Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи расман туризм қишлоғи мақомини олди. Ҳудудда 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган. 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўринларига эга бўлди.
Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилди. Фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ва бошқа лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг жами 1,7 трлн сўмлик қисмини тақсимлашда иштирок этиши мумкин.
Самарқандда 43 ёшли фуқаро бошқа бир шахсни 30 минг доллар эвазига АҚШга юборишини айтиб, олдиндан 10 минг доллар олганликда гумонланиб ушланди. Шундай ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилди.
Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида 20 минг гектар майдонни эгалайдиган Янги Тошкент қурилади. Пойтахтдаги давлат идоралари ҳам у ерга кўчиб боради. Ҳозирги бинолар ўрнида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкентни туризм ва бизнес марказига айлантириш режа қилинмоқда.
31 мартгача Ўзбекистон тадбиркор аёллари — бизнес ривожланишига қаратилган менторлик дастурида иштирок этиш учун онлайн ариза қолдиришлари мумкин.
Туркча оширма хамирли плюшкалар, пахлава, чак-чак, туршак ва олхўрили рогаликлар, холвайтар ва бошқалар — Zira.uz баҳорий байрам бўлган Наврўз дастурхони учун мазали пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари Умиджон Жумагалдиев ЙТҲга учраши оқибатида вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБга кўра, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл ҳозирда Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Наврўз байрамида кунлар +25 даражага исиши, Нукус воқеалари бўйича яна 39 нафар судланувчига ўқилган суд ҳукми, Қашқадарёда аёл кишини «самосуд» қилганларнинг 2 нафари қамалгани, назоратга олинган Shaffof «заправка»лари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путин ва Россия болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Улар украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш тарзидаги ҳарбий жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.
Самарқанд аэропортида 30 дан ортиқ авиация ихлосмандлари иштирокида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Авиаспоттерларга самолётларни тунда «тутиб олиш» ва тонгни перронда кутиб олиш таклиф қилинди.
Самарқанддаги кафелардан бирининг ёш ходими кекса одамни масхара қилганини видеога олиб, TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштирди. ИИБ у билан профилактик суҳбат ўтказиб, маъмурий баённома тузди.
Талабалар SANFA учун пластик бутилкаларни йиғиб, уларни геомембранга айлантирадилар. Лойиҳанинг натижасида Устюрт платосида яшовчи ҳайвонлар учун қўриқланадиган ҳудудларда ичимлик суви билан таъминлаш учун экотизим яратилади.
Қашқадарёда аёл ва у билан ишқий муносабатда бўлган эркакнинг сочини олиб, қамчилаб «самосуд» қилган ота ва унинг 3 ўғлига суд ҳукми ўқилди. Вилоят судлари ахборот хизматига кўра, уларнинг икки нафарига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бир нафари 3 йилга, яна бири 2 йилга қамалди.
Сирдарёда юк машинасида фуқаро 2950 кг истеъмолга яроқсиз мол гўштини Тошкентга олиб кетаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
ЕЧЛнинг ¼ финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, чорак финалда «Манчестер Сити» — «Бавария», «Реал Мадрид» — «Челси», «Милан» — «Наполи», «Интер» — «Бенфика» клублари ярим финал учун баҳслашади.
Ўзбекистондаги 11 та компания PDP University билан ҳамкорликда иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Unicorn 2.0 | Social lift лойиҳасини тақдим этмоқда.
Табиат ресурслар вазирлиги ва БМТ агентликларининг Сурхондарёда ўрмон барпо этиш лойиҳасида 200 га яқин ўзбекистонлик ва 413 нафар афғонистонлик иштирок этди. Лойиҳа доирасида Термиз шаҳри ва вилоятнинг тўртта туманидаги ташкил этилган 100 гектар яшил ҳудуд ва истироҳат боғларига кўчатлар экилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг