Paynet компанияси Миллий банклараро процессинг маркази — Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олди. Компания 3 нафар талабгордан энг юқори нарх — 65 млн доллар таклиф қилган.
Олти кундан бери Лос-Анжелес бўйлаб кенг кўламли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. Табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди, 12 мингдан ортиқ бино, жумладан, турар жой бинолари, мактаблар ва черковлар вайрон бўлди ёки зарар кўрди.
Олий суд Комил Алламжонов атрофидаги 7 нафар фуқаронинг (қўриқчилар, ҳайдовчи ва бошқалар) шикоятларини кўриб чиқишни бошлади. Адвокатнинг айтишича, улар асоссиз равишда 15 суткага қамоққа олинган. Унинг сўзларига кўра, иш суд-ҳуқуқ тизимидаги «кўп сонли камчиликларни» очиб беради.
Ўзбекистонда электротехника экспортини йилига 3 млрд долларга, ишлаб чиқариш ҳажмини эса 50 трлн сўмга етказиш режа қилинмоқда. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларни уч йил муддатга фойда ва мол-мулк солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.
МТРКнинг 2025 йилга мўлжалланган бюджети 1,6 баробарга ошиб, 881,3 млрд сўмга етди. Унинг вазифаси одамлар онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ислоҳотларни ёритиш ва бошқалардан иборат. Мамлакат ички ва ташқи сиёсатини холис ёритиш учун масъул бўлган ЎзА бюджети ҳам кўпайди.
Ўзбекистон парламентида мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда. Мухолифат вакиллари 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши мумкин. Аввалроқ президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтганди.
Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги болалар уйида бўлган 15 ёшли бола бувиси ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди. Унга муассасадан қочгани учун қидирув, бувисига эса уни «ташкиллаштиргани» учун айб эълон қилинган. Истанбулдаги бош консулхона ва тегишли ташкилотлар кўмагида айбловларни рад этишга эришилган.
Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мониторинг ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оширилади.
Эндиликда Uzum Bank фойдаланувчилари фақат олувчининг телефон рақамини билган ҳолда картага пул жўнатишлари мумкин.
Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг собиқ ўринбосари ва Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг мафкура бўйича котиби Раъно Абдуллаева 89 ёшида вафот этди. 1987 йилда у «пахта иши» бўйича ҳибсга олинган. Кейинроқ у оқланган, тергов пайтида унинг эътирофлари катта резонансга сабаб бўлган.
2025 йил сентябргача Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг олис ҳудудларида жойлашган мактабларига қатнайдиган автобуслар аутсорсинг асосида йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Зомин туманида кулвор илонини тириклай еган фуқаро 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди. Қолаверса, у табиатга 1 млн 125 минг сўм миқдорида зарар етказгани ҳисобланди.
Ўзбекистонда юк жўнатувчилар ва ташувчиларни боғловчи экспедиторлик хизматлари бозори 520 млн долларга баҳоланмоқда. Бозорнинг 90 фоиз улушини хорижий компаниялар эгаллайди. Маҳаллий экспедиторлар улушини 50 фоизгача ошириш мақсадида улар ҚҚСдан озод қилинади.
Ўзбекистонда жорий иш ҳафтаси қуруқ келади. Дам олиш кунлари эса булутли ва айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кундузи +12…+16 даража иссиқ бўлса-да, тунги ҳарорат ноль даража атрофида ёки ундан пастроқ кутилиши ҳафтанинг жуда иссиқ ўтмаслинини англатади.
Март ойида 6 йилга қамалган тадбиркор Салим Абдувалиев («Салимбой») 12 январь куни соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли озодликка чиқди, деб хабар бермоқда ОАВ.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, импичмент иши бўйича сешанба куни ўтадиган биринчи расмий суд мажлисида қатнашмайди. Унинг адвокати президентнинг судга бориши учун шахсий ҳимоя ва хавфсизлик масаласи ҳал қилиниши кераклигини айтди.
Пахтачи туманида 5 киши таркибида олтин моддаси бўлган тошларни кавлаб олиш учун шахтага тушди. Улардан 2 нафари генератордан чиққан ис газидан заҳарланиб воқеа жойида ҳалок бўлди.
Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. 180 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этди. Аҳоли пунктлари ва 12 мингдан ортиқ бино ёниб кетди. Ёнғинлардан кўрилган зарар 135−150 млрд долларга етди. Табиий офатга оид суратлар ва янгиланган маълумотлар.
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтяпти. Айтишларича, ёш футболчи учун инглизлар 40 млн евро тўлайди. Шу баҳона «Газета.uz» Ҳусановнинг 2024 йил ёзида берган интервьюсини эслатади. Унда Абдуқодир қандай қилиб «Бунёдкор» ўринбосарлари таркибига киролмай, охири «Ланс»га ўтгани ҳақида сўз боради.
«Газета.uz» пойтахт кўчаларида одамлардан Ўзбекистонда алоҳида Эркаклар куни бўлиши керакми ёки йўқ, бўлса, уни қайси санада нишонлаш ва қандай совғалар бериш мумкинлиги ҳақида фикрларини сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг