2022 йил декабрдан бери Сурхондарё вилоятини вақтинча бошқариб келаётган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев «катта давлатлар» Ўзбекистондан қарор қабул қилиб, тараф танлашни сўраётгани ҳақида гапирди. Гап Россиянинг Украинага қарши можароси ҳақида кетмоқда. «Бир томонман. Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман», — деди президент.
V International Tashkent Marathon ҳамда 14 шаҳарда бир вақтда ўтказилган Yangi Nafas мусобақалари югуриш бўйича спорт марафонлари мавсумини очиб беришди.
Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ деб топди. Қонун лойиҳасида референдум предмети бўлмайдиган масалалар аниқланмаган.
«Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги фаол нуронийларга бириктирилади. Шунингдек, фаол кексалар муаммоли оилалар билан шуғулланади. Ишида ижобий натижа кўрсатган нуронийлар рағбатлантирилади.
Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласига бирйўла бериладиган нафақа уларнинг охирги маош йиғиндиси 150 бараваригача оширилади. Шунингдек, бепул тиббий ёрдам ва мактабгача таълим, ОТМ учун грант, даромад солиғидан озод этиш каби тартиблар татбиқ этилади.
Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17−23 март кунлари Самарқанд-Тошкент ва 20−21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Қолаверса, 20 мартдан Шаҳрисабз-Самарқанд йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати иш бошлайди.
Ҳафта давомида асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат +22…+28 даража бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйлаб ўтаётган антициклон кундузги ҳаво ҳароратини бироз пасайтиради. 13−15 мартда эса тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
АҚШда «Оскар» мукофотининг 95-маросимида Брендан Фрейзер энг яхши актёр («Кит»), Мишел Ео («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан») эса йилнинг энг яхши актрисаси деб эълон қилинди. Энг яхши бадиий фильм «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан», энг яхши ҳужжатли фильм эса «Навальний» кинокартинаси бўлди.
ПМТИ ўтказган сўровга кўра, ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Ўзбекистонда инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тез ўсиши, энг юқори нуқтаси тахминан 30−50 ёш оралиғида сақланиб туриши ва 60 ёшдан сўнг кескин пасайиши аниқланган.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 2 та йирик чинор номаълум шахслар томонидан ёқиб кетилди. Экобошқарма ҳолатни ўрганмоқда. «Дарахтлар қурилиш учун ёқилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга мос эмас», — дея изоҳ берди бошқарма.
Ўзбекистонлик велопойгачи Янина Кускова Италияда ўтказилган велошоссе бўйича кўпкунлик пойгада кумуш медалга эга чиқди. Спортчи, шунингдек, мусобақанинг «Энг яхши ёш пойгачиси» деб топилди.
Жамиятнинг ҳар қандай қисмига нисбатан исталган кўринишдаги зўравонлик унинг ҳар бир вакилига ўз таъсирини ўтказади, дея таъкидлайди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска. «Газета.uz» учун мақоласида у гендер зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилашга чақиради.
13 март куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан танишади, ҳарбий масканларда ҳам бўлади.
Каттақўрғонлик аёл қизига ўқитувчи тегажоғлик қилганини айтганди. Суд бунинг туҳмат эканини билдириб, аёл ва ўқитувчи билан ёқалашган қизнинг отасига жарима белгилади.
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди. Унга кўра, амалдорлар Ўзбекистондаги хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши мумкин эмас. Хорижда олинган совға қиймати 1,2 млн сўмдан кўп бўлса, у давлат органи балансига кирим қилинади.
Тижорат банклари 13 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 340 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 460 сўм.
Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Уни ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан соғ-омон тушириб олди. Воқеага қизнинг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тошкентдаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчини калтаклагани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлди. «Газета.uz» педагог Гулчеҳра Мамажоновага микрофон тутди. Унинг сўзларига кўра, директорнинг унга нисбатан шахсий адовати бўлган ва ишдан бўшатишга уринган. Директор эса интервью беришдан бош тортди.
Мария хонимни жамият ва педагогикадаги стереотипларни парчалаган аёл деб билишади. Унинг мактаби алоҳида мавзу. Габриэл Маркес, Билл Гейтс, Жефф Безос каби машҳурлар ҳам шундай даргоҳ таълимини олганлардан. Италиядаги илк дипломли шифокор аёлнинг ҳаёти ўзи ёзганидек — «ўта сокин, аммо шиддатли».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг