Ғиждувон туманида автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларининг 3 тасида табиий газ талон-торож қилингани айтилмоқда. Оқибатда давлат манфаатларига 11,8 млрд сўм зарар етказилган. Мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Туркманистонда президент номидан 8 март совғаси сифатида хотин-қизларга 60 манатдан пул берилади. Бу давлат курси бўйича 17 доллар, «қора бозор»да эса 3 доллар дегани. Боғча тарбияланувчиларига биринчилардан бўлиб президент совғасини топшириш бошланган.
Ижтимоий тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинди. Тошкент вилояти ИИББга кўра, унга нисбатан иккита модда доирасида жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишига блогерлик фаолиятининг алоқаси йўқ, унга тегишли қурилиш фирмасида бюджет маблағлари талон-торож қилинган, дейилади хабарда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали юристи шу ерда директор ўринбосари сифатида ишловчи аёлни тўшакка таклиф қилгани, рози бўлмаса, унга қарши жиноят иши очиш билан қўрқитгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишда юрист ишдан олинди. Аёлнинг мурожаати ўрганилмоқда.
Исмалоқ ва қўзиқоринли шўрва, қатлама хамирдан пиширилган кўк сомса, кўк пиёз ва тухумли қуйма пирог, исмалоқли туркча оладя ва бошқалар — Zira.uz баҳорий мавсумга мос кўкатли таомлар рўйхатини тақдим этади.
Март ойидаги байрамлар муносабати билан Тошкент — Андижон йўналишида 4 та қўшимча поезд ҳаракати йўлга қўйилади.
Журналистлар ва жамоат фаоллари Ўзбекистон президентига «яширин, лекин кучли цензура» юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаат муаллифлари давлат раҳбаридан матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришини сўрашди.
Тошкентнинг ИИББ ота-оналарни ўсмирлар ўртасида кенг тарқалаётган «Рёдан» аниме ишқибозлари ҳаракатидан огоҳлантирди. Хабарда айтилишича, болаларнинг аниме ва мангага бўлган қизиқишини қоралаб бўлмайди. Лекин бу қизиқиши туфайли номаълум шахслар таъсирига тушиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоат тартибини таъминлаш ва тартибсизликларга қарши курашиш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди, дея маълум қилди Беларусь ички ишлар вазири Иван Кубраков.
Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Тошкентда лочин ва бошқа ҳайвонларнинг ноёб турларини генетик идентификациялаш учун ДНК лабораторияси яратилмоқда. Бу уларнинг ноқонуний айланишининг олдини олади ва қўшимча равишда мамлакатдаги фауна ҳолатини кўрсатади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентининг норасмий учрашуви, ногиронларни навбатсиз қабул қиладиган амалдорлар, Тошкентга янги автобуслар ва электробуслар, сел ва қор кўчиши хавфи, Ўзбекистоннинг янги АҚШдаги элчиси, IELTS`дан 9 балл олган 2 ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков тадбиркорлар меҳмонхоналар интеръер ва дизайнларига миллийлик ва ўзлик акс этган деталларни киритишлари лозим, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Чимкентдаги норасмий учрашувда икки давлат ўртасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар.
Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда 20 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» йўталга қарши сиропини ишлаб чиқарган Marion Biotech фармацевтика компанияси ходимларини ҳибсга олди.
Сафоев ва Камилов АҚШда элчилик қилишдан аввал ҳам, кейин ҳам ТИВга раҳбар бўлган. Ғуломов эса қарийб бутун Европа учун элчилик қилгач, сўнг худди шу ишни қарийб бутун Америка қитъаси учун бажарган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги энг биринчи элчиси у ерда бутунлай қолишга қарор қилган.
12 март куни V Tashkent International Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Тошкентга илк бор U-20 Осиё Кубоги учун келган Тожикистон ёшлар терма жамоаси устози Олег Кубарёв ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида машғулотлар майдонлари сифатсизлиги, машғулотлар учун шароитлар эса жамоалар даражасига мос келмаслигини таъкидлади.
Президентнинг 27 февраль кунги қарорига асосан, эндиликда ногиронлар амалдорлар қабулига навбатсиз киради. Адлия вазирлиги расмийсининг айтишича, ногиронлар уларни қабул қилмаган мансабдор шахслар устидан Вазирлар Маҳкамаси, судлар, прокуратура ва адлия органларига мурожаат қилиши мумкин.
Учқўрғон туманида Spark автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина чиқариб олинди, ҳеч кимга жароҳат етмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг