Ўзбекистон бозорлари уникаллиги ва ўзига хос муҳитини сақлаб қолган ҳолда замонавийлаштирилса, жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган бозорларга айланиши мумкин. Бу ҳақда Atlas консалтинг компаниясининг ҳудудий ривожлантириш соҳасидаги тадқиқотида сўз борган.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгиланди.
Янгийўл шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси Жўн каналига чўкиб кетди. Унинг жасади орадан бир кун ўтиб топилди.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Кундузи ҳаво +40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Бу июнь ойининг биринчи ўн кунлиги учун меъёрдан 4−6 даража юқори ҳисобланади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида Ўзбекистонда «ноль чиқинди» (zero waste) тамойиллари жорий этилади. Барча чиқинди полигонларида чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлаш ва куйдиришга босқичма-босқич эришиш режалаштирилган.
Жо Байден АҚШ давлат қарзи чегарасини вақтинча бекор қилувчи қонунни имзолади. Бу АҚШ тарихидаги биринчи дефолтдан қутулиб қолиш имконини беради. Агар давлат қарзи чегараси бекор қилинмаганида ёки оширилмаганида, АҚШ Ғазначилиги ҳукумат фаолиятини молиялаштириш имкониятини йўқотган бўларди.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳудудларда ипак қурти уруғини тайёрловчи 7 та янги уруғчилик корхонаси ташкил этилди. Шунингдек, янги тутзорлар барпо қилиш учун 105 минг гектар ер доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланди.
25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетганди. Унинг жасади орадан 9 кун ўтиб каналнинг Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи қисмидан топилди.
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Марказий Осиёнинг бешта давлати етакчиларини уларнинг мамлакатлари Россияга қарши жорий этилган чекловларни бузса, Европа Иттифоқи санкциялар қўлламаслигига ишонтирди. Санкциялар фақат «Россия уруш машинасини қўллаб-қувватлаганларга» нисбатан қўлланади.
Тижорат банклари 5 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360−11 425 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 445−11 485 сўм.
Боку шаҳрида ўтган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медаль: 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқди. Ўтган йилги ЖЧда ҳам улар 4 та медаль олганди.
Сергели туманининг «Жунариқ» маҳалласидаги 9 та хонадонни сув босди. Тошқин Жун ва Салар каналига тўлиқ сув очилгани боис юзага келган. Ҳолат бартараф этилди, ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.
Қамаши туманида Damas дарага ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг айтишича, 2024 йилги куз-қиш мавсумида мамлакат инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ҳамда нархи бўйича музокаралар ҳамон давом этмоқда.
Жомбой туманида 37 ёшли аёл экин майдонига қорамол тушгани учун ферма ишчиси бўлган қайноғаси томонидан калтакланди. Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси унинг аҳволи нисбатан қониқарли эканини маълум қилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2024 йил 1 мартдан Ўзбекистонда айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади. Уларда электр энергияси қуёш батареяларига алмаштирилади, электробус ҳаракатланиши йўлга қўйилади ва савдо шохобчаларида пластик пакетлар савдоси тақиқланади.
Яшнобод ва Учтепа туманларида фуқароларга жами $22,5 минг эвазига Ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлган фирма мутасаддилари қўлга олинди. Улар 4 минг долларни бўнак сифатида олаётганларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкент ҳайвонот боғига Исроилдан маймунлар оиласига мансуб бир қанча гамадрилалар келтирилди. Уларнинг мослашишига исроиллик мутахассислар кўмаклашди.
Гўзал манзаралар, кўп асрлик дарахтлар, фламинголарнинг келиши каби табиат ҳодисалари ва объектлари яратилаётган Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари рўйхатига киритилади. Бу табиатни инсон ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ва келажак авлодлар учун сақлашга ёрдам бериши лозим.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг