Таҳлилчи Карен Срапионовнинг фикрича, банкларнинг минимал капиталини ошириш бозорни консолидация қилиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин ва бу банк тизими манфаатларига унчалик ҳам мос келавермайди. У ўз колонкасида қонун лойиҳасини ҳали ҳам қайта кўриб чиқиш мумкинлигига умид билдирди.
27−29 апрель кунлари Тошкентда GreenArt халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади. Унинг вазифаси экологик маданиятни ошириш ва мамлакатдаги экология ва кўкаламзорлаштириш муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
Яккасарой туманида гувоҳномага эга бўлмаган ҳайдовчи Gentra машинасида ЙПХ инспекторидан қочиб, катта тезликда ҳаракатланди. Оқибатда скутер ва Cobalt билан тўқнашди, 2 киши жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Ички бозорга етказиб бериш ҳажми кескин ошгани сабабли Ўзбекистонда янги пиёз нархи 2 бараварга пасайди, бу 2022 йилги нархлар билан тенг дегани. Ўтган йилги ҳосил пиёзи нархи эса 17 фоизга тушган, лекин бир йил олдинги нархдан 1,5 марта юқори, деб ёзмоқда EastFruit портали.
1970 йилдан бери 22 апрель Халқаро Она Ер куни сифатида байрам қилинади. Шунга қарамай, одамзот ерни эксплуатация қилиш, унга зарар етказишдан тўхтамаяпти. Бу жараёндан, афсуски, Ўзбекистон ҳам четда эмас. «Газета.uz» биология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Расулов билан шу ҳақда суҳбатлашди.
Қоракўл туманидаги мактаблардан бирининг директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда. У бу пулни фуқароларни фаррош ва қоровул лавозимига ишга қабул қилгани эвазига олаётганда қўлга тушган.
25 апрелдан Silk Avia минтақавий авиакомпанияси Тошкентдан Термиз, Навоий, Наманган, Қарши ва Урганчга (Бухоро ва Самарқанд орқали) тижорий рейсларни амалга оширади.
Март ойида Ўзбекистон 151,2 млн долларлик газ импорт қилди, бу 2022 йил давомида қилинган импортнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Маҳаллий газ ишлаб чиқаришнинг қисқариши фонида кўрсаткич кескин кўтарилди. Кўмир, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳам ошди.
Январдаги прогноз анча паст бўлганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ 5,5 фоизга ўсди. Саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш ҳажми сезиларли даражада ошди, январь-февраль ойларида иккала кўрсаткич ҳам ўтган йилдагидан анча паст бўлган эди.
Қўқон шаҳрида Gentra иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган Mercedes-Benz машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 2 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 2 ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Жума куни Швейцарияда U-20 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Осиё чемпиони сифатида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнир мезбони — Аргентина жой олган А гуруҳидан ўрин эгаллади. Бу гуруҳда, шунингдек, Гватемала ва Янги Зеландия жамоалари ҳам бор.
Қамчиқ довонида DAF юк машинаси бошқаруви йўқотилиб, ўрта темир тўсиққа урилди. Ундан қочган Damas эса хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳатланиб, шифохонага олиб кетилди.
Қазилма ёқилғилар сайёра, инсоният ва иқтисодиёт учун боши берк кўчадир. БМТТД доимий вакили Матильда Димовска Халқаро ер кунига бағишланган мақоласида БМТТД кўмагида Ўзбекистонда «яшил» технологиялар соҳасида жорий этилаётган илғор тажрибалар ҳақида ёзади.
Uzbekistan Airways Литва компаниясидан узоқ масофаларга учувчи иккита Airbus А330 самолётини бир йил муддатга экипажи ва бошқа харажатлари ичида бўлган ҳолда ижарага олди. Улардан биринчиси Тошкент аэропортига қўнди. Мазкур самолётнинг илк рейси 23 апрель куни Истанбулга режалаштирилган.
Янгиҳаёт туманидаги мактабнинг 16, 17 ёшли ўқувчи қизлари 14 ёшли қизни уриб, унга енгил жароҳат етказди. Қизларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Воқеа юзасидан безорилик ҳолати бўйича жиноят иши очилди.
Маҳаллаларда «бир сўм пул» сўраётган болалар, Самарқанддаги Регистон майдонида ҳайит намозининг ўқилиши, тандирдан узилган нон ва нишолдани бир-бирига узатаётган қўшнилар — 1992 йилда ўзбекистонликлар муқаддас Рамазон ойини шундай кузатишган.
Фарғона шаҳрида таъмирланаётган уйнинг томи қулаб тушиб, икки ишчини босиб қолди. Улар ФВБ қутқарувчилари томонидан чиқариб олинди ва шифохона жойлаштирилди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг қарийб 50 фоизи чорвачилик ҳиссасига тўғри келади. Соҳа мамлакатдаги барча иссиқхона газлари чиқиндиларининг 13 фоиздан ортиғи манбаи бўлиб, унумдорлик пастлигича қолмоқда. Лойиҳа самарали ва иқлимга чидамли секторни яратишни қўллаб-қувватлайди.
Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга, март ойида эса 12,9 фоизга қисқарди. Уч ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоизга камайди. Кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам пасайди.
Урганч туманида божхоначилар Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохларини олиб кетаётган шахсларни аниқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг