Архив

Ойда сув излари борлиги аниқланди
27 октябр 2020, 17:19

Ойда сув излари борлиги аниқланди

Ойнинг Қуёшга қараган томонида биринчи марта сув излари борлиги аниқланди. Сув молекулалари осмон жисмининг жанубий қисмидаги Клавиус кратеридан топилган.

Истеъмолчиларга марказий иситиш тизимидан воз кечиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмаяпти
27 октябр 2020, 16:33

Истеъмолчиларга марказий иситиш тизимидан воз кечиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмаяпти

«Иссиқлик таъминоти тўғрисида"ги янги қонун лойиҳасида «жамоавий иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик энергияси истеъмолчиси хонадоннинг бир қисмини иссиқлик таъминоти тизимидан узиб қўйишга ҳақли эмас» мазмунидаги аввалги норма сақланиб қолди.

Президент бир подъездли уйларнинг намунавий лойиҳасини тасдиқлади. Янги уйлар 33 фоизга арзонроқ бўлади
27 октябр 2020, 16:28

Президент бир подъездли уйларнинг намунавий лойиҳасини тасдиқлади. Янги уйлар 33 фоизга арзонроқ бўлади

Шавкат Мирзиёев 20 хонадонга мўлжалланган беш қаватли битта подъездли турар-жой биносининг намунавий лойиҳасини тасдиқлади. Бундай уй-жойлар мамлакатнинг аҳолиси зич жойларда қурилади. Бу уйлар аввал қурилганларига қараганда 33 фоизга арзонроқ бўлади, деди Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов.

«Кўксарой қароргоҳи» дирекцияси ташкил этилди
27 октябр 2020, 15:52

«Кўксарой қароргоҳи» дирекцияси ташкил этилди

Президент Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси «Кўксарой қароргоҳи» давлат муассасаси ташкил этилди. Дирекция ҳудудини ободонлаштириш учун автотранспорт ва махсус техника харидига 2 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратилади.

Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатлари француз маҳсулотларига бойкот эълон қилди
27 октябр 2020, 14:30

Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатлари француз маҳсулотларига бойкот эълон қилди

Яқин Шарқдаги айрим мамлакатларда аҳоли француз маҳсулотларини бойкот қилмоқда ва «исломофоблар кампаниясига» қарши чоралар кўрмоқда. Бу реакцияга Франция президентининг мамлакат сўз эркинлиги, шу жумладан карикатуралардан воз кечмайди деган сўзлари сабаб бўлди. У бу ҳақда ўқувчиларга Муҳаммад пайғамбарнинг Charlie Hebdo карикатурасини кўрсатган ва келиб чиқиши чечен миллатидан бўлган иммигрант томонидан ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида айтган эди.

Иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхонада оммавий ишдан бўшатиш бошланди
27 октябр 2020, 13:01 1

Иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхонада оммавий ишдан бўшатиш бошланди

Апрелдан шакар импортига божхона тўловлари ва акциз солиғи ставкалари нолга тенглаштирилиши оқибатида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. 2000 дан ортиқ ишчи даромадсиз қолиши мумкин.

KoronaPay мобил иловаси Европадан Ўзбекистонга комиссиясиз пул жўнатиш имконини беради
27 октябр 2020, 13:00

KoronaPay мобил иловаси Европадан Ўзбекистонга комиссиясиз пул жўнатиш имконини беради

KoronaPay мобил иловаси орқали Европадан Ўзбекистонга пул жўнатмаларини комиссиясиз амалга ошириш мумкин. Бунинг учун фақат KoronaPay мобил иловасини смартфонга ўрнатиш керак бўлади. Хизмат орқали Ўзбекистонда чиқариладиган барча турдаги карталарга ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Бу оддий ва қулай, пандемия шароитида эса — яна хавфсиз ҳам.

Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси 477,5 минг кишига кўпайди
27 октябр 2020, 12:50

Йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси 477,5 минг кишига кўпайди

Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 477,5 минг кишига ёки 1,4 фоизга ўсди ва 34,38 миллион нафарга етди.

Президент 2021−2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди
27 октябр 2020, 12:36

Президент 2021−2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда электр энергетикаси соҳаси трансформацияси орқали таннарх камайтирилиши лозимлигини таъкидлади. Соҳа трансформациясини эса таннархга таъсир қилмаган ҳолда, ҳаражатларни камайтириш эвазига амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

Карантин талаблари бузилганда автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин
27 октябр 2020, 11:56 1

Карантин талаблари бузилганда автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги янги ўзгартиришларга кўра, карантин талаблари бузилганда автомобиль жарима майдончасига мажбурий жойлаштирилиши мумкин. Бундан ташқари, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

9 ойда Ўзбекистонга 82 та электромобиль импорт қилинган
27 октябр 2020, 10:58

9 ойда Ўзбекистонга 82 та электромобиль импорт қилинган

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль олиб келинган. Шундан 52 таси Хитойдан импорт қилинган.

Ўзбек киберспортининг ўғлони. Ўзбекистон киберспортида биринчи медаль ва биринчи допинг-тест тарихи
27 октябр 2020, 09:58

Ўзбек киберспортининг ўғлони. Ўзбекистон киберспортида биринчи медаль ва биринчи допинг-тест тарихи

2007 йилда ўзбекистонлик Дониёр Шамузафаров миллий киберспорт тарихидаги биринчи медални қўлга киритди ва допинг тестидан ўтди. Бугун у Тошкентда кичик пицерияга эгалик қилади, деярли компьютер ўйинларини ўйнамайди. Дониёр Шамузафаровнинг ҳикояси — бепарво ёшлик гўзаллиги ва улғайиш жасорати ҳақида. Киберспорт нимани ўргатади, яқин-қадрдонлар қўллаб-қувватлашининг аҳамияти ва ғалаба шукуҳи — Сабина Бакаева репортажида.

Келес йўли реконструкция учун вақтинчалик ёпилди
27 октябр 2020, 00:00

Келес йўли реконструкция учун вақтинчалик ёпилди

Келес йўли (Тошкент халқа йўли) кўприкдан 9-мактаб олдигача бўлган йўл қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча ёпилади. Харитада ҳайдовчилар ҳаракатланишига қулай бўлиши учун иккита йўл кўрсатилмоқда.

Президент арзон турар жойлар лойиҳалари тақдимоти билан танишди
26 октябр 2020, 22:26

Президент арзон турар жойлар лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Сардоба ҳамда Мирзаобод туманлари тажрибаси асосида беш қаватли уйлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Хонадонлар жойлашуви ва хоналар ички майдонини мақбуллаштириш, қурилиш материалларини лойиҳага мос ўлчамда ишлаб чиқиш ҳамда ҳовли ва йўлакларга сенсорли электр чироқлари ўрнатилиши ҳисобига уйларнинг нархи 30 фоизгача арзонлашиши таъкидланди.

1 ноябрдан нималар ўзгаради?
26 октябр 2020, 21:11

1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Янги тартиблар, оширилаётган маошлар, кексалар учун туризм ойлиги, бекор бўлаётган имтиёзлар, мобил операторлари учун имтиёзлар — 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Жаҳон янгиликлари дайжести
26 октябр 2020, 20:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия президентининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириғи, Исроилда COVID-19га қарши махалий вакцинанинг синовдан ўтказилиши, Teslaнинг ўн минглаб автомобилларини қайтариб олиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Газ қазиб олиш ҳажмининг пасайиши бюджет ташкилотларида кўмирга талабни оширди
26 октябр 2020, 19:46

Газ қазиб олиш ҳажмининг пасайиши бюджет ташкилотларида кўмирга талабни оширди

2020 йилда Ўзбекистоннинг бюджет ташкилотларига 405,4 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга кўпроқ кўмир етказиб берилди. Бу газ қазиб олиш ҳажмининг қарийб 20 фоизга пасайиши сабабли юз бермоқда.

9 ойда қарийб 20 минг оилага дарз кетди
26 октябр 2020, 19:14

9 ойда қарийб 20 минг оилага дарз кетди

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 19 970 та бекор қилинган оиланинг 49,8 фоизи фарзандсиз, 50,2 фоизи эса бир ва ундан кўп фарзандли ҳисобланади. Энг кўп ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Президент электр энергиясини рақобатли бозорга ўтказиш босқичларини ишлаб чиқишга топшириқ берди
26 октябр 2020, 19:05

Президент электр энергиясини рақобатли бозорга ўтказиш босқичларини ишлаб чиқишга топшириқ берди

Президент электр энергияси рақобатли бозорига ўтиш босқичлари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Ҳозирда инвесторлар билан энергияни қатъий нархларда харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланмоқда.

Амир Темур қабрининг очилиши — «Ўзархив» баъзи фотосуратларни эълон қилди
26 октябр 2020, 18:55

Амир Темур қабрининг очилиши — «Ўзархив» баъзи фотосуратларни эълон қилди

«Ўзархив» агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрининг очилиши акс этган баъзи фотосуратларни эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг