Архив

Microsoft ишидаги узилишлар Ўзбекистон аэропортларига таъсир қилмади — Uzbekistan Airports
19 июль 2024, 14:58

Microsoft ишидаги узилишлар Ўзбекистон аэропортларига таъсир қилмади — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмагани ҳақида хабар берди. Авиаташувчилар носозликларга дуч келса, ўз муқобил рўйхатга олиш тизимимизни таклиф қилишга тайёрмиз, дейди компания.

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади
19 июль 2024, 14:30

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34…+39, баъзи жойларда +40…+41 даражагача кўтарилади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.

Тошкентдаги ноқонуний ташқи реклама объектлари бузилади
19 июль 2024, 14:10

Тошкентдаги ноқонуний ташқи реклама объектлари бузилади

Тошкент шаҳри ҳокими ноқонуний ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Реклама конструкциялари учун жойлар «Ташқи реклама» тизими орқали ажратилади.

Windows носозлиги туфайли дунё бўйлаб аэропорт, банк ва компаниялар ишида узилишлар бўлмоқда
19 июль 2024, 13:46

Windows носозлиги туфайли дунё бўйлаб аэропорт, банк ва компаниялар ишида узилишлар бўлмоқда

Windows тизими билан ишлайдиган қурилмаларда бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилмоқда. Австралия, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда аэропорт, банклар, ОАВ, фонд биржалари техник муаммолар ҳақида хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади
19 июль 2024, 12:58

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.

Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
19 июль 2024, 12:47

Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини тугатмоқда.

«Бахти Ташкентский» 20 йилга қамалди
19 июль 2024, 11:15

«Бахти Ташкентский» 20 йилга қамалди

Суд «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга нисбатан 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» ғояси остида ўтказилади
19 июль 2024, 10:28

Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» ғояси остида ўтказилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғоя остида ташкил этилади. «Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда
19 июль 2024, 08:00

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда

Президент қарори билан, Термиз шаҳридаги иккита олий ўқув юрти негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда. Илгари фаолият юритган ОТМларнинг барча талабалари янги университетда ўқишини давом эттиради.

Тошкентда қурилганига 2 кун бўлган автобус бекати қулаб тушди
19 июль 2024, 07:20

Тошкентда қурилганига 2 кун бўлган автобус бекати қулаб тушди

Яшнобод туманида ҳокимлик томонидан қурилган бекат 2 кун ўтиб қулаб тушди. Ҳодисага устунларнинг яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига кўра, йўловчиларга зарар етмаган, ҳозирда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.

18 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
18 июль 2024, 22:43

18 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи, ЙҲХХни тарк этган Олим Саидов, энди тасодифий йўл билан бериладиган авторақамлар, коронавирусга чалинган Жо Байден ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Лукойл» шуъбаси нарх манипуляцияси содир этгани тасдиқланди, у пулларни қайтаради
18 июль 2024, 22:35

«Лукойл» шуъбаси нарх манипуляцияси содир этгани тасдиқланди, у пулларни қайтаради

Рақобат қўмитаси Lukoil Overseas Supply and Trading компанияси техник олтингугуртни биржа орқали сотишда нарх манипуляциясига йўл қўйганини аниқлади. Асоссиз олинган маблағлар қайтарилади, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди, деб ёзди қўмита.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари дўстлик концертида иштирок этди
18 июль 2024, 22:12

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари дўстлик концертида иштирок этди

Тошкентда тор ва кенг доирада йиғилишлар ўтказган Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари икки мамлакат санъаткорларининг дўстлик концертида иштирок этди. Фото, видео.

Тиббиёт чиқиндиларидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади
18 июль 2024, 21:54

Тиббиёт чиқиндиларидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон АҚШ ҳамкорлигида тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди. Тиббиёт чиқиндиларини тўлиқ етказиб бермаслик жавобгарликка сабаб бўлади. Тайёр энергия шифохоналар, шунингдек, бошқа шахслар томонидан ҳам сотиб олиниши мумкин.

Августдан Тошкент-Бухоро йўналишида қўшимча поезд қатнайди
18 июль 2024, 21:26

Августдан Тошкент-Бухоро йўналишида қўшимча поезд қатнайди

23 августдан бошлаб Тошкент-Бухоро йўналишида ҳафтада уч кун қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади.

Скутер, мопед ва тез ёрдам машиналари учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилмоқда
18 июль 2024, 20:57

Скутер, мопед ва тез ёрдам машиналари учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилмоқда

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам автомобиллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилмоқда.

Янги Тошкент қандай бўлади? Бош архитектор билан катта интервью
18 июль 2024, 19:07

Янги Тошкент қандай бўлади? Бош архитектор билан катта интервью

Янги Тошкент замонавий Ўзбекистоннинг бош шаҳарсозлик лойиҳаси ҳисобланади. Унинг чегаралари қаердан ўтади, архитектура, экология, энергетика ва транспорт тизимлари қандай бўлади — Янги Тошкент бош архитектори Саидазим Шарипов билан катта интервью айнан шулар ҳақида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди
18 июль 2024, 18:04

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди

Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»
18 июль 2024, 17:52

Шавкат Мирзиёев: «Бизга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон керак»

Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.

Қирғизистонда Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди
18 июль 2024, 17:31

Қирғизистонда Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди

Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров шу ва бошқа қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг