Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.
2025 йил охиригача Бухоро вилоятини аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш режалаштирилмоқда. Вилоятда 1 миллиондан ортиқ меҳнатга лаёқатли аҳоли истиқомат қилади. Расмий равишда 76 минг киши ишсиз ҳисобланади.
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури «молиялаштиришдаги улкан тақчиллик» туфайли миллионлаб афғонларга ёрдамни қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатнинг 90 фоизгача аҳолисида озиқ-овқат тақчиллиги кузатилмоқда.
Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ва ишбилармонлари Украинага 2000 дона биринчи синф тўпламини жўнатди. Улар Харьков, Херсон, Николаев ва Запорожье вилоятларидаги етимлар ва кўчирилганларнинг болаларига топширилади.
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон, тадбиркорлик кенгашининг янги таркиби, Тошкентдан Зоминга авиақатновлар, поезд билан тўқнашиб, вафот этган юк машинаси ҳайдовчиси, 45 гектардан 187,4 тонна пахта олган фермер учун Cobalt ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Фарғона вилоятида 7 киши қалбаки ароқдан заҳарланди, улардан бири вафот этди. Сохта ароқ ишлаб чиқаришда гумон қилинган шахс қўлга олинди.
Суд блогер Шабнам (Нафосат) Оллашукуровага туҳмат ва ҳақорат тўғрисидаги моддалар асосида 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Унинг Хоразм вилоятидан ташқарига чиқиши, алоқа воситалари ва интернетдан фойдаланиши тақиқланди.
Украинанинг Донетск вилояти Константиновка шаҳридаги бозор артиллерия ёрдамида ўққа тутилиши оқибатида 16 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди.
Чилонзор туманида автотураргоҳда турган машинадан боши полиэтилен пакетга ўралган эркак мурдаси топилди. Эркак 31 август куни бедарак йўқолгани маълум бўлган.
Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади. У Россия билан тинчлик музокаралари ва асирлар алмашинувларида қатнашган. «Газета.uz» Умеровнинг таржимаи ҳолини ҳавола қилади.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасидаги XVIII жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди.
Одатда, август Ўзбекистонда энг қурғоқчил ой бўлсада, бу йил унинг сўнгги кунларида айрим ҳудудларда бир суткалик ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан бир неча марта кўп бўлди. Умуман олганда, 2023 йилги август ойи аввалгиларига қараганда совуқроқ бўлди.
Президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгашининг янгиланган таркибини тасдиқлади. Кенгаш аъзолигини Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзаков, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Murad Buildings асосчиси ва бошқалар тарк этган.
1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия берилади. Улар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, махсус тизим орқали ишга жойлаштирилади.
Ўзбекистонда 1 декабргача барча кўп квартирали уйлардаги мавжуд лифтлар хатловдан ўтказиш ва аниқланган камчиликлар бартараф этиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, лифтлар интернетга имтиёзли нархларда уланиши мумкин.
Тошкентда қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида 19 туп дарахтнинг илдиз қисми дрель ёрдамида тешилиб, қуритиш учун ичига суюқлик қуйилди. Табиатга 534,8 млн сўм зарар етган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Uzbekistan Airways Тошкентдан Зоминга тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйди. Рейслар ҳафта давомида Тошкент−Зомин−Самарқанд йўналишида амалга оширилади.
Тижорат банклари 6 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 070−12 110 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 140−12 190 сўм.
Тошкент шаҳар ИИББ подъездда қизга ҳужум қилган 29 ёшли эркакнинг шахси аниқлангани ва ҳибсга олинганини маълум қилди.
Олот туманида поезд юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Howo ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг