Таниқли теннисчи Ирода Тўлаганова ва Яшнобод тумани аҳолиси Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда. Спорт мажмуаси май ойида Отабек Нурмуҳамедовга 31 млрд сўмга сотилган эди. NRG Uzbekistan ушбу ҳудуд билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.
Биринчи яримйилликда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизни ташкил этди — харажатлар даромадлардан 26,9 трлн сўмга кўпроқ. Бу пандемия бошланган 2020 йил, шунингдек, 2021−2022 йиллардаги кўрсаткичлардан кўп. Ҳукумат бу даврда бирор марта бюджет тақчиллиги чегарасини ушлаб туролмаган.
Кўп функцияли M-Clinic тиббиёт марказида Германия, Швейцария ва Россиядан келган мутахассислар билан беморлар диагностикаси ва даволашдаги инновациялар мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.
Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари вакиллари «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини тузишга ҳаракат қилган Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, «Ўзбекистондаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилди».
Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш муаммолари узоқ муддатга мўлжалланган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этмоқда, деди Ўзбекистон президенти Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида.
Нигерияда бутун мамлакат бўйлаб 200 миллиондан ортиқ аҳоли электростанцияда ёнғин юз бериши туфайли электрсиз қолди. Электр тарқатувчи компания ҳодисани «тизимнинг бутунлай ишдан чиқиши» деб атади.
Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини билдирди. Аввалроқ банкларга нисбатан автокредитлар бўйича талаблар кучайтирилганди.
АҚШ Ўзбекистонда туғилган икки россиялик шахс — миллиардер Искандар Махмудов ва тадбиркор Андрей Хохлунни санкциялар рўйхатига киритди. Улар ҳақида нималар маълум?
Ўзбекистон президенти Оролни қутқариш жамғармаси саммитида Афғонистонда Қўштепа канали қурилаётганига тўхталди. У каналнинг таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва Афғонистон вакилларини сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этишни таклиф қилди.
Тошкент шаҳрида чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган Yutong электробуси Nexia билан тўқнашди. Воқеада жароҳатланганлар йўқ.
Ўзбекистон бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади, деди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов аҳолига қилган мурожаатида. Шунингдек, у аҳоли учун хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор вазифалар белгилаб олинганини маълум қилди.
Dunyo bo‘ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлди. Унда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклифи билдирилди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб, ҳарорат +13…+18 даража, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.
Ягона умумреспублика процессинг марказининг (Uzcard) уч нафар таъсисчисига тегишли 75% акцияси IMC-Capital компаниясига ўтди.
Ўзбекистонда Германия ҳафталиклари бўлиб ўтмоқда. Унда Германияда ўқишга оид кўргазмалар, очиқ эшиклар куни ва тақдимотлар режалаштирилган.
Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчадан 24 нафар бола овқатдан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди, яна 7 нафарига тиббий ёрдам берилиб, уйига жўнатилди. Аввалроқ 14 нафар бола шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Боғча вақтинча ёпилди. Шифокорлар 240 нафар болани кўрикдан ўтказди.
2022 йил охиридан бери Қорақалпоғистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
2023 йил 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли ўзбекистонликлар 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олади. Бу янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистондаги касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум ва академик лицейларнинг C1 сертификатига эга ўқитувчиларига 50 фоиз устама берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг