Шавкат Мирзиёев Чилонзор саноат зонасига ташриф буюрар экан, ҳудудни «индустрия хаби»га айлантириш вазифасини қўйди. Янги автобуслардан бирига чиқди, шунингдек, «3-Катта Чилонзор» маҳалласида бўлиб, реконструкция қилинган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида сайр қилди.
Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг 3-ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол урган Ўзбекистон жамоаси гуруҳда 4 очко тўплаб, плей-оффга йўл олди. Мезбон Аргентина Янги Зеландияни ҳам ютиб, пешқадам бўлди. 1/8 финалда Ўзбекистон 30 май куни Япония ёки Исроил билан беллашиши кутилмоқда.
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.
Фуқарони ҳоким қилиб қўйиш учун $80 минг сўраган сохта Президент администрацияси ходими, Янгиҳаётда 12 ёшли қизни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани, Нукус иши бўйича суд тафсилотлари, массштаби кенгайган Xalq nazorati платформаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Экологик тоза технологияларга киритиладиган инвестициялар 2023 йилда 1,7 трлн долларгача ошади ва биринчи марта анъанавий энергияга йўналтириладиган инвестицияларни ортда қолдиради. Жумладан, қуёш генерациясига 380 млрд доллар йўналтирилиши кутилмоқда.
Франкфурт-Майн (Германия) суди Алишер Усмоновга тегишли объектларда ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди.
Россия қамоқхонасидан Украинадаги урушга «сафарбар қилинган» 23 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Онасининг айтишича, у қўлига ҳеч қачон қурол олмаган. «„Мен хизмат қилмайман, одам ўлдирмайман, онажоним, мен бормайман, десам ҳам мажбурлашди“, — деди», — дея ўғли билан сўнгги суҳбатни ёдга олди у.
Зомин қўриқхонаси ходимлари ёввойи ҳайвонларни баҳорги саноқдан ўтказиш жараёнида янги туғилган учта бўри боласини топишди. Аввалроқ Табиат ресурслари вазирлиги Зарафшон қўриқхонасида иккита буғу боласи дунёга келганини хабар қилган эди.
Украинанинг Днепр шаҳридаги тиббиёт муассасасига Россия ракетаси келиб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.
Тошкентда январь ойида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс махсус тартибдаги колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, унга алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши мажбурий даволаниш тайинланди.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляцияда айбланувчилар, асосий судланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатма берди, экспертлар сўроқлари давом этди. Суд, шунингдек, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги иддаоларини текшириш натижаларини ҳам эълон қилди.
Блогер Дониёр Қаюмов Instagram саҳифасига аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи видеотасвирни жойлаштирган деб топилиб, суд унга 6 млн сўм жарима белгилади.
Бухоро вилоятидаги «Қоракўл» эркин иқтисодий зонасида олефин ишлаб чиқариш газ-кимё мажмуаси таркибида метанол ишлаб чиқарувчи завод бунёд этилади.
Арманистон ва Озарбайжон Москвадаги учрашувда бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олишга келишиб олди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатлар муносабатларни тартибга солиш йўлида «илдам қадамлар ташлаётганини» билдирди.
Ўзбекистоннинг еттита шаҳрида Xalq nazorati платформаси ишга туширилади, халқаро IT сертификатларини олиш харажатлари давлат томонидан қопланади ҳамда 47 турдаги маълумотнинг талаб этилиши бекор қилинди.
Янги HONOR X9a ўзининг кўркам дизайни, етарлича кучли «темири», тез қувватланиши, учта камераси ва юқори даражада ишлайдиган ёрқин экрани билан ажралиб туради.
Ўзбекистонда фуқаролар 1 сентябрдан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолатларни фото ва видеотасвирга олиб, Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юбориши мумкин. Агар қоидабузарлик тасдиқланса, бу ҳақда хабар берганларга пул мукофоти берилади.
Тошкентдаги университетнинг 20 ёшли талабасига вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлгани учун 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Унга кўнгилочар жойларга бормаслик, спиртли ичимликлар ичмаслик, интернетдан фойдаланмаслик ва бошқа тақиқлар юкланди.
Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросида янги линия ва станциялар қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича маслаҳатлар беради. Ўзбекистонда Wilmar International дистрибюторлик хабини очиши, PSB Academy таълим муассасаси қуриши, Enercon Asia эса қуёш панелларини ўрнатиши мумкин.
Тошкентда ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган шахс ва унинг шериги 25 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. Улар Фарғонадаги туманга ҳоким қилиб қўйиши эвазига фуқародан жами 80 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг