27−29 апрель кунлари Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамиятининг (ELSA) Конгресси Самарқандда «Ипак йўлида минимал инвазив хирургия» мавзусида бўлиб ўтди.
Август ойига қадар Тошкент шаҳридаги барча — 160 та автобус йўналишида нақд пул тушумлари бўйича кунлик режа бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ҳозирда пойтахт транспорт бошқармаси уларнинг нархини ҳисоблаб чиқмоқда, ёзда тендерлар ўтказилади.
Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова сайёр қабулда эри билан боғлиқ ишни ҳал қилиш учун келган аёл билан жанжаллашди. Аниқланишича, у аёлни бош прокурор билан учрашишга қўймаган. Якунда бош прокурор аёлни қабул қилиб, мурожаатни назоратга олди.
Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкум (шу жумладан, марҳум Полат Шамшетов)нинг биринчи суд жараёни бўйича шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқиш бошланди.
Шанба куни Ўзбекистонга Каспий денгизидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кундузи +18 даражагача пасаяди. Якшанба куни қатор вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Апрель ойида Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан қарийб 30 млн куб метр ҳажмдаги (28,9 млрд сўмлик) табиий газдан ноқонуний фойдаланилди.
Сурхондарёдаги «Айритом» чегара божхона постидан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида 103 кг метамфетамин синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Улар Тошкентдаги компаниялардан бирига юборилаётган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда 5 майдан бошлаб 14 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида ташкил этилди. Янги тизим даромад режасига (кунлик план) асосланмайди. Энди барча тушумлар шаҳар бюджетига ўтказилади, ҳокимлик йўловчи ташувчига пулни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб ўтказиб беради.
Тижорат банклари 5 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 390 — 11 440 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 450 — 11 515 сўм.
Эндиликда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар бир маҳаллада 8 млрд сўмдан ошмаган лойиҳалар пакети шакллантирилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 230-сонли боғча директори «хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун» ишдан бўшатилганини маълум қилди. Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкентда 4 қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланаётган боғча директорининг 15 ёшли ўғли, асосий ставкани 14% даражасида қолдирган Марказий банк, қирғиз-ўзбек чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилгани, UzAuto Motors`нинг соф фойдаси камайгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Coca-Cola Uzbekistan томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни масаласида бизнес-нонушта ташкил қилинди.
«Газета.uz» суриштирувидан сўнг Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши очилди. ИИВ тергов давом этаётганини, Бош прокуратура ва Мактабгача таълим агентлиги ҳолат қатъий назоратга олинганини билдирди.
Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг анжуманлар залида 14 май куни бўлиб ўтадиган «Men G‘olib» оммавий югуриш мусобақасини ўтказишга бағишланган матбуот брифинги бўлиб ўтди.
«Оҳангаронцемент» ва унинг таъсисчисига нисбатан АҚШ санкцияларининг жорий этилиши корхона фаолиятини тўхтатиб қўйишни англатмайди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Унинг айтишича, бу масалани ҳал этиш бўйича президент топшириғига биноан ишчи гуруҳ тузилган.
«Туркистонбанк»нинг банкрот бўлиши сабаб 52 нафар мижоз 53 млрд сўм омонатларини қайтариш бўйича мурожаат қилган бўлиб, унинг бир қисми банк томонидан субординатив кредит сифатида берилган. МБ суд қарори билан 18 нафар фуқаронинг 29 млрд сўмлик маблағлари омонат сифатида тан олинганини маълум қилди.
Ўзбекистонда сувдан қарздорлик миқдори 1,36 трлн сўмга етди. Шундан 1,13 трлн сўм жисмоний, 224 млрд сўм юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келмоқда. Қарздорлиги энг юқори ҳудудлар пойтахт, Андижон ва Тошкент вилоятлари бўлиб турибди.
Марказий банк раиси Humo ва Uzcard тўлов тизимлари банкоматларини интеграциялаш 7−10 кун ичида якунланишини маълум қилди. Шунингдек, Korzinka супермаркетлар тармоғида виртуал кассаларни ишга туширишга тайёргарлик кўрилаётганини, пулни нақдлаштириш учун комиссия фоизи муҳокама қилинаётганини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг