Навоий шаҳрида кўп қаватли уйни сақлаш бўйича мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлик учун квартираларни электр энергиясидан узиб қўйиш тажрибаси жорий этилади. Синов бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб бориладими-йўқми, бу бўйича маълумот келтирилмаган.
Шанба куни Россиядан нам ва салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Якшанба куни барча ҳудудларда булутлилик кучайиб, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади.
Президент «Самарқандда ишлаш қийинлигини билган ва Тошкентга қайтмоқчи бўлган» Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлидидин Умаровни кўпчилик мақташини айтди. «Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин», — деди Шавкат Мирзиёев ДСҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосарига.
Президент қарорига кўра, қурувчи ташкилотлар қурилиши тугалланган уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилишлари шарт. Бусиз уй фойдаланишга қабул қилинмайди.
Пойтахт кенгаши маҳаллий бюджетдан 360 млрд сўмдан ортиқ пулни тақсимлаш қарорини қабул қилди. Маблағ кам таъминланган оилаларга ипотекаларни молиялаштириш, Нукусда авариявий уйларни таъмирлаш, идора ва мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари ортидан етган зарарни қоплаш каби мақсадларга сарфланади.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «украин дўстлар»ни Мустақиллик куни билан табриклаб, «осмони тинч бўлиши, абадий гуллаб-яшнаши ва фаровонликни» тилади.
РФ президенти Тверь вилоятидаги авиаҳалокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Евгений Пригожин ҳақида ўтган замонда гапирар экан, уни «мураккаб тақдирли одам» ва «иқтидорли тадбиркор» деб атади. Унинг қўшимча қилишича, экспертиза вақт талаб этади.
Президент Самарқанд вилоятида электр тақчиллиги 2022 йилдагидан кўпроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари, шунингдек, энергетика вазирининг биринчи ўринбосарини танқид қилди. «Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди», — деди у.
Нархи ўзгармаган метан «заправка»даги газ нархи, гуруҳ босқичига қуръа ташланган Осиё Чемпионлар лигаси, фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари, талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ, Транспорт вазирлиги ва Тошкент ҳокимлиги чорраҳаларда жуда кўплаб ҳайдовчилар жаримага тортилишига сабаб бўлаётган «тузоқлар» билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Туркманистоннинг янги элчиси Шадурди Мередов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш мақсадида Photomate ва Solar Nature компаниялари қуёш инверторларини етказиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди.
Япония «Фукусима-1» АЭСнинг тозаланган радиоактив сувини океанга тўкишни бошлади. Жараён 30 йилдан ортиқ давом этиши кутилмоқда. МАГАТЭ режани хавфсиз деб тан олди. Хитой эса океанга ташланишига қарши чиқди ва япон денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатиб қўйди.
Ўзбекистонда 2024 йилдан давлат олий таълим муассасаларининг барча курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун онлайн ариза топшириши мумкин бўлади. Ҳозирча бундай имконият фақат 1-курс талабаларида бор. «Газета.uz» улар учун Ягона портал орқали ариза топшириш йўриқномасини тайёрлади.
Туркия Марказий банки асосий ставкани бирданига 750 базис пунктига — 17,5 фоиздан 25 фоизгача оширди. Мамлакат регулятори инфляция прогнозининг сезиларли яхшиланишига эришилгунга қадар заруратга қараб пул-кредит сиёсатини қаттиқлаштиришда давом этмоқчи.
EastFruit порталига кўра, 2023 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга 37,9 минг тонна банан импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан эса 2,8 баробарга кўпроқ. Май ойидан бошлаб банан нархи олдинги йилларга нисбатан энг паст даражага тушган.
Тармоқларда метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги, очиқларида узун навбатлар юзага келаётгани ва газ нархи кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги республика бўйича «заправка»ларга табиий газ талабга асосан етказиб берилаётгани ва унинг нархи ошмаганини маълум қилди.
Сенаторлар сумма бир савдо шартномаси бўйича етказиб бериладиган маҳсулот қийматининг 5% идан ошмаса, экспортёрларга активлар репатриацияси таъминланмагани учун жарима солинмаслиги бўйича ўзгаришларни маъқуллади. Иқтисодиёт вазири ўринбосари лимит танлови ва нега уни ошириб бўлмаслигини тушунтирди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда автомобиль ижараси ёки лизинг бўйича фирибгарлик ҳолатлари кўпайди. Сенаторлар ижарага олинган объектни мулк қилиб оладиган ижарачилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Лизингга олувчининг розилигисиз объектни тасарруф этиш ҳам тақиқланмоқда.
4 сентябрдан метродаги поездлар ҳаракати оралиқ вақти 1,5−5 дақиқагача қисқариши ваъда қилинмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» эса автобуслар сонини 86 тагача кўпайтириб, қўшимча яна 9 та янги йўналиш ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг