Январь-август ойларида 28 минг 207 нафар Ўзбекистон фуқароси хорижий давлатларга манзилли ва ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштирилди. Бу даврда меҳнат мигрантларининг тўланмай келинаётган 676,3 минг долларлик иш ҳақи ва пулли компенсациялари ундириб берилди.
Ўзбекистондаги автомобиль бозорида сотувлар август ойида июлга нисбатан 2,3 фоизга ўсди. Электромобиллар савдосидаги ўсиш эса 38 фоизга етди.
Жўрабек Мирзамаҳмудов баъзи газ қуйиш шохобчалари учун имтиёзли нархлар борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Давлат етказиб берувчилари барча «заправка»ларга газни ягона нархда сотади, деди энергетика вазири.
Япониянинг 2 млн долларлик молиявий кўмагида БМТТД Оролбўйида иқлимга чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳасини ишга туширди. Япония, шунингдек, инновацион технологиялардан фойдаланиш ва қишлоқ жойларидаги аҳоли барқарорлигини оширишда кўмаклашади.
Президент йўл қурилиши соҳасидаги меъёрлар эскиргани, йўллар сифатсизлигини танқид қилиб, соҳани рақамлаштириш ва хусусий секторни жалб қилиш вазифасини қўйди. Энди ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат «Менинг йўлим» дастури орқали ажратилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мексика билан 3:3 ҳисобида дурранг ўйнади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида 3 та гол урилди.
«Андижон» аэропортининг янги аэродром мажмуаси учун узунлиги 3400 м, эни 60 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилади, шунингдек, тунги вақтда ва оғир об-ҳаво шароитида барча турдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш имконини берувчи ёритиш мосламалари билан жиҳозланади.
Намангандаги тўйда куёв ўзи арабча либос, жумладан келин бурқа кийгани учун эмас, балки диний мазмундаги видеоларни Telegram`да тарқатгани учун жаримага тортилди, деб маълум қилди Адлия вазирлиги. Аввалроқ ИИВнинг мазкур хабаридаги тушунарсиз талқин сабаб тармоқларда муҳокамалар юзага келганди.
Августда қарийб 1 млрд долларга қисқарган олтин-валюта захиралари, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясидаги энг муҳим бандлар, Тошкентда кунига ахлатга ташланадиган 3 тоннага яқин нон, автобуснинг «гармошка»сини йиртиб юборган қудуқ қопқоғи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Даниэл» тўфони Ливия шимоли-шарқида ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарди, камида 3000 киши ҳалок бўлди ва 10 минг киши бедарак йўқолган. Мамлакат ҳукумати халқаро ёрдам сўрамоқда.
Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон маҳсулотлари ахлатга ташланмоқда. «Махсустранс» исроф қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари йил сайин ортиб бораётганини маълум қилди.
Маҳбуслар алмашинуви доирасида АҚШ Эроннинг Жанубий Корея банк ҳисобларида музлатилган 6 млрд долларлик активларини Қатарга ўтказишга рухсат берди. Маблағлардан фақат гуманитар савдо мақсадида фойдаланиш мумкин бўлади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.
Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этиш муддати 2024 йил бошига кўчирилди. Илгари буни шу йилнинг июль ойида бошлаш режалаштирилганди.
Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида «Йилига 500 минг ўқувчи ўрни» дастурини амалга ошириш мақсад қилинганди. Бу вазифа «Ўзбекистон-2030» стратегияси лойиҳасига ҳам киритилганди, аммо ҳужжатнинг қабул қилинган вариантидан жой олмади.
Ижтимоий тармоқларда автобуснинг «гармошка»си йиртилгани акс этган сурат пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, йўлдаги қудуқ атрофи чўкиши сабабли чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган.
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2024 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сўмнинг қадрсизланиши ва пул ўтказмалари қисқариши фонида кетма-кет бешинчи ой пасайди. Август ойида захиралар деярли 1 млрд долларга камайди ва 32,7 млрд долларни ташкил этди. Йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.
Президент қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Иқлимшуносларнинг фикрича, ҳақиқий куз ўртача кеча-кундузлик ҳарорат +20 даражадан пастга тушганда, ёмғир тез-тез ёққанда бошланади. Сентябрь ўртаси бўлишига қарамай, Ўзбекистонда ҳали «иқлимий ёз» давом этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг