Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди. Бандлик вазирлиги, ССВ, ИИВ, ММТВ ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлимлари агентликка ўтди. Тафсилотлар.
Олчали американча пирог, кекс, олчали ўрама ва печеньелар, тезпишар тарталетка ва бошқалар — Zira.uz олча солиб тайёрланган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Пойтахтдаги айрим кўчалар 4 июнь куни веломарафон ўтказилиши сабабли соат 8:00 дан 11:00 га қадар транспортлар ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.
Ўзбекистонликларда мавжуд 12 млрд долларга яқин маблағ, лотин алифбосида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», судланаётган Термизнинг собиқ ҳокими, Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, Zilzila mobile дастури ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари BBC’нинг «Барча даврларнинг 100 та энг буюк болалар китоблари» рўйхатига киритилди. Ушбу рўйхатни шакллантириш учун 56 мамлакатдан 177 эксперт, жумладан Ўзбекистондан икки вакил қатнашган.
Нукус воқеалари иши бўйича апелляция судида музокаралар тугади. Ҳукм чиқиши кутилмоқда. Прокурор 4 нафар айбланувчининг шартли жазосини реал муддатларга алмаштириш, 13 нафар маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш, улардан 8 нафарини эса озод қилишни сўради. Тажимуратов ва унинг адвокати баёнот берди.
Сенат Солиқ кодексига профессионал футбол клубларини вақтинча ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан озод этадиган ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Шунингдек, клубларга чет эллик мутахассис ва футболчилар даромадларидан тўланадиган даромад солиғи бўйича ҳам имтиёз берилиши мумкин.
Тошкентда хусусий фирма раҳбарлари танишлари орқали фуқаро ва унинг онасига Ҳаж визасини тайёрлаб бериш учун 20 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Улар 4 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи 1,6 млн сўм жаримага тортилди. Бунга агентликнинг 2 та тумандаги бошлиқларига дам олиш кунида қўнғироғига жавоб бермагач, тушунтириш хати ёздиргани сабаб бўлди.
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда банкларнинг устав капитали ҳажми 200 млрд сўмни ташкил қилиши керак бўлади. Ҳозирча саккизта банк бу талабга жавоб бермайди. Марказий банк капиталлашув талаблари бажарилмаса, лицензия бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди ва уларга бирлашишни тавсия қилди.
София шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Европа комиссиясининг иғилишида Ўзбекистонга ташкилотнинг 25-юбилей сессиясида мезбон сифатида президентлик қилиш ваколати берилди. Сессия 16−20-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилади. Шунингдек, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш учун жарималар миқдори сезиларли даражада оширилади.
Ўзбекистонда 2025 йил охиригача ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан аҳолини эрта огоҳлантириш тизими пайдо бўлади. Бунинг учун ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини назорат қилувчи автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади, корхоналардан тозалаш ускуналарини ўрнатиш талаб этилади.
35,6 млрд сўм маблағни ўзлаштиришда гумонланган Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев ҳамда унинг икки ўринбосарига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Ишга жами 18 киши айбланувчи, 200 киши жабрланувчи ва гувоҳ сифатида жалб қилинган. Иш ҳажми катталиги сабабли суд яна 4 ой давом этади.
Янги ўқув йилида Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети — Green University очилади. Университет минтақанинг экологик муаммоларига ечим таклиф қила оладиган мутахассисларни тайёрлайди.
Марказий банк раиси аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд доллар пул борлиги, банк сектори буларнинг барчасини жалб қила олмаслиги, лекин банкка пулларни топшириш тенденцияси мавжудлигини таъкидлади.
Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган Персоналлаштириш агентлигига Улуғбек Ташходжаев директор бўлди.
Чилонзор метро бекати яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг ўртасида автомобиллар ҳаракатига халақит қилиб, йўлдан ўтаётган қизга турмушга чиқишни таклиф қилган йигит ва бу ҳолатни тасвирга олган таниши 3 суткага қамалди.
Ўзбекистонда ҳар йили манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури амалга оширилади. Давлат ташкилотлари ва ҳокимликлар йил охиригача барча шаҳар ва туманларда ўз боғларини яратади. Ҳар бир йирик саноат корхонаси эса «яшил белбоғ»лар ташкил этиши керак бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг