Архив

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб боради
26 май 2023, 11:20

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб боради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат секин кўтарилиб, +32…+35, шимолда ва чўл ҳудудларда +35…+37 даражани ташкил этади.

Самарқандда дарёга чўкиб кетган 3 нафар боладан бирининг мурдаси топилди
26 май 2023, 11:08

Самарқандда дарёга чўкиб кетган 3 нафар боладан бирининг мурдаси топилди

Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилишга бориб, чўкиб кетди. Улардан бирининг мурдаси топилган, қолган икки бола қидирилмоқда.

Коммунистик ақидапарастликка қарши Каримов, кўчаларига сув тошиб чиқаётган Тошкент, Кубага йўл олган ўзбеклар. Ўзбек матбуоти 26 майда нималар ҳақида ёзган?
26 май 2023, 11:05

Коммунистик ақидапарастликка қарши Каримов, кўчаларига сув тошиб чиқаётган Тошкент, Кубага йўл олган ўзбеклар. Ўзбек матбуоти 26 майда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал Тошкентни чиқиндилардан тозалаш нега аянчли аҳволда эди? 60 йил Ўзбекистонда пахтанинг қанчаси машинада териб олинарди? 30 йил аввал тожикистонликлар нега Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

Asialuxe Travel Туркиядаги ҳалол меҳмонхона хизматлари ҳақида маълумот берди
26 май 2023, 11:00

Asialuxe Travel Туркиядаги ҳалол меҳмонхона хизматлари ҳақида маълумот берди

Asialuxe Travel туроператори Туркиядаги ҳалол дам олиш масканларининг афзалликлари ҳамда туристик тўпламлари билан ўртоқлашди.

Банкларда долларнинг сотиб олиш ва сотув курси ошди
26 май 2023, 10:56

Банкларда долларнинг сотиб олиш ва сотув курси ошди

Тижорат банклари 26 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 480 сўм.

Тошкентда 8 киши «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилотига аъзоликда гумонланиб ушланди
26 май 2023, 10:33

Тошкентда 8 киши «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилотига аъзоликда гумонланиб ушланди

Пойтахтда жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудидаги террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштиргани айтилаётган 8 нафар шахс ушланди. Улар «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилотининг ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилганликда гумонланмоқда.

Раққоса Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди
26 май 2023, 09:26

Раққоса Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди

Ўзбек рақс санъатида ўз мактабини яратган Қизлархон Дўстмуҳаммедова 77 ёшида вафот этди. У «Ўзбекистон халқ артисти» бўлиб, «Эл-юрт ҳурмати» орденига ҳам лойиқ кўрилган.

Марказий Осиёда халқаро савдо учун янги имкониятлар яратилмоқда
26 май 2023, 09:00

Марказий Осиёда халқаро савдо учун янги имкониятлар яратилмоқда

Халқаро савдо маркази Ready4Trade Central Asia лойиҳаси натижаларини тақдим этди. Лойиҳада савдо тартиб-қоидалари соддалаштирилди, трансчегаравий бошқарув бўйича ўқув дастури жорий қилинди.

Ўзбекистон ЕОИИ доирасида ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришга чақирди
25 май 2023, 22:52

Ўзбекистон ЕОИИ доирасида ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришга чақирди

Глобал хавф-хатарлар ва бошқа муаммолар кучайиб бораётгани мамлакатларимиз барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг биринчи галдаги вазифаларини ҳал этиш учун яқин ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришни тақозо қилмоқда, — деди Ўзбекистон президенти ЕОИИ онлайн саммитида.

«Участкамизда ҳеч қандай газ сизиши йўқ». Ўзбекистон Энергетика вазирлиги — Туркманистон газининг Хитойга транзити ҳақида
25 май 2023, 22:32

«Участкамизда ҳеч қандай газ сизиши йўқ». Ўзбекистон Энергетика вазирлиги — Туркманистон газининг Хитойга транзити ҳақида

Энергетика вазирлиги «Марказий Осиё — Хитой» газ қувурининг Ўзбекистондаги участкасида газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарни рад этди. Аввалроқ ОАВ Туркманистон газида олтингугурт борлиги сабабли қувурлар тешилгани ва газ сизиб чиққанини ёзган эди.

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 май 2023, 22:00

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Мактабларда чалинган сўнгги қўнғироқ, битирувчиларга мурожаат, Самарқандга поездда борган Сингапур президенти, алкоголь-тамакини сотиш бўйича қонун ҳақида, жанжалда акасини пичоқлаб ўлдирган ёш йигит, Ўзбекистонга «соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Видео: Битирувчилар мактабдан кейинги ҳаётларини қандай режалаштирмоқда?
25 май 2023, 22:00

Видео: Битирувчилар мактабдан кейинги ҳаётларини қандай режалаштирмоқда?

Сўнгги қўнғироқ бу нафақат мактаб таълимининг охирги куни, балки битирувчилар учун жиддий ва муҳим қарор қабул қилиш вақтидир. 25 май куни «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги мактаблар битирувчиларидан уларнинг режалари, 5−10 йилдан сўнг ўзларини қаерда ва қандай лавозимда кўришлари ҳақида сўради.

Чекиш тақиқланган жойлар қонунда батафсил баён этилди
25 май 2023, 19:47

Чекиш тақиқланган жойлар қонунда батафсил баён этилди

Янги қонун билан чекиш тақиқланган жамоат жойлари рўйхати аниқлаштирилди. Жумладан, кўп қаватли уйлар кириш йўлаклари ва лифтлари, ер ости ўтиш жойлари, ўйин майдончалари ва бошқалар. Болалар ва ҳомиладор аёллар бўлган автомобилларда чекишни тақиқловчи банд қонуннинг охирги таҳриридан олиб ташланди.

Тошкентдаги хонадонлардан бирининг балконидан Украина байроғи олиб ташланди
25 май 2023, 19:22

Тошкентдаги хонадонлардан бирининг балконидан Украина байроғи олиб ташланди

Тошкентлик фуқаро квартираси балконига Украина байроғини илиб қўйган эди. У йўқлигида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кран билан 8-қаватга кўтарилиб, байроқни олиб ташлашди. «Газета.uz» хонадон эгаси билан суҳбатлашди. У уй-жой дахлсизлиги бузилгани юзасидан ИИБга мурожаат қилмоқчи.

Indenim «Йил бренди-2022» совриндори бўлди
25 май 2023, 19:00

Indenim «Йил бренди-2022» совриндори бўлди

«Йил бренди-2022» VI мукофоти тақдирлаш маросимида экспертлар овоз бериш натижаларига кўра, Indenim компанияси «Мода» йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди.

АҚШнинг Air Products компанияси Қашқадарёдаги газ-кимё мажмуасини ривожлантиришга 1 млрд доллар сармоя киритади
25 май 2023, 16:55

АҚШнинг Air Products компанияси Қашқадарёдаги газ-кимё мажмуасини ривожлантиришга 1 млрд доллар сармоя киритади

Ўзбекистон ҳукумати ва Air Products ўртасида Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводи таркибида саноат газини қайта ишлаш заводини ривожлантириш бўйича 1 миллиард долларлик сармоявий битим имзоланди.

Республикачи Рон Десантис АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи
25 май 2023, 16:36

Республикачи Рон Десантис АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи

Флорида губернатори Рон Десантис 2024 йилда АҚШ президентлигига номзодини қўйишини маълум қилди. У Республикачилар партияси номзодлиги учун собиқ президент Дональд Трамп билан курашади.

Алкоголь ва тамакини сотиш ёши оширилди, мактаб ва дўконлар орасидаги масофаси эса қисқарди
25 май 2023, 16:01

Алкоголь ва тамакини сотиш ёши оширилди, мактаб ва дўконлар орасидаги масофаси эса қисқарди

Президент алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чеклаш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Қонун билан ушбу маҳсулотларни 21 ёшгача бўлганларга сотиш тақиқланди. Мактаблардан дўконларгача бўлган масофа 100 метргача қисқартирилди. Электрон сигаретларни тартибга солиш бошланади.

Тошкентда 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасини пичоқлаб ўлдирди
25 май 2023, 15:30

Тошкентда 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасини пичоқлаб ўлдирди

Миробод туманида 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасининг кўкрак қафасига пичоқ уриб, уни ўлдирди. Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи ушланган ва тергов олиб борилмоқда.

Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди
25 май 2023, 15:10

Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди

МБ 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди. Улар орасида тадбиркор Хуршид Тўраевнинг TAPP Payment компанияси ҳам бор, у билан «Алоқабанк» ва Рақамли ривожланиш вазирлигининг офис биноларини сотиб олиш бўйича келишув аввалроқ бекор қилинганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг