Тошкент шаҳар ИИББ тез ёрдам диспетчерини ҳақоратлаб, унга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилганини маълум қилди. Эркак онасига аёл шифокор жўнатилишини талаб қилган, бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмагани сабабли эркак шифокорлар юборилганди.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.
МҲТИ таҳлилига кўра, 2022 йилнинг ўзида 9 миллиондан ошиқ аҳоли норасмий секторда банд бўлгани ҳисобига давлат буджетига солиқ кўринишида 32,9 триллион сўм маблағ тушмаган. Бу суммага 500 ўқув ўринли 4100 та умумтаълим мактаблари қуриш мумкин бўларди, дейилади таҳлилда.
Май ойидан бошлаб Asialuxe Travel Чехияга саёҳатни, шунингдек, Франция, Германия, Австрия ва Италияга ташриф буюриш имконини берувчи ҳафталик дастурини эълон қилди.
Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган Lаcetti автомобили махсус қутқарув ходимлари томонидан чиқариб олинди. Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳат олди.
Узун туманида ЙПХ инспектори фуқародан 800 доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда. Ходим ҳайдовчига машинасининг ойналарини рухсатномасиз қорайтириб олган учун ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Сешанба куни Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Ҳафта давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Бироқ тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими ўринбосари 8 сотих ерни ноқонуний равишда олиб беришга уринганликда гумонланмоқда. У бунинг эвазига 5,3 млн сўм олганида қўлга тушди.
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов пойтахтни сув босишига нималар сабаб бўлаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бунда қисман одамларнинг ўзи айбдор. «Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20−30 фоиз дренажларни фуқаролар уй қуриш жараёнида ёпиб юборган», — дейди ҳоким.
Маҳаллаларга туман ва шаҳар маҳаллий кенгашларида кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, кун тартибини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда қатнашиш ҳуқуқи берилади. 2327 та маҳалла учун эса янги бино қуриб берилади. Сентябрда «Маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрни» халқаро форуми ўтказилади.
2023 йилда аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади. Қолаверса, дафтарларга киритилган аҳолига кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига киритилади. Ҳар бир маҳалланинг электрон харитаси ишлаб чиқилади.
Япония Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига ўзбек тилидаги китоблар ва ўқув материаллари ишлаб чиқариш ва Брайль алифбосига таржима қилиш учун дастурий таъминот сифатида Брайл ёзувидаги принтерларни тақдим этди.
Тижорат банклари 10 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 405 — 11 455 сўм.
Кармана туманидаги 3 қаватли қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 14 та қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва Туркманистон президентига ҳамдардлик билдирди.
Қарши туманида Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида пастликка тушиб кетди. Оғир тан жароҳатлари олган машина йўловчиси шифохонада вафот этди.
Бухоролик фуқаро ўз уйининг ертўласида яширин майнинг фермасини очгани аниқланди. У юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 93 млн сўмлик зарар етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Дин ишлари бўйича қўмита Activist блогерининг аҳоли ўртасида ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ғояларни тарқатган, деган хулоса бергани маълум қилинди. Фатво маркази блогер келтирган кармин моддаси мавжуд маҳсулотларни истеъмол қилиш жоизлигини билдирди.
«Кечаси ё баҳорда бўлади», «ер ёрилиб, шаҳарни ютади», «кучсиз зилзила — кучлисидан дарак». Охирги зилзилалар сабаб бу табиат ҳодисаси ҳақидаги эски афсоналар янги куч билан муҳокама қилина бошлади. «Газета.uz» сейсмолог олимлардан бу афсоналарнинг қай бири ҳақиқату, қайсиниси уйдирмалигини сўради.
МТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканалини «Карвон» номи билан Маданият ва туризм вазирлигига ўтказиш ҳақидаги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учради. Фаоллар: «Адабиётдан қўрқишяптими?», деб савол қўймоқда. Вазир Озодбек Назарбеков муҳокама ва ҳамкорликка очиқ эканини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг