Архив

«Бизга террористга қарагандек муомала қилишди» — Абу-Даби аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар
3 декабрь 2024, 12:46

«Бизга террористга қарагандек муомала қилишди» — Абу-Даби аэропортида ушлаб турилган ўзбекистонликлар

Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган ўзбекистонлик эркакларнинг яна бир неча нафари Тошкентга қайтиб келди. Уларнинг баъзилари Абу-Даби аэропортида бошдан кечирганлари ҳақида «Газета.uz»га айтиб берди. Ҳуқуқлари поймол бўлган фуқаролар ушбу ҳолат юзасидан БАА элчихонасига шикоят қилмоқчи.

Иссиқлик энергияси етказиб берувчи қозонхоналар учун газ нархлари пасайтирилди
3 декабрь 2024, 12:21

Иссиқлик энергияси етказиб берувчи қозонхоналар учун газ нархлари пасайтирилди

Табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ нархи пасайтирилди.

Yandex Go Навоийда иш бошлади
3 декабрь 2024, 12:07

Yandex Go Навоийда иш бошлади

Навоий шаҳрида Yandex Go такси хизмати йўлга қўйилди. Сафарларнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади.

«Қўрқиш ноўрин» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида
3 декабрь 2024, 11:15

«Қўрқиш ноўрин» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида

Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондаги аксар корхоналар ЖСТ талабларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга эканини таъкидлади. «Катта бир зарар ёки қўрқинчли ҳодиса юз беради деб ўйламайман», деди у.

«Мактаб дарсликларининг ижара тўловлари масаласини қайта кўриб чиқиш керак» — депутат Алишер Қодиров
3 декабрь 2024, 10:35

«Мактаб дарсликларининг ижара тўловлари масаласини қайта кўриб чиқиш керак» — депутат Алишер Қодиров

Депутат Алишер Қодиров мактаб дарсликларининг ижара тўловини жорий этиш масаласини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди. У, шунингдек, ўқитувчиларнинг маошларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди: «Яхши ўқитувчилар кўпроқ, ёмон ишлаётганлар эса камроқ оладиган рақобатли тизим яратайлик», — деди у.

Ўзбекистонда энергия ресурсларини беҳуда сарфлашга қарши рейдлар ўтказилмоқда
3 декабрь 2024, 10:27

Ўзбекистонда энергия ресурсларини беҳуда сарфлашга қарши рейдлар ўтказилмоқда

Тошкентда электр энергияси беҳуда сарфланишига қарши рейдлар амалга оширилмоқда. Прокурорлар тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённомалар тузиб, уларни жарима ва электр тармоғидан узиш эҳтимолидан огоҳлантирмоқда.

Самарқанддаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз бўғма илон томошалари ўтказилгани аниқланди
3 декабрь 2024, 02:07

Самарқанддаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз бўғма илон томошалари ўтказилгани аниқланди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида икки нафар фуқаро тегишли рухсатнома ва ҳужжатлари бўлмай туриб мактаб ва боғчаларда жами 900 га яқин болага Қизил китобга киритилган бўғма илон томошаси ўтказгани аниқланди. Илон олиб қўйилди, текширув ҳаракатлари бошланди.

Тошкент — Хўжакент йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилди
3 декабрь 2024, 01:39

Тошкент — Хўжакент йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилди

3 декабрдан Тошкент — Хўжакент — Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд иш бошлайди. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвали ва нархлари ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ваколатхонаси ўз ишини бошлади
3 декабрь 2024, 00:58

Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ваколатхонаси ўз ишини бошлади

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақдаги битим COP16 конференцияси доирасида имзоланди. Ҳужжат февраль ойида очилган офис фаолияти учун ҳуқуқий асос ҳисобланади ҳамда давлат органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.

2 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
2 декабрь 2024, 23:36

2 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистондан олиб қўйилган ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлиги, орган ходимларининг тадбиркорлик қилишига тақиқ, давлат харидларида янги икки босқичли тизим, йирик бозорларда тартибни сақлаш бўйича тасдиқланган низом ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари билан танишди
2 декабрь 2024, 23:21

Президент металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари билан танишди

Президентга металлургия корхоналари, жумладан, ОКМК, НКМК, металлургия комбинатининг трансформация дастурлари тақдимот қилинди. Унга кўра, 2025 йилда соҳага 1 млрд доллар инвестиция жалб қилиб, каолин ва кўмир ишлаб чиқаришни ошириш режалаштирилмоқда. НКМК яна 500 млн долларлик евробондлар чиқаради.

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
2 декабрь 2024, 22:46

ТИВда БАА элчиси билан Абу-Дабида Ўзбекистон фуқароларининг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев БАА элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди. Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик эркак фуқароларнинг ушлаб турилиши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

АҚШ Хоразмда жинсий жиноятларда айбланган собиқ амалдорларга нисбатан санкциялар киритди
2 декабрь 2024, 22:07

АҚШ Хоразмда жинсий жиноятларда айбланган собиқ амалдорларга нисбатан санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг икки собиқ давлат хизматчиси ва меҳрибонлик уйи собиқ раҳбарига инсон ҳуқуқларини жиддий бузгани учун санкциялар киритди. Гап «Хоразм иши» бўйича Урганчдаги болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланганлар ҳақида кетмоқда.

Ўзбекистон МОҚ — Осиё ўйинларининг Тошкентдан Баҳрайнга кўчирилиши сабаблари ҳақида
2 декабрь 2024, 21:34

Ўзбекистон МОҚ — Осиё ўйинларининг Тошкентдан Баҳрайнга кўчирилиши сабаблари ҳақида

Ўзбекистон МОҚ мамлакат пандемиядан кейинги даврда чекловлар ва узилишлар туфайли ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга суришни сўраганини маълум қилди. Осиё олимпия кенгаши бунга рози бўлмаган ва ўйинларни ўтказиш ҳуқуқини Баҳрайнга берган.

Тошкентда ташқи реклама учун дизайн-код қандай ишлаб чиқилди?
2 декабрь 2024, 20:27

Тошкентда ташқи реклама учун дизайн-код қандай ишлаб чиқилди?

Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти томонидан ишлаб чиқилган ташқи реклама дизайн-коди 1 августдан кучга кирди. Бундай намунавий тўплам биринчи марта меъёрий ҳужжат сифатида қабул қилинди. «Газета.uz» пойтахт ҳокими ўринбосари, РРД раҳбари Алексей Хен билан биргаликда ҳужжатни таҳлил қилди.

Ҳунармандчиликни ўрганиш Қашқадарёдаги қишлоқ аёллари ҳаётини қанчалик ўзгартирди?
2 декабрь 2024, 19:46

Ҳунармандчиликни ўрганиш Қашқадарёдаги қишлоқ аёллари ҳаётини қанчалик ўзгартирди?

«Маърифат маскани» ва USAID лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида 300 дан ортиқ хотин-қиз гилам тўқиш, кигиз босиш, босма" усулида кашта тикиш ва онлайн тижорат асосларини ўрганди. «Газета.uz» янги кўникмалар қишлоқ аёлларининг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилади.

Ноябрда инфляция: пропан яна 11,1% қимматлади, бензин — 4,7%, картошка — 10,1%
2 декабрь 2024, 19:00

Ноябрда инфляция: пропан яна 11,1% қимматлади, бензин — 4,7%, картошка — 10,1%

Ноябрда инфляция даражаси 0,93% — 2011 йилдан буён ушбу ойдаги энг паст кўрсаткични ташкил этди. Йиллик инфляция 10% гача секинлашди. Ой давомида гўшт нархи 0,3−1,2% ошди, тухум — 3,3%, ёғ — 2,5%, картошка -10,1%, помидор — 72%. Пропан нархи 11,1%, бензинники 4,7% қимматлади.

Грузияда намойишлар давом этмоқда, 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди
2 декабрь 2024, 18:05

Грузияда намойишлар давом этмоқда, 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Грузияда 5 кундан бери ҳукуматнинг ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокараларни тўхтатиш қарорига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Полиция сув ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда, намойишчилар бунга жавобан баррикадалар қуриб, мушак отмоқда. Бунда жами 200 дан ортиқ киши қўлга олинди.

Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади
2 декабрь 2024, 17:18

Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади

Октябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилган Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигида иш бошлади. У вазирликнинг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Саудия Арабистонида БМТнинг чўлланишга қарши конференцияси бошланди
2 декабрь 2024, 16:55

Фото: Саудия Арабистонида БМТнинг чўлланишга қарши конференцияси бошланди

Ар-Риёд шаҳрида БМТ Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси томонлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон ҳам иштирок этаётган тадбирда чўлланиш, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик муаммоларига эътибор қаратилади. Фоторепортаж.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг