Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси этиб тайинланган Фаррух Турсунов қирол Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширди.
2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида «Тез ёрдам» хизматига 3,1 миллионта мурожаат келиб тушган. Уларнинг 812 247 таси сурункали касалликлар, 19 114 таси эса туғруқлар учун чақирилган.
Рўзадорларга ифторлик бериш савобли амаллардан ҳисобланади. Шунингдек, бу эски гина-кудуратларни унутиш, хурсандчиликни бирга баҳам кўриш учун яхши бир баҳона ҳам. Фотосуратчи Холида Мусулмон Чувиллоқ қишлоғидаги оила ифторликка қандай тайёргарлик кўриши ва рамазончи болалар ҳақида ҳикоя тайёрлади.
Тошкент туманида оилавий жанжал бўйича чақирув олган ИИБ ходими пичоқланди. У ошхона пичоғи ушлаган шахсдан қуролсизланишни сўраган, аммо 56 ёшли фуқаро унга фаол қаршилик кўрсатиб, чап бел қисмини жароҳатлаган. Ходим ИИВ марказий госпиталига ётқизилди, фуқаро эса беш йилгача қамалиши мумкин.
Болалар омбудсманига келган мурожаат ўрганилганда Жиззах вилояти Зомин туманида мактаб ўқитувчиси вояга етмаган ўқувчининг юзига бир неча бор тарсаки уриб, уни ҳақорат қилгани маълум бўлди. Мактаб директори буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Швейцариянинг кекса аҳолиси мамлакат ҳукуматининг иқлим бўйича ҳаракатсизлигига доир инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ишида ғолиб чиқди. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво уларнинг соғлиғига зиён етказиб, ўлим хавфини юзага келтирмоқда. Бу — иқлим ўзгариши билан боғлиқ тарихдаги биринчи қарор.
Ўтган март ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ март бўлди. Метеорологлар кетма-кет ўнинчи ой ойлик ҳарорат рекордини қайд этмоқда.
Тошкент туманларини айланиб чиққан ҳоким, UzAuto Motors`нинг автомобиль бозоридаги улуши, илк бор ўтказиладиган мудофаа саноати кўргазмаси, 20 ёшга тўлган «Ziyouz.com» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги ислоҳотлар ислом динининг моҳияти ва ғоялари билан уйғун эканини айтди. У виждон эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни тиклаш йўлидаги ишлар давом этишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали мулоқотда бир-бирини Рамазон ҳайити байрами билан қутлади. Давлат раҳбарлари «қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ» тилаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Жиззах вилоятидаги маҳаллаларга экспортчи лидерлар бириктирилади, деди президент. Бундан ташқари, Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида янги йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш, Айдар-Арнасой кўли атрофида «туризм ҳалқаси» яратиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш режалаштирилган.
Ўзбек тилидаги энг йирик онлайн-кутубхона — «Ziyouz.com» ишга тушганига 20 йил тўлди. Порталда минглаб насрий, ўн минглаб шеърий асар, мингларча илмий-маърифий мақола тўпланган. «„Ziyouz.com“ халқимизнинг зиёли бўлмоғига […] ҳисса қўшаётганидан бахтлиман», дейди лойиҳа асосчиси Давронбек Тожиалиев.
Тошкент шаҳри Экология бошқармаси 10 апрель куни «Ашхобод» сайилгоҳидаги чархпалакдан 20 мингта шар ёғдирилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, шарлар 5 метр баландликдаги балкалардан туширилишини билдирди. Ташкилотчилар экологияга зарар етказмаслик тўғрисида огоҳлантирилди, деб ёзди бошқарма.
Ҳар йили Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан 9 апрелда ва унинг арафаси ОАВда буюк саркарда ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўплаб материаллар эълон қилинади. «Газета.uz» ҳафта давомида давлат газеталарида чоп этилган шу мавзудаги мақолалар асосида дайжест тайёрлади.
Бунгача пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматида ишлаб келган Гулноза Касимова Тошкент шаҳри ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри ҳокимлигига тасдиқланган Шавкат Умурзоқов тайинловдан сўнг пойтахтдаги барча туманни айланиб чиқди. У ишчи гуруҳ билан маҳаллаларга бориб, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилди. «Газета.uz» ҳокимнинг 4 кунлик ўрганишлари акс этган видео ва суратларни жамлади.
Боғлар ва савдо марказларидаги шоу-дастурлар ҳамда концертлар, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, «Ҳумо Баҳор Фест», кўргазмалар, арт-бозор, спектакллар, болалар учун тадбирлар ва кетма-кет дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Нукусда фуқаронинг ишончига кириб, 11 минг долларга ДХХ органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани айтилмоқда. Аниқланишича, у аввал ҳам 4 кишини фирибгарлик билан ДХХга ишга жойлаш эвазига 65 минг доллар олган. Беш марта судланган фуқарога яна фирибгарлик бўйича жиноят иши очилди.
«Сен дунёга кераксан» кўнгиллилар жамоаси Рамазон ойида Тошкент шаҳрида «Йўлда ифторлик» лойиҳасини ўтказиб, 21 мингдан зиёд рўзадорга сув ва хурмо тарқатди. Шунингдек, Тошкент вилоятида кам таъминланган оилалар учун 100 кишилик ифтор дастурхони ёзилди, 20 нафар болага велосипед тақдим этилди. Фото.
Саудия Арабистони расмийлари йирик Neom лойиҳаси доирасида барпо этилаётган The Line шаҳарчаcида аввал режалаштирилганидек 1,5 млн киши эмас, балки 300 мингдан кам одам истиқомат қилишини кутмоқда. Молиявий муаммолар туфайли The Line шаҳри харажатлари қисқартирилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг