Кучли ёғингарчиликлар Тошкентни сув босишига олиб келмоқда. Дренаж тизимини таъмирлаш 2015 йилдан буён юқори савияда муҳокама қилинмоқда. Яқинда президент муаммони ҳал этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш юзасидан яна бир бор топшириқ берди. Хўш, дренаж тизимида нима нотўғри ва уни қандай ҳал қилиш керак?
Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк Шавкат Мирзиёевга Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Togg бренди остидаги биринчи миллий электромобилни топширди. Давлат раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.
Ўзбекистонда энди аёлларга шилқимлик қилганлар 15 суткагача қамалиши мумкин, хотинини дўппослаганлар жавобгарликка тортилади. Жинсий зўравонлик қилганлар эса «қўнғироқдан қўнғироққача» ўтиришади. Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти — «Газета.uz» материалида.
Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Malibu автомобилига сохта рақам тақиб, бир нечта қоидабузарликлар содир этди. Унинг айтишича, сохта рақамни таниши орқали Москвада ясаттирган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.
Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларининг 2 нафар ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди. Улардан бири 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредитни ўзлаштиргани, иккинчиси эса аукционга чиқиб кетган ер майдонини фуқарога қолдириб бериш эвазига 500 доллар олгани айтилмоқда.
Тошлоқ туманида фуқаро хонадонида туғилган иккита тулки боласи қутқарилди. Парваришга муҳтож икки ойлик жониворлар Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғига топширилди.
30 апрель кунги референдумда 14-Тошкент шаҳар округидаги айрим участкаларда фуқаролар биометрик идентификациядан ўтади. Бунда улар паспорт ёки ID-картасини сканердан ўтказиб, квитанция олади. Сўнг бюллетенда овоз беради. «Комиссия аввалгидек фуқарони рўйхатдан изламайди», деди МСК раиси ўринбосари.
Қозоғистонлик тадбиркор Маргулан Сейсембаев Тошкентдаги маърузасида ёшлар қандай қилиб касб танлаши кераклиги, ишга қабул қилишда шахсан ўзи қайси асосий фазилатларга эътибор қаратиши, қолаверса, келажакда долзарб бўладиган касблар ҳақида сўзлаб берди.
Президент 12 апрель куни Фаластин элчиси Жавад Аввад, Япония элчиси Хатори Такаши, Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакия элчиси Виктор Борецки ва Покистон элчиси Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Президент Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича топшириқ берди. Ташкилот ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, турли самарасиз анжуманлар ўтказиш билан бандлиги, шунингдек, интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги танқид қилинди.
Эндиликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари тиббий хизматдан умрбод бепул фойдаланади. 1 июлдан Спорт вазирлигида 2 млн 940 минг сўмлик стипендия жорий қилинади. Уни оладиганларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади. Қолаверса, спортчиларга бериладиган мукофот пуллари ҳам тасдиқланди.
Қозоғистонлик тадбиркор Маргулан Сейсембаев Тошкентдаги нутқида қишлоқ хўжалигини Ўзбекистоннинг афзаллиги ва уни кучайтириш зарур бўлган соҳа деб атади. Шунингдек, у нейро тармоқларни тартибга солиш, тўсиқлар — жамиятга бўлган ишонч ҳақида нималар дейиши мумкинлигини сўзлаб берди.
Сентябрь ойида Тошкент кўчаларида янги транспорт коллапси бўлиши кутилмоқда. Ҳокимият бунга ҳозирлик кўрмоқда ва чорраҳаларда ақлли светофорлар ўрнатган ҳолда 13 та магистраль кўчаларда автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлакларни жорий этиш устида ишламоқда.
Ўзбекистондаги вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади. У ерларда киберспорт, спорт ўйингоҳлари, караоке, театр, мода подиумлари, бук-кафе ва бошқа кўнгилочар жойлар бўлади.
Пешку туманида қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.
Тижорат банклари 12 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 355 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 475 сўм.
Тўрақўрғон туманида эркак уйига 27 млн сўмлик банк кредити ва бошқа қарзларини ундириш учун келган МИБ ходимига пичоқ билан ташланди. Ходим ўзини ҳимоя қилиб, ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олди. Ҳолат бўйича фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
Хўжайли туманидаги 41-мактабда ўқувчиларга берилган шоколад ичидан қум, кекс ичидан эса қизлар сочига тақадиган восита чиқди. Болаларга берилган «Стел» шоколади ташқи кўринишидан «Степ» шоколадига жуда ўхшаш ва у контрафакт маҳсулот бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон ХТВ ҳолат ўрганилаётганини билдирди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси Чироқчи туманида Тянь-Шан қўнғир айиғининг ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Аввалроқ жонивор ички ишлар бўлими бошлиғининг буйруғи билан «аҳоли хавфсизлиги учун» отилгани хабар қилинганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг