқ жазоси беришни сўради
11 сентябрь 2023, 12:39

Прокурор журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил қамоқ жазоси беришни сўради

Kompromatuzb иши доирасида судланаётган журналист Мавжуда Мирзаевага 6 йил қамоқ жазосини бериш ва 3 йил давомида касбий фаолият билан шуғулланишни тақиқлаш сўралди.

Ҳафта давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади
11 сентябрь 2023, 11:34

Ҳафта давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади

11−15 сентябрь кунлари Ўзбекистонда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +29…+32 даража бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Декабрда Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади
11 сентябрь 2023, 11:26

Декабрда Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади

Тошкентда декабрь ойида Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади. Хусусан, халқаро конференция ва кўргазмалар ўтказиш ҳамда академиянинг янги ҳақиқий аъзоларини қабул қилиш кўзда тутилган.

Биз йўқотаётган боғ. Мутахассислар — Тошкентни кўкаламзорлаштириш муаммолари ҳақида
11 сентябрь 2023, 10:56

Биз йўқотаётган боғ. Мутахассислар — Тошкентни кўкаламзорлаштириш муаммолари ҳақида

Ўзбекистон пойтахти «боғ-шаҳар» ғояси устига қурилган. Аммо қурилишлар, дарахтларни кесиш, уларни нотўғри парваришлаш ва аҳоли саломатлиги кўкаламзорлаштиришнинг ўз ечимини кутаётган тизимли муаммоларидан далолат бермоқда, дейди мутахассислар. Акс ҳолда, биз ўзимиз яшаётган боғни йўқотамиз.

Ўзбекистон делегацияси президент ташрифи олдидан АҚШда бўлди
11 сентябрь 2023, 10:45

Ўзбекистон делегацияси президент ташрифи олдидан АҚШда бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва бошқа расмийлар АҚШга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи охирида АҚШга бориши кутилмоқда. У ерда «Марказий Осиё-АҚШ» форматидаги биринчи саммит (C5+1) ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
11 сентябрь 2023, 10:24

Тошкентнинг 6 та туманидаги айрим жойларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг айрим қисмларида 11−12 сентябрь кунлари газ таъминотида узилишлар бўлади. Рўйхат.

Марокашдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2100 дан ошди
11 сентябрь 2023, 10:10

Марокашдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2100 дан ошди

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2421 кишига етди. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Иқтисодиётни фискал ва монетар рағбатлантиришда давом этиш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ
11 сентябрь 2023, 09:51

Иқтисодиётни фискал ва монетар рағбатлантиришда давом этиш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ

Фискал ва монетар рағбатлантириш воситалари орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази чораклик макроиқтисодий таҳлилида. Марказ 2023 йилда ЯИМ ўсиши 5,8 фоизни ташкил этишини прогноз қилди.

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди
11 сентябрь 2023, 09:41

Тошкент йирик шаҳарлар ҳаво ифлосланиши рейтингида 4-ўринда қайд этилди

Тонгги соат 8 да Тошкент IQAir`нинг дунёнинг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво ифлосланиш даражаси рейтингида 4-ўринни эгаллади. Пойтахт ҳавоси таъсирчан одамлар гуруҳи учун бир муддат зарарли бўлиб қолди.

Фарғона водийсида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
11 сентябрь 2023, 08:26

Фарғона водийсида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Душанба тонгида водий вилоятларида зилзила кузатилди. Эпицентр Фарғона туманига тўғри келди — 4 балл. Ер силкиниши Андижон ва Наманган вилоятларида 2−3 баллни ташкил этди.

Нима ўқиймиз? Журналист Сафарали Қурбонов тавсия қилади
10 сентябрь 2023, 23:02 1

Нима ўқиймиз? Журналист Сафарали Қурбонов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Ўзбекистонда газ «заправка»ларидаги нархнинг максимал чегарасини 3250 сўм этиб белгилаш режалаштирилмоқда
10 сентябрь 2023, 17:18

Ўзбекистонда газ «заправка»ларидаги нархнинг максимал чегарасини 3250 сўм этиб белгилаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати қарори лойиҳасида яқин олти ойда газ тўлдириш шохобчаларида газнинг максимал чакана нархи 3250 сўмдан ошмаслиги учун «қатъий чоралар» кўрилиши кўзда тутилмоқда.

«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент
10 сентябрь 2023, 16:08

«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент

Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.

Бизнинг мазҳабда аёллар қора кийсин, юзини беркитсин, деган нарса йўқ — Нуриддин домла Холиқназаров
10 сентябрь 2023, 14:58

Бизнинг мазҳабда аёллар қора кийсин, юзини беркитсин, деган нарса йўқ — Нуриддин домла Холиқназаров

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров Ислом динида, хусусан, кийинишда ҳаддидан ошиш ҳолатларини танқид қилди. «Бизнинг мазҳабимиз аёллар маълум бир кийимни кийишига буюрмаган, қора кийсин, юзини беркитсин, деган нарса бизнинг мазҳаб кўрсатмасида йўқ», — деди муфтий.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг