Архив

Украина «тинчликка тайёрлигини маълум қилишни режалаштирмоқда» — WSJ
5 декабрь 2024, 13:49

Украина «тинчликка тайёрлигини маълум қилишни режалаштирмоқда» — WSJ

Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Дональд Трамп жамоаси вакиллари билан учрашди. «Украина тинчликка тайёрлигини маълум қилмоқчи, аммо бу узоқ муддатли ва барқарор тинчлик бўлиши керак», — деб ёзмоқда WSJ.

Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлаши сабаб 1 киши ҳалок бўлди
5 декабрь 2024, 12:47

Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлаши сабаб 1 киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борди.

Биткоин курси илк марта 100 минг доллардан ошди
5 декабрь 2024, 11:27

Биткоин курси илк марта 100 минг доллардан ошди

Binance биржасида биткоин курси 100 минг доллардан кўтарилди. Экспертлар криптовалюталарга ҳимоя активи сифатида қизиқиш ортганини қайд этди. Биткоин курси Трамп ғалабасидан бери сезиларли кўтарилиб бормоқда.

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди
5 декабрь 2024, 11:24

«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти Франция «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Мукофот 10 декабрь куни Франция бош вазири томонидан жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.

Талабалар ва техникум, лицей ўқувчилари 25 декабрдан 7 январгача дам олади
5 декабрь 2024, 11:16

Талабалар ва техникум, лицей ўқувчилари 25 декабрдан 7 январгача дам олади

ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқади. Дарслар 8 январдан бошланади.

Mobiuz абонентлар учун байрамона таклифларни тақдим этди
5 декабрь 2024, 11:00

Mobiuz абонентлар учун байрамона таклифларни тақдим этди

Mobiuz акциялар ва махсус таклифларни йўлга қўйди, шунингдек, Қашқадарё вилоятида янгиланган офисини очди.

Муҳокама ва саволларсиз. Депутатлар давлат органлари харажатларини деярли 10 трлн сўмга кўпайтиришни маъқулладилар
5 декабрь 2024, 10:34

Муҳокама ва саволларсиз. Депутатлар давлат органлари харажатларини деярли 10 трлн сўмга кўпайтиришни маъқулладилар

Ўзбекистон депутатлари 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга оширишни маъқуллади. Улар ҳужжатни муҳокама қилмади, саволлар ва қарши овоз бермади. Жараён атиги 9 дақиқа давом этди. Ҳеч ким харажатларни ошириш зарурлигини асослаб бермади.

Франция парламенти 1962 йилдан бери илк бор ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади
5 декабрь 2024, 10:12

Франция парламенти 1962 йилдан бери илк бор ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади

Франция парламенти 1962 йилдан бери биринчи марта ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади. Шу тариқа, бош вазир Мишель Барнье ҳукумати ташкил этилганидан уч ой ўтиб қулади. Вотумга Барньенинг келаси йил бюджетини парламент билан келишмасдан тасдиқлаш қарори сабаб бўлди.

Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди
5 декабрь 2024, 10:11

Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

5 декабрь, пайшанба куни тонгда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудудда амалий ўқув машғулоти ўтказилмоқда.

«Биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз» — Арманистон бош вазири
5 декабрь 2024, 00:25

«Биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз» — Арманистон бош вазири

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат ўзини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ташқарида деб ҳисоблаши ва бу масалада ортга қайтмас нуқта босиб ўтилганини таъкидлади. Тоғли Қорабоғдаги можаролар фонида Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатган ва уни молиялаштиришни тўхтатган.

4 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
4 декабрь 2024, 23:42

4 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Президент администрациясига ўтган ДХХ собиқ раҳбари, афғон шамоли оқибатларини камайтириш режаси, уй қамоғидагилар учун ишлаб чиқариладиган браслетлар, МАГАТЭ директори билан учрашган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Фарғонада 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
4 декабрь 2024, 23:34

Фарғонада 1,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Фарғона шаҳридаги иссиқхона ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 1,6 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатидаги ишини тўхтатди
4 декабрь 2024, 23:20

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатидаги ишини тўхтатди

Яқинда Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланган Алишер Усмонов ўз ихтиёри билан ваколатларини тўхтатди. Тадбиркорнинг вакили у бундай қарорни федерация манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилганини маълум қилди.

Энди эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ва ногиронлиги бор шахслар спектаклларга бепул киритилади
4 декабрь 2024, 22:58

Энди эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ва ногиронлиги бор шахслар спектаклларга бепул киритилади

Театрларнинг аҳамиятини оширишга доир қарорга кўра, ДАКТ ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади ва ҳар йили жаҳон драматургияси асарлари бўйича танловлар жорий этилади. «Театр — ибратхонадир» дастурида Дафтарларга киритилган ва ногиронлиги бор шахслар спектаклларига бепул киритилади.

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди
4 декабрь 2024, 22:20

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача ССП бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Қашқадарё айрим озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади
4 декабрь 2024, 22:08

Қашқадарё айрим озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режалари билан танишди. Унга кўра, 2025 йилдан ҳудуд картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади. Бунинг учун хорижий инвесторлар иштирокида 16 та йирик лойиҳа шакллантирилади.

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси вазифасини бажаришга киришди
4 декабрь 2024, 21:28

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси вазифасини бажаришга киришди

Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини вазифасини бажаришга киришди. У 4 декабрь куни ТИВда вазир Бахтиёр Саидов томонидан қабул қилинди.

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси участкаларининг тавсифини тўлиқ якунлади
4 декабрь 2024, 19:49

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараси участкаларининг тавсифини тўлиқ якунлади

Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари умумий давлат чегарасини тўлиқ тавсифлашни якунлади. Қирғизистон МХДҚ раиси бир неча ойдан сўнг масала «бутунлай ҳал бўлишини» таъкидлади.

«Барселона» ва Nike шартномаси: 1,7 млрд евролик битим клуб муаммоларини ҳал қила оладими?
4 декабрь 2024, 19:49

«Барселона» ва Nike шартномаси: 1,7 млрд евролик битим клуб муаммоларини ҳал қила оладими?

«Барселона» Nike билан янги шартнома имзолади. Бу спорт либослари таъминотчиси билан тузилган рекорд қийматдаги битим экани айтилмоқда (бунгача энг йириги «Реал Мадрид»да эди). 1,7 млрд евролик келишув клубнинг муаммолардан қутулишига ёрдам берадими? The Athletic шартнома тафсилотларини ўрганди.

«Жамоатчилик шокда». Жанубий Корея ОАВ ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш ҳақида нималар ёзмоқда?
4 декабрь 2024, 19:48

«Жамоатчилик шокда». Жанубий Корея ОАВ ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш ҳақида нималар ёзмоқда?

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори жамиятни қаттиқ ларзага солди ва етакчининг янада сиёсий яккаланиб қолишига олиб келди. Маҳаллий ОАВ воқеалардан қандай хулосалар чиқармоқда — «Газета.uz» материалида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг