Президент кейинги йилда 600 минг киши ижтимоий карта билан таъминланишини маълум қилди. Ушбу карта билан электр, газ ва ўқиш харажатларига компенсация олиш мумкин бўлади.
Қонунчилик палатаси чиқинди хизматларидан қарз мавжуд бўлганда электр энергияси учун тўловни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришди. Депутат икки йилда барча коммунал хизматларни ва қарздорликни бирлаштирадиган ягона биллинг тизими яратилишини маълум қилди.
Ички аудит хизмати ташкил этилган вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар масъул ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди. Жараён ички аудит хизмати раҳбари томонидан ҳар чоракда амалга оширилади.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва президент администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров «бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра» лавозимидан озод этилди. Жапаровнинг вазифаларини вақтинча бажариш Адилбек Касималиевга юклатилди.
Ҳукумат Ўзбекистонда қимор ўйинлари, лотерея ва букмекерлик фаолиятини ташкил этиш учун талаб ва шартларни тасдиқлади. Ташкилотчилар учун лицензия муддати 5 йил этиб белгиланди, уларнинг устав капитали камида 56,25 млрд сўм бўлиши шарт. Шунингдек, бир қатор тақиқ ва чекловлар ҳам белгиланган.
Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярми ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси -2, кундузи +7 даражагача кўтарилади. Жума куни баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғади. Ўзгидромет шарҳи.
2025 йилнинг сентябридан бошлаб синов тариқасида автобус, авиа ва темирйўл билетлари сотиб олинадиган онлайн платформа ишга тушади. Миллий туризм ягона платформаси орқали музейларга билет олиш, автомобиль ижараси хизматидан фойдаланиш ва меҳмонхоналарни банд қилиш каби имкониятлар яратилади.
Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз қолган яна 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг 10 нафари вақтинча Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса Болалар уйига жойлаштирилди.
Далагузар — Назарбек темирйўли кесишмасида поезд Damas`ни уриб юборди. Атрофдаги ҳайдовчилар машинани рельсдан чиқаришга ҳаракат қилган, аммо ҳаракат муваффақиятсиз якунланган.
Ўзбекистонда ҳафта боши қуруқ, аммо совуқ (аҳоли кучли совуқлик стрессларига тўқнаш келиши мумкин), ўрталари бироз булутли ва ёғинли (асосан қор) бўлиши, дам олиш кунлари эса қуруқ ва ҳароратнинг бироз кўтарилиши кутилади. Хусусан, Ўзбекистон жанубида кундузи +15 даражагача илиқ бўлиши мумкин.
Тошкент 8 декабрь куни жорий қиш мавсумидаги биринчи қорга гувоҳ бўлганди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Ўзбекистон пойтахти биринчи ҳақиқий қор бўронини ҳам кўрди. «Газета.uz» фотомухбирлари оппоқ қорга бурканган шаҳар манзараларини кадрларга муҳрлади.
Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев учинчи раундда Рикардо Эспиносани техник нокаут билан мағлуб этиб, WBА йўналиши бўйича вақтинчалик жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Жангдан кейин у мутлақ чемпион Наои Иноуэга қарши рингга чиқишни айтди (видео).
Қашқадарё вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлидаги Тахтақорача довони 10:30 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.
Тошкентдаги Bonum Factum галереясида Ван Гогнинг 200 дан ортиқ суратлари репродукциясидан иборат кўргазма очилди. Суратлар сотувга ҳам қўйилган бўлиб, тушган маблағнинг бир қисми саратондан даволанаётган болалар учун «Эзгу Aмал» фондига йўналтирилади. 15 декабрь кўргазма ва сотувнинг охирги куни.
Ўзбекистон Баҳрайнда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади. Хусусан, Руслан Нурудинов ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди.
Грузиядаги сайловчилар коллегияси Михаил Кавелашвилини янги президент этиб сайлади. 53 ёшли депутат ва собиқ футболчи ягона номзод эди. Бу лавозимга уни «Грузин орзуси» ҳукмрон партияси илгари сурди. Амалдаги президент Зурабишвили аввалроқ ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишдан бош тортганди.
Ўзбекистон 15−17 декабрда жорий қиш мавсумида илк бор тунги ҳароратлар -10 дан пасайиб кетувчи совуқлик тўлқини таъсирига тушади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бунда энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида «Газета.uz» учун материал тайёрлади.
Энергетика вазирлиги биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилганини маълум қилди. 6 декабргача 2000 тонна Аи-80 бензини чиқариб келинган бўлса, 12 декабрь куни бу миқдор 8000 тоннадан ошди. Шунга қарамай, бензин нархи деярли ўзгармаяпти.
Эндиликда Click`да пул ўтказмалари Кia К5 автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринларни ютиб олиш учун қўшимча имкониятлар беради. Ўтказмалар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунча юқори. Ўйин 21 декабрь куни ўтказилади.
Ўзбекистонда 2024 йилда 52 минг 706 нафар 30 ёшгача бўлган шахслар IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган. Уларнинг 1800 нафари 8 балл, 22 нафари эса максимал — 9 баллни қўлга киритган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг