Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга ёрдам бериш мақсадида 27 млн евро грант ажратади. Маблағлар соҳада илм-фан, таълим, ахборот хизматларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш каби тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
Бош прокуратура Чилонзор ИИБ биносида 21 ёшли йигитнинг 4-қаватдаги ҳожатхонадан сакраб вафот этгани бўйича фото-видео далилларни эълон қилди. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун текширув ўтказилмоқда.
Олий суд 5 июнь куни соат 15:00 да Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан 16 нафар маҳкумнинг биринчи суд жараёни бўйича апелляция шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқишни якунлаб, ҳукмни эълон қилади.
4 июнь куни Uzbekistan Airways`нинг бортида 240 нафар зиёратчиси бўлган илк рейси Тошкентдан Мадинага учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очиб берди. Мусулмонлар идораси зиёратчиларнинг яқинларига тиқилинч ва тирбандликнинг олдини олиш учун аэропортга келмай, масжидлардан кузатиб қўйишни тавсия қилди.
Ўзбекистон президенти Анқарага ташрифи давомида Туркия президенти этиб қайта сайланган Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашди. Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев бошқа мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди. Фото.
Суд Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига биноан Фарҳод Маннопов операция қилинган ва кейинчалик вафот этган Star Med Center хусусий клиникаси лицензиясини бекор қилди.
Сурхондарёдаги 4000 йиллик Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди. Қазишма ишлари Франция миллий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Сўнгги ҳафталарда пойтахтда йўл-қурилиш ишлари фаол тарзда кетмоқда. Бу электр энергияси таъминоти барқарорлигини ошириш мақсадида қилиняпти, деди ҳокимлик. 2023 йилда 903 км паст кучланишли электр тармоқлари, 228 та трансформатор янгиланади. Бундай йирик масштабдаги иш илк марта амалга оширилмоқда.
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида камида 288 киши ҳалок бўлди, 900 га яқин киши жароҳат олди. Қурбонлар сони ортиши мумкин, дейди расмийлар.
Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди. Бандлик вазирлиги, ССВ, ИИВ, ММТВ ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлимлари агентликка ўтди. Тафсилотлар.
Олчали американча пирог, кекс, олчали ўрама ва печеньелар, тезпишар тарталетка ва бошқалар — Zira.uz олча солиб тайёрланган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Пойтахтдаги айрим кўчалар 4 июнь куни веломарафон ўтказилиши сабабли соат 8:00 дан 11:00 га қадар транспортлар ҳаракати учун ёпилади (рўйхат).
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.
Ўзбекистонликларда мавжуд 12 млрд долларга яқин маблағ, лотин алифбосида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», судланаётган Термизнинг собиқ ҳокими, Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, Zilzila mobile дастури ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари BBC’нинг «Барча даврларнинг 100 та энг буюк болалар китоблари» рўйхатига киритилди. Ушбу рўйхатни шакллантириш учун 56 мамлакатдан 177 эксперт, жумладан Ўзбекистондан икки вакил қатнашган.
Нукус воқеалари иши бўйича апелляция судида музокаралар тугади. Ҳукм чиқиши кутилмоқда. Прокурор 4 нафар айбланувчининг шартли жазосини реал муддатларга алмаштириш, 13 нафар маҳкумнинг жазосини енгиллаштириш, улардан 8 нафарини эса озод қилишни сўради. Тажимуратов ва унинг адвокати баёнот берди.
Сенат Солиқ кодексига профессионал футбол клубларини вақтинча ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан озод этадиган ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Шунингдек, клубларга чет эллик мутахассис ва футболчилар даромадларидан тўланадиган даромад солиғи бўйича ҳам имтиёз берилиши мумкин.
Тошкентда хусусий фирма раҳбарлари танишлари орқали фуқаро ва унинг онасига Ҳаж визасини тайёрлаб бериш учун 20 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Улар 4 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг