Ўзбекистон ОТМларига 2024 йилги кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 46,9 фоизи, яъни 345 минг 869 нафари ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади.
Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганда, Bosch брендининг ошхона жиҳозлари совға тариқасида берилади.
Ўзбекистонда 1 январдан операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши талаб этилади.
Шанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлар 4 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади. Дзюдочилар Достон Рузиев ва Халимажон Қурбонова, велоспортчи Ольга Забелинская, боксчи Нигина Ўктамова илк иштирокини бошлайди. Ўзбекистонлик футболчилар эса Мисрга қарши ўйнайди.
UzAuto Motors заводида сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди. У 2013 йилда янгиланган версия (Gentra) тақдим этилгандан бери заводдан чиққан 487104-шундай машинага айланди. Биринчи модель 2008 йилда йиғила бошлаганди.
Рақобат қўмитаси Косонсой тумани ободонлаштириш бошқармасининг жами бошланғич нархи 2,3 млрд сўмлик 28 та тендер савдосида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Харид комиссиясига нисбатан иш қўзғатилди, жавобгар мансабдор жазоланди.
Октябрь ойида бўладиган парламент сайловлари, қисқа муддатли таътилга чиққан президент, электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклифи, 3 ой ичида деярли ошмаган ойликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий боғчада тарбияланувчи 3 ёшли қиз калтакланди. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертиза тайинланди, деб ёзди болалар омбудсмани.
Президент фармони билан, ов қилиш ва овчилик хўжалигини ташкил этишнинг янгича тартиби ўрнатилди. Энди ов фақат хўжалик ҳудудида амалга оширилади, ов ерлари аукционда 49 йилга берилади, ёввойи ҳайвонларни кўпайтирадиганлар солиқ имтиёзлари олади. Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар юкланди.
Тошкентда Ҳастимом-маҳалланинг Зарқайнар кўчаси ва унга ёндош берк кўчаларда коммуникация тармоқлари ер остига ўтказилмоқда. Олмазор тумани ҳокими маҳалла аҳли билан учрашувда «бу кўчадаги уйлар энди бузилмаслиги»ни айтган. Аҳоли бу ишлар «кўзга кўринарли жой»лар билан чекланиб қолишидан хавотирда.
Катта Фарғона каналининг Марҳамат туманидан ўтган қисмида чўмилаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида оқиб кетган 17 ёшли бола ҳалок бўлди. Прокуратура текширув ишларини бошлади.
Ўзбекистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 фоизга, реал иш ҳақи (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) эса атиги 0,2 фоизга ошди. Деярли барча тармоқларда ўсиш суръатлари секинлашди, қурилишда пасайиш кузатилди.
Париж Олимпиадаси очилиши куни Франция темирйўл тармоғида саботаж уюштирилди. Вандаллар бир неча муҳим йўналишлардаги сигнал қутиларига ўт қўйди, бу эса тезюрар поездларнинг ҳаракатига жиддий зиён келтирди.
Парижда 26 июль куни 2024 йилги ёзги Олимпиада расман очилади. Тўрт йилликнинг энг катта спорт тадбири арафасида Франция пойтахти Олимпия ранглари ва рамзлари билан тўлди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари ҳам кучайтирилган. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Париждан олимпияолди фоторепортаж тайёрлади.
Тармоқларда «Анҳор-Локомотив» боғида осмондан ленталар ёғдирилиши айтилган видео тарқалди. Пойтахт Экология бошқармаси бундай ҳаракатларнинг табиатга зарарини тушунтирди. Ташкилотчилар аниматорлар ленталарни айлантириб, томоша кўрсатиши режа қилинганини маълум қилди, шунга қарамай шоу бекор қилинди.
Тошкентда «гармошка» автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли «манёвр»лар қилди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, «қора рўйхат»га қўшилди, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан судга тақдимнома киритилди.
Футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Мусобақада Тожикистон, Қирғизистон ва Гватемала терма жамоалари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Миср билан бўлиб ўтадиган ўйиндан аввал фикрларини билдириб ўтди. У бўлажак рақибнинг кучли томонлари ҳамда имкониятларини яхши билишларини ва олдинги ўйиндан керакли хулосалар чиқарилганини таъкидлади.
KIA ва Chery автомобиллари ишлаб чиқарувчи, шунингдек, гибрид ва электромобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётган ADM Jizzakh раҳбари Ўзбекистонга электромобиллар импорти учун тўловларни қайтаришни таклиф қилди. У автомобилларни расмий дилер орқали сотиш тартибига қайтишни ҳам сўрамоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг