Архив

Транспорт вазирлиги — Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридори ҳақида
7 ноябрь 2023, 10:02

Транспорт вазирлиги — Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўртасидаги янги транспорт коридори ҳақида

ИҲТ давлатлари транспорт вазирлари йиғилиши якуни бўйича «Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» мультимодал коридорини ривожлантириш тўғрисида баённома имзоланди. У Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан ЕИ мамлакатларига рақобатбардош тарифларда юк ташишни ташкил этишни назарда тутади.

Давлат спорт муассасаларига кирувчи ўқувчиларнинг ҳужжатлари энди ДХМ ва my.gov.uz орқали қабул қилинади
7 ноябрь 2023, 09:57

Давлат спорт муассасаларига кирувчи ўқувчиларнинг ҳужжатлари энди ДХМ ва my.gov.uz орқали қабул қилинади

1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

БМТ: Афғонистонда кўкнори етиштириш 95 фоизгача камайди
7 ноябрь 2023, 09:57

БМТ: Афғонистонда кўкнори етиштириш 95 фоизгача камайди

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистонда кўкнори етиштириш «Толибон» тақиқидан кейин 95 фоизгача камайди. Кўплаб афғон фермерлари буғдой етиштиришга ўтган.

Тошкентда 8−10 ноябрь кунлари айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади
7 ноябрь 2023, 09:29

Тошкентда 8−10 ноябрь кунлари айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

ИҲТ саммити муносабати билан Тошкентда 8−10 ноябрь кунлари айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади, қатор йўналишларда интервал ва қатнов вақти ортиб кетиш мумкин (рўйхат). Uzbekistan Airports йўловчилардан аэропортга олиб борувчи айланма йўллар билан танишиб чиқишни сўради.

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк танклар билан синовдан ўтказилди
6 ноябрь 2023, 22:45

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк танклар билан синовдан ўтказилди

Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприкнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якуни бўйича синов ўтказилди. Унда 35 тонналик 4 та автотрейлерга 40 тонналик 4 та ҳарбий танклар юкланиб, йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилди. Кўприк юкламага бардош бериб, мустаҳкамлиги исботланди.

8−10 ноябрь кунлари Тошкент автобуслари учун ёпилган кўчаларни айланиб ўтиш схемалари тайёрланмоқда
6 ноябрь 2023, 22:30

8−10 ноябрь кунлари Тошкент автобуслари учун ёпилган кўчаларни айланиб ўтиш схемалари тайёрланмоқда

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити кунларида Тошкентнинг марказий кўчалари бутунлай эмас, балки фақат делегациялар ўтиш вақтида ёпилади, дея маълум қилди «Тошшаҳартрансхизмат» «Газета.uz»га. Жамоат транспорти учун айланма йўл схемалари тайёрланмоқда.

Ўзбекистонда тўртта суғурта компанияси лицензиясидан маҳрум бўлди
6 ноябрь 2023, 22:13

Ўзбекистонда тўртта суғурта компанияси лицензиясидан маҳрум бўлди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистондаги тўртта суғурта компаниясининг лицензиясини бекор қилди, улардан учтаси охирги беш кун ичида лицензиясидан маҳрум бўлди.

Қозоғистонда илк бор туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди
6 ноябрь 2023, 21:46

Қозоғистонда илк бор туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди

Қозоғистонда туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларининг синов тариқасидаги илк сайлови якунлари сарҳисоб қилинди. Амалдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари қарийб барча жойда ғалаба қозонишди, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.

Коррупция ҳақида хабар берган журналистларни ҳимоя қилишга оид янги қонун лойиҳаси тайёрланяпти
6 ноябрь 2023, 20:47

Коррупция ҳақида хабар берган журналистларни ҳимоя қилишга оид янги қонун лойиҳаси тайёрланяпти

Антикоррупция агентлиги директори Акмал Бурханов коррупция ҳолати ҳақида хабар берган фуқаролар, шу жумладан журналистларни ҳимоя қилиш учун янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. «Замон журналистларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни талаб этяпти», — деди у.

«Uzbekistan Airports авиация билан шуғулланмаслиги керак эди». Транспорт вазири ўринбосари — Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways тузилмасига ўтказилиши ҳақида
6 ноябрь 2023, 20:32

«Uzbekistan Airports авиация билан шуғулланмаслиги керак эди». Транспорт вазири ўринбосари — Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways тузилмасига ўтказилиши ҳақида

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways таркибига ўтишига изоҳ берар экан, Uzbekistan Airports авиация билан шуғулланмаслиги керак бўлгани, буни барча экспертлар таъкидлаганини айтди. Аввалроқ у ҳудудий авиация ишга тушганини «узоқ кутилган лойиҳа» деб атаганди.

Октябрда Тошкентда йўловчилар автобусдан 25 млн мартадан кўп фойдаланди
6 ноябрь 2023, 19:06

Октябрда Тошкентда йўловчилар автобусдан 25 млн мартадан кўп фойдаланди

Октябрда Тошкентда автобуслар йўловчиларга 25 млн мартадан ортиқ хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83 фоиз ёки қарийб 9,4 млн нафарга кўп демакдир. Шу билан бирга, йўналишларга чиқарилган автобуслар сони ҳам ошган.

Ўзбекистон ерости газ омборлари 98 фоизга тўлган — «Ўзтрансгаз»
6 ноябрь 2023, 18:28

Ўзбекистон ерости газ омборлари 98 фоизга тўлган — «Ўзтрансгаз»

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Ўзбекистоннинг «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газ омборлари 98 фоизга тўлган. Об-ҳаво илиқ бўлгани сабабли улардан газ олиш ҳозирча бошланмаган. Энергетика вазири аввалроқ кунлик газ олиш қуввати 18−20 млн кубометрдан 30 млн гача оширилишини таъкидлаган эди.

«Газдан воз кечмаймиз» — Ўзбекистон энергетика вазири
6 ноябрь 2023, 17:59

«Газдан воз кечмаймиз» — Ўзбекистон энергетика вазири

Электр энергияси ишлаб чиқаришда қуёш, шамол ва гидроэнергетика улушини ошириш режаларига қарамай, Ўзбекистон «газдан воз кечмайди», деди Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унга кўра, мамлакат газдан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқаришни деярли 2 баравар оширишни режалаштирмоқда.

Италия президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
6 ноябрь 2023, 17:12

Италия президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.

Ғазо секторида БМТ агентлигининг 88 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу — ташкилотнинг битта можародаги энг катта йўқотиши
6 ноябрь 2023, 16:01

Ғазо секторида БМТ агентлигининг 88 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу — ташкилотнинг битта можародаги энг катта йўқотиши

7 октябрдан бери Ғазо секторидаги жангларда БМТ Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) 88 нафар ходими ҳалок бўлди. «Орадан 30 кун ўтди. Етар. Бу ҳозироқ тўхтатилиши керак», — дейилади ташкилот баёнотида.

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади
6 ноябрь 2023, 14:42

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида сув таъминоти хусусий секторга ўтказилади

2024 йил 1 июлдан Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик суви таъминоти ва оқова тизимлари хусусий секторга ўтказилади. Сув таъминоти хизматлари учун тарифлар ишлаб чиқариш таннархига ва бошқа мажбурий тўловларга киритилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
6 ноябрь 2023, 14:08

9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

8−9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Октябрда Ўзбекистондаги АЁҚШларда 6,1 млн литр сифатсиз бензин аниқланди
6 ноябрь 2023, 13:02

Октябрда Ўзбекистондаги АЁҚШларда 6,1 млн литр сифатсиз бензин аниқланди

Ўзбекистонда октябрь ойида АЁҚШларда 6 млн 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди.

Тошкентда Matiz бутунлай ёниб кетди
6 ноябрь 2023, 12:52

Тошкентда Matiz бутунлай ёниб кетди

Пойтахтнинг Миробод туманида Matiz автомобили ёниб кетди. Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган, жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келади
6 ноябрь 2023, 12:45

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади. У Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг