Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг кучи Қрим ва Донбассни қайтариб олишга етмаслиги, Путинга босим ўтказиш ва бу урушни тўхтатиш учун кучли Америка ва Европа кераклигини айтди. «Менда шундай таассурот борки, ҳамма Путин Россиясидан қўрқади, у жазосиз қолмоқда», — деди Зеленский.
UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.
Россия Қуролли кучлари генерали Игорь Кирилловни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистон фуқароси Москвада ушланди. Тергов қўмитаси уни Украина 100 минг доллар эвазига ёллаганини билдирди. Илгари Кириллов Украина ҳарбийларига қарши тақиқланган кимёвий қурол ишлатишга буйруқ бергани айтилади.
Қонунчиликка эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёр киритиш таклиф этилмоқда.
Фарғонада заправкадаги портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган беморлардан 3 нафари вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, 5 киши қамоққа олинди. Аввалроқ ҳодиса сабаб бир киши вафот этгани ва тўрт киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Uzbekistan Airways ва Silk Avia’нинг бозордаги устун мавқеи, Фарғонадаги заправкада катта портлаш, илк бор бир кунда бир миллион йўловчи ташиган Тошкент метроси, Нукус шаҳрининг тасдиқланган бош режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган минерал ўғит цехи ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиб, 8,7 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида 3 та шер қафасдан чиқиб кетиб, қоровулга ташланган, оқибатда у тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Энди дунёнинг кўплаб аэропортларида бўлгани каби Тошкент халқаро аэропортининг учиш залида ҳам рояль мавжуд. Жонли мусиқа тингловчилар учун ҳам, ижрочилар учун ҳам парвоз олдидан ўйин-кулги ва стрессдан халос бўлиш усули бўлади, деб ҳисоблайди Uzbekistan Airports.
Ўзбекистон уй-жой қурилишида эскроу ҳисоби тизимини жорий этишда Россия тажрибасини ўрганди, деди қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов. «Одамлар пулни ўзлари билмайдиган қурувчига эмас, балки банкка олиб боради. Банк бу пулни ишончли девелоперга жўнатади», — деб тушунтирди у.
АҚШ Туркия кучларининг Сурия чегарасида тўпланаётгани ва Анқаранинг Сурия курдлари ерларига бостириб кириши эҳтимолидан хавотирда, деб ёзди WSJ. Ҳарбийлар ва артиллерияни кўпайтириш Башар Асад режими қулаганидан кейин бошланди.
ССВ Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайгани учун бундай шароитда қандай таомланиш кераклигини эслатиб ўтди. Жумладан, гречка, жўхори ёрмалари, қалампир, майиз, балиқ, гўшт, сут маҳсулотлари, занжабил чойи, қаҳва каби маҳсулотлар танага иссиқлик бахш этади. Хамирли овқатлар ҳам танани иситади.
Ҳиндистонда ҳаво сифати янада ёмонлашганидан сўнг Нью Деҳли ва унга яқин ҳудудларда чекловлар кучайтирилди. Гибрид дарслар 10−12-синфлардан ташқари барча синфларга татбиқ этилди. Ходимларнинг 50 фоизига уйдан ишлашга рухсат берилди. Кўплаб қурилиш ишлари тақиқланмоқда.
Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди, тўрт киши тан жароҳати олди, яна саккиз киши тиббий назорат остига олинди. Портлашга суюлтирилган газни қуйиш пайтида технологик жараён ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида 3 та шер қафасдан чиқиб кетди. Шерлар қоровулга ташланган, оқибатда у тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. Ҳайвонларнинг иккитаси қафасга қайтарилди, бири отиб ўлдирилди.
Сешанба куни Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Тармоқларда ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ФВБ ёнғин қуршаб олингани ва ўчирилганини билдирди.
Ҳукумат қарори билан Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди. Ҳужжатда шаҳарнинг бош режаси лойиҳасининг асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳам белгиланган.
Германия парламенти канцлер Олаф Шольцнинг сўровини қўллаб-қувватлади ва унинг ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотуми учун овоз берди. Бу ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин зарурат туғилган муддатидан илгари сайловларга йўл очади.
Европа Иттифоқи Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан чиқаришни муҳокама қилмоқчи, деб хабар берди иттифоқ олий вакили Кая Каллас. ЕИнинг кўпгина расмийлари Сурияда Россия ҳарбийлари бўлмаслиги тарафдори. Бу масала «Сурия расмийлари билан учрашувларда кўтарилади».
Россиянинг Ульяновск вилоятида Cobalt ва юк машинаси тўқнашди. Оқибатда енгил машинада бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳозирда уларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг