Заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга ва узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.
Қашқадарё вилояти 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори вазифасини бажарувчи шахс фуқаронинг касаллик тарихини тўлдириб, уни руҳий касал сифатида қайд этиш учун 4,3 млн сўм олаётган вақтида гумондор сифатида қўлга олинди.
Байрамона ош, сомса-шўрва, «Атиргул» манти, фило хамиридан пистали пахлава, асалли қуш тили ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий байрамона таомлар рўйхатини тақдим этади.
21 апрель тонгида Ўзбекистондаги мавжуд 2100 ортиқ масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги Мулла Қосим жоме масжидидан фоторепортаж тайёрлади.
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.
Қашқадарёдаги йўллардан бирининг четига аварияга учраган автомобиль ўрнатилди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бу йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Рамазон ҳайити санаси эълон қилинганидан сўнг Тошкентда ва шаҳардан чиқишда узоқ тирбандликлар юзага келди, шаҳарлараро транспорт нархлари кўтарилди, бизнесда эса кимдадир буюртмалар бекор қилинган бўлса, баъзиларда мижозлар оқими кўпайди.
Рамазон ҳайитида 4 кун дам, Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак, аҳолига бепул тарқатиладиган 500 тонна элита картошка уруғи, Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилиши, номи оқланган қатағон қурбонлари рўйхати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.
Click Рамазон ҳайитида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ихтиёрий эҳсонларни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.
Тошкент шаҳар ИИББ 17 ёшли ўқувчи қизга ҳужум қилган эркак қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахс Самарқанд вилоятида яшовчи 26 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов «Марказий Осиё — Хитой» ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларнинг биринчи йиғилишида 2023 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда Марказий Осиё ва Хитой ҳудудлари раҳбарлари форумини ўтказишни таклиф қилди.
Энди «Туронбанк» орқали фақат паспорт эвазига бирламчи ва иккиламчи бозордан исталган авто, шунингдек электромобиллар учун ҳам кредит расмийлаштириш мумкин. Кредитларни олиш қобилиятини аниқлаш учун эса банкка келиш шарт эмас, MyTuron мобил иловаси орқали онлайн аниқласангиз бўлади.
Ижтимоий тармоқларда бир эркак кўчада кетаётган ўқувчи қизга ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳодиса Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган. Эркакнинг шахси аниқланмоқда.
ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.
Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.
21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади (рўйхат).
Тошкентда Нукус воқеалари бўйича биринчи суд жараёнида қатнашган 22 нафар маҳкумдан 16 нафарининг апеллация иши кўриб чиқилади.
Пойтахтда «Дарахтларни асрайлик» шиори остида экоакцияга старт берилди. Унда дарахтлар бетон, асфальт ва сунъий қопламалардан тозаланади. Акция дастлаб Олмазор туманида, сўнг бир ой ичида бошқа барча ҳудудларда ўтказилади. Кейинчалик уни бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда 20−24 апрель кунлари ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Мамлакат бўйлаб қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Барча вилоятларда ҳароратнинг кўтарилиши давом этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг