Тошкент марказида Янги йил бош арчаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 33 метр (юлдузи билан 35 метр) ва 33 мингта ўйинчоқ билан безатилган. Арча 25 декабрдан 10 январгача безатилган ҳолда хизмат кўрсатади.
Uzum Bank ва Visa Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш учун стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Банк экотизимдаги IТ инфратузилмаси негизида Uzum Visa пластик карталаридан эрта фойдаланиш имкониятини очди.
ОТБ Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида 500 та боғчани ривожлантириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳат ёрдамини кўрсатади. Хусусан, банк Самарқанд вилоятида 100 та болалар боғчасини ривожлантириш бўйича шундай хизматлар кўрсатиб келмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни этиб белгиланди. 2025/2026 ўқув йилидан спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади.
Тошкентда пулли автотураргоҳлар бўйича ўтказилган биринчи аукционда 2 компания иштирок этди ва нархни 120 млрд сўмгача кўтарди. Бироқ улар шартнома имзоламагани учун ғолиблик бекор қилинди, дея хабар берди E-auksion. Янги аукционда 3 иштирокчи қатнашди, лекин ғолиб икки таклифдан сўнг аниқланди.
Келажакнинг таҳдид ва имкониятларига тайёр янги авлодни самарали тарбиялаш ва ривожлантириш учун педагог қандай бўлиши керак? Руфина Гриднева илғор мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиб, XXI аср педагоги қиёфаси бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Жанубий Корея валютаси АҚШ долларига нисбатан кескин пасайиб, 2009 йилдан бери илк марта 1450 вондан ошди. Мамлакатдаги сиёсий ноаниқликлар вонни долларга нисбатан сезиларли даражада заифлаштирганди, унинг янада тушиши АҚШда асосий фоиз ставкаси 0,25 фоизга пасайиши билан боғлиқ.
Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодисадан кейинги ҳаётига чеварлик билан маъно киритган, 60 дан ортиқ хотин-қизга ҳунар ўргатган. BBC томонидан тузилган рўйхатда Нобель совриндори ва дунёга машҳур бошқа аёллар билан бир сафдан ўрин олган ҳамюртимиз ҳаёт йўлига «Газета.uz» бир қур назар ташлайди.
Тошкентдаги пулли парковкалар аукционида янги ғолиб, криптосферада лицензия олиш учун божлар миқдори, фарзанд кўрган эркакларга 5 кунлик таътил бериш таклифи, тарифлар ошаётганига қарамай давом этадиган энергосубсидиялаш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентда 169-йўналишдаги Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди, жабрланганлар йўқ.
Ўзбекистон ва Афғонистон компаниялари 2025 йилда Афғонистон бозорига электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни узайтирди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини ҳам муҳокама қилди.
Президентнинг фармацевтика корхоналари билан мулоқотида соҳада 1 млрд долларлик лойиҳалар шакллантириб, талаб юқори дориларни чет элникидек сифатда ишлаб чиқариш, бозорда рақобат муҳитини яратиш белгиланди. Маҳаллий корхоналарга божхона имтиёзлари яна 3 йил, 2028 йил 1 январгача узайтирилади.
Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерида биринчи босқичда технопарк, жумладан, маъмурий марказ, R&D маркази, хавфсизлик назорати лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети ва виварий қуриладиган ишларнинг боришини кўздан кечирди.
Самарқандда «Умр тезликдан муҳим» шиори туширилган автобус кўчани кесиб ўтаётган 35 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда майнинг-пул, криптодўкон, криптодепозитарий ва криптобиржалар фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун божлар миқдорини белгилади.
Тошкент шаҳрида пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқини берувчи такрорий аукцион ўтказилди. 120 млрд сўм таклиф қилган аввалги ғолиб Balcomuz компанияси билан шартнома тузилмаган. Янги ғолиб Streetpark Systems бўлди, у иккита таклифдан сўнг 62,9 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб чиқди.
«Ўзбекистон темир йўллари» 2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновларини ташкил этади.
Қирғизистоннинг янги бош вазири этиб аввал бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Адилбек Касималиев тайинланди. У икки кун аввал президент истеъфога чиқарган Акилбек Жапаровнинг ўрнини эгаллайди.
Андижоннинг Асака туманида эр-хотин кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳукумат тарифлар бу йил оширилгани ва апрелда яна оширилиши кутилаётганига қарамай, 2025−2027 йилларда газ ва электр энергиясини субсидиялашда давом этади. Бу 2028 йилга борибгина тўхтатилиши режалаштирилмоқда. Бош вазир ўринбосари энергоислоҳот нима билан якунланиши кераклигини тушунтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг