19 январь куни Туркистон жадидлари раҳнамоси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудига 150 йил тўлди. «Газета.uz» мустақил жумҳурият ғоясининг байроқдори, ўзбек драматургияси асосчиси, ношир, публицист, педагог, дин ва жамоат арбоби ҳисобланган ушбу тарихий шахс ҳақида тест тайёрлади.
Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган 34 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди. У фуқароларнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футболчи Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтаётгани ҳақида гапирди. «Мен жуда хурсанд бўлдим», — дея таъкидлади у Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси билан суҳбатда.
Тошкент метрополитенида 19 ёшли йигит ўзини электропоезд тагига ташлади. Ходимлар жабрланган фуқарони тирик ҳолда вагон остидан олиб чиққан. Ҳозирда текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ўзбекистонда «Ижтимоий карта» тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича БААдаги Oxinus Holding Limited компанияси билан шартнома тузди. Давлат органи маълумотларига кўра, компания 3 млн доллар сармоя киритмоқда.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси пойтахт ҳокимлиги ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда январь ойи охиригача автобусларда йўлкира тўлаш учун бир марталик QR-чипталар сотувчи инфокиосклар сонини 675 тага етказишни режалаштирмоқда. Уларнинг аксарияти автобус бекатларига жойлаштирилади.
Амударё устидан ўтувчи янги кўприкда Урганч — Қўнғирот йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади. Қатновлар 20 январдан бошланиши кутилмоқда.
Бухоро вилояти ФВБ раҳбари лавозимида ишлаб келган Абдураззоқ Абдухолиқов ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаган Ҳаким Долимов ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Вафот этганларнинг умумий сони 17 тага етди, 5 киши бўлса Истанбулда жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Ўтган йили Тошкентда 238,8 кг бундай моддалар мусодара қилинган. Жиноятга қарши курашиш учун нималар режалаштирилмоқда?
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида чақалоқ сумкага солинган ҳолда кўчага ташлаб кетилди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда. Видео.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли кинорежиссёр ва сценарийнавис Зулфиқор Мусоқов 19 январь куни 67 ёшга тўлади. Шу муносабат билан «Газета.uz» у суратга олган фильмлар асосида тест тайёрлади. Уни ишлаб кўринг — балки сизнинг ҳам кетмонингиз учар?
Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Бунда 24 нафар вазир ёқлаб, 8 нафари эса қарши овоз берди. Эртадан гаровга олинганларни озод қилиш бошланиши кутиляпти.
Тошкент — Бухоро йўналишидаги Afrosiyob тезюрар поезди машинистлари йўлда қолдирилган бетон шпални кўриб, фавқулодда тормозлаш чораларини кўрди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, поезд «маълум даражада шикастланган», жабрланганлар йўқ. Воқеа сабаблари текширилмоқда.
Микротўлқинли печда пишадиган чизкейк, печенье, омлет, бананли кекс ва бошқа рецептлар — Zira.uz жамланмасида.
Ўзбекистонда қонунийлаштирилган Binance, 100 граммлик олтин қуймалари сотуви, Тошкент жамоат транспортини кутаётган ўзгаришлар, камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи бўладиган 2025 йил ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Миллий гвардия гендер тенглигини таъминлашда республика миқёсида энг фаол давлат органи деб топилди. Энг фаол ҳудудий давлат органи Қорақалпоғистон ИИВ бўлди. Гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳар йили ўтказиладиган танлов натижаларини сарҳисоб қилди.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У 2017 йилнинг май ойидан буён статистика органини бошқариб келаётган эди.
Президент Фаррух Рустамовни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси («Ўзкомназорат») раҳбари этиб тайинлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг