18-Венеция архитектура биенналесининг очилишида Ўзбекистон «Unbuild Together: Archaism vs. Modernity» лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага Франциянинг Studio КО бюроси кураторлик ҳамда Тошкентдаги Ажу университети ҳамкорлик қилмоқда.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси иссиқ бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Антициклон таъсирида ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати +25 даражага тушади, бироқ ҳафта охирига келиб яна +33 даражагача кўтарилади.
UzAuto Motors 25 майдан бошлаб Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошланишини маълум қилди. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолиши айтилмоқда.
Қувурларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 23 май соат 20:00 гача иссиқ сув таъминоти тўхтатилди. Рўйхат.
Иқтисодчи Сергей Гуриевнинг қайд этишича, Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган савдо йўллари ёпилиши Марказий Осиё иқтисодий ўсиши учун жиддий таҳдидга айланиши мумкин. У ҳарбий техника ишлаб чиқариш ҳисобига эришилган ЯИМ ўсиши ҳаёт сифатини яхшиламаслигини ҳам қайд этди.
Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭС 75 млн 400 минг евро эвазига модернизация қилинди. Синов ишлари тўлиқ якунлангач, ГЭС 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди. Президент 2019 йилда у ердаги ишлар билан танишиб, жараённи «тарихий воқеа» деб атаган.
Тижорат банклари 22 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420 — 11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 490 — 11 545 сўм.
Тармоқларда грант асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш талаби бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буни рад этиб, мажбурият ўз кучини йўқотмаганини изоҳлади.
Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Транспорт воситаси деярли бутунлай ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Тошкентнинг Юнусобод туманида қўп қаватли уйлар орасига «дом» қурмоқчи бўлган компания вакиллари ва аҳоли ўртасида низо келиб чиқди. Пойтахт ҳокимлиги аҳоли розилигисиз ҳудудда қурилиш амалга оширилмаслигини, ИИББ эса фуқаролар билан жанжаллашган шахслар 10 суткага қамалганини маълум қилди.
Россиялик блогер Илья Варламов Ўзбекистонда «люкс» вагондаги саёҳати давомида скотч ёпиштирилган деразалар, кир стол ва ҳожатхона ҳамда бузилган душга эътибор қаратди. «Поезд бошлиғи ёки вагон назоратчиси ўзбекларни „подстава“ қиляпти», — деди у. «Ўзтемирйўлйўловчи» ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Умрини тўлиғича илмга бағишлаган италиялик олима Рита Леви-Монтальчини одам боласи юзга кирса ҳам фанга ҳисса қўша олишини исботлаганлардан. 104 ёшигача тетик, ақлини йўқотмаган профессор хоним нафақат нейробиологияда, яна сиёсатда ҳам ўрнини топган шахс ҳамдир.
2023 йил сентябригача Ўзбекистонда энергетикани ривожлантириш бўйича янги дастур тақдим этилади. Унда газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш ҳамда ижтимоий истеъмол нормаларини жорий этиш назарда тутилади, дея маълум қилди энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев.
Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади. Аргентина жамоасига қарши ўйинда ўзбекистонликлар ҳисобни биринчи бўлиб очган бўлса-да, сўнг иккита гол ўтказиб юборди (статистика, фото, видео).
Қозоғистонда «КамАЗ» ва Toyota Ipsum автомобили иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки йўловчи шифохонага етказилди. Март ойи бошидан бери Қозоғистонда учта ЙТҲда камида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Хитой томони Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга 10 кун муддатга визасиз кириш сиёсатини юқори баҳолаб, ўзбекистонликларнинг ХХРга киришини ҳам соддалаштириш чораларини кўришга тайёр эканини билдирди.
Яккабоғда икки киши Кунжутлитепа археология ёдгорлигида тепалик тупроғини суриб ташлаши оқибатида объект қайта тикланмайдиган даражага келиб қолган. Бу ҳаракатлари учун фуқаролар 47,5 млрд сўм жаримага тортилди, шунингдек, улардан бирининг 3,5 йилга озодлиги чекланди.
Баҳор ростманасига қачон кириб келади? Бодом гуллаганидами? Бойчечак очилганидами? Ё март бошланмай Сўқоқда «мадор-сомса» бренди уйғонганидами? Йўқ, баҳор қулупнай пишганида кириб келади! «Газета.uz» айни қулупнай-мураббо мавсумида қулупнайзорларни айланди.
Музработ туманида мастлиги айтилган эркакни уриб, унга куч ишлатган ИИБ ходими «мансаб ваколатидан четга чиққан» деб топилди ва ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговнинг боришини прокуратура назоратга олган.
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди: «қора рўйхат»да 100 дан ортиқ компания, ўнлаб жисмоний шахслар, шунингдек, экспорт эмбаргоси остида бўлган 1000 дан ортиқ турли товарлар мавжуд. Россия ТИВ бунга жавобан 500 нафар америкалик, жумладан, Барак Обаманинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг