Архив

Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони икки баробарга кўпайди
7 сентябрь 2022, 18:22

Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони икки баробарга кўпайди

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони 420 мингга яқинни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,07 баравар кўп. Миграция туфайли Россиянинг доимий аҳоли сони 96 737 кишига камайган.

Қозоғистонда Биринчи президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариш режалаштирилмоқда
7 сентябрь 2022, 17:53

Қозоғистонда Биринчи президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариш режалаштирилмоқда

Қозоғистон депутатлари мамлакатнинг Биринчи президенти кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаш учун овоз берди.

Янги A-Pay тўлов хизмати янгича пул тўлаш, йиғиш ва ўтказиш усулини тақдим этади
7 сентябрь 2022, 17:00

Янги A-Pay тўлов хизмати янгича пул тўлаш, йиғиш ва ўтказиш усулини тақдим этади

A-Pay сервисида Ўзбекистон бўйлаб 30 минг нафар савдо нуқтасининг ҳар бирида барча тўловлар учун 2 фоиздан бошланадиган кешбек, кундалик ҳаракатлар учун бонуслар ва комиссиясиз ўтказмалар мавжуд.

Тошкентда маст эркак ўзи билан бирга ишлаган аёл томонидан пичоқланди
7 сентябрь 2022, 16:54

Тошкентда маст эркак ўзи билан бирга ишлаган аёл томонидан пичоқланди

Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойида ишловчи аёл ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолатдаги ҳамкасбини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
7 сентябрь 2022, 16:27

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 26,39 сўмга қимматлаб, 10 997,61 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади
7 сентябрь 2022, 15:27

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади

Сенатнинг 32-ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади. Унда ташқи меҳнат миграцияси, пенсия таъминоти, электрон тижоратга оид қонунлар кўриб чиқилади. Қолаверса, давлат бюджетининг биринчи ярим йилликдаги ижроси юзасидан ВМ ҳисоботи ҳамда ташқи ишлар вазирининг ахбороти эшитилади.

Сурхондарё ҳокимлиги Тўра Боболовнинг навбатдаги аудиосига муносабат билдирди
7 сентябрь 2022, 15:16 1

Сурхондарё ҳокимлиги Тўра Боболовнинг навбатдаги аудиосига муносабат билдирди

Тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Қизириқ тумани ҳокими ва кластер вакилини қўпол равишда ҳақорат қилаётгани акс этган навбатдаги аудиоси тарқалди. Ҳокимлик аудионинг айрим жойлари монтаж қилинганини айтиб, мулоқот тафсилотларини очиқлади.

Тошкент вилоятида фуқаро ва банк ходимлари 2 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда
7 сентябрь 2022, 14:53

Тошкент вилоятида фуқаро ва банк ходимлари 2 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида хусусий корхоналарни норасмий бошқариб келган шахс ва тижорат банки ходимлари 2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан иккита модда доирасида жиноят иши қўзғатилди.

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қандай олади?
7 сентябрь 2022, 14:50

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қандай олади?

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қаердан ва қай тартибда олишлари борасида маълумот берди. Бунинг учун Давлат солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиш керак бўлади. Такси ҳайдовчиси йилига жами 600 минг сўм сарфлайди.

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларни аҳолига очиқлаш тартиби тасдиқланди
7 сентябрь 2022, 14:14

Қадимий қўлёзма ва тарихий ҳужжатларни аҳолига очиқлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукуматнинг «Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисида»ги низоми тасдиқланди. Унга кўра, давлат реестрига киритилган манбаларга оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиб, унга 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.

Сирдарёда «Lacetti» ва «Nexia 2» тўқнашуви оқибатида 4 киши вафот этди
7 сентябрь 2022, 12:48

Сирдарёда «Lacetti» ва «Nexia 2» тўқнашуви оқибатида 4 киши вафот этди

«Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Сирдарё вилоятидан ўтувчи қисмида «Lacetti» ва «Nexia 2» машиналари тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида «Nexia 2» ҳайдовчиси ва уч йўловчи ҳалок бўлди, яна бир киши шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Аварияга нима сабаб бўлгани очиқланмади.

«Таълим сифатининг акс-садоси десак ҳам бўлади». ХТВ вакили дарсликлардаги хатолар ҳақида
7 сентябрь 2022, 12:40

«Таълим сифатининг акс-садоси десак ҳам бўлади». ХТВ вакили дарсликлардаги хатолар ҳақида

ХТВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев мактаб дарсликларида учраётган хатоларни «таълим сифатининг акс-садоси» дея атади. Унинг сўзларига кўра, хатолар бугун пайдо бўлиб қолмаган, улар 5−10 йил олдинги китобларда ҳам бор. Хатолар борлиги тасдиқланса маъсулларга чора кўрилиши айтилди.

Ўзбекистонда электрон пуллар тизими сони 15 тага етди
7 сентябрь 2022, 12:20

Ўзбекистонда электрон пуллар тизими сони 15 тага етди

Марказий банк томонидан «ExMoney», «АИСТ» ҳамда «PAYNET WALLET» электрон пуллар тизимлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди. Бу орқали Ўзбекистондаги электрон пул тизимлари сони 15 тага етди.

«Китоблар бепул берилади ва ўқувчининг мулки бўлиб қолади». Хорижда мактаб дарсликлари қай тартибда тақдим этилади?
7 сентябрь 2022, 11:54

«Китоблар бепул берилади ва ўқувчининг мулки бўлиб қолади». Хорижда мактаб дарсликлари қай тартибда тақдим этилади?

«Газета.uz» мухбири дунёнинг турли нуқталарида яшаётган ва фарзанди ўша ердаги мактабда ўқиётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, дарсликларни бериш тартиби ҳақида сўради. Уларнинг кўпчилиги китоблар бепуллиги ва улар ўқувчида умрбод қолишини айтмоқда, айрим жойларда хатто компьютергача берилади.

Ўзбекистон саноат мулкини муҳофаза қилишда Озарбайжон билан ҳамкорлик қилади
7 сентябрь 2022, 11:31

Ўзбекистон саноат мулкини муҳофаза қилишда Озарбайжон билан ҳамкорлик қилади

Президент томонидан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўтрасида саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича битим имзоланди. Икки давлат раҳбарлари бу бўйича 21 июнь куни Тошкентда декларация ва 18 та ҳужжат имзолаганди.

Ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий чиқинди контейнерлари ўрнатилади
7 сентябрь 2022, 11:00

Ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий чиқинди контейнерлари ўрнатилади

Ўзбекистонда 2023−2024 йилларда ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий кўринишдаги чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Бунда жиҳозлаш ишлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

«Атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз» — Зироат Мирзиёева
7 сентябрь 2022, 10:53

«Атроф-муҳит ҳолатига ҳар биримиз жавобгармиз» — Зироат Мирзиёева

Zamin фонди «Тоза ҳавонинг инсон ҳаёти сифати учун аҳамияти» мавзусида муҳокама ўтказди. Фонд Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева атроф-муҳит ҳолати учун ҳар ким жавобгарлигини айтиб, барча ҳаракатлар аҳамиятли эканини таъкидлади.

Ҳукумат бюджет тақчиллиги чегарасига мослаша олмаяпти
7 сентябрь 2022, 10:49

Ҳукумат бюджет тақчиллиги чегарасига мослаша олмаяпти

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3,7% ёки 14,4 трлн сўмни ташкил этди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. Бу кўрсаткич рухсат этилган чегарадан юқори. Июлда ҳукумат парламентдан тақчиллик чегарасини оширишни сўрашни режалаштирганди.

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди
7 сентябрь 2022, 10:25

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди

Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.

ПМТИ асосий истеъмол товарлари нархининг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилди
7 сентябрь 2022, 10:25

ПМТИ асосий истеъмол товарлари нархининг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилига кўра, аҳоли даромадлари динамикаси бензин, пропан, гўшт каби маҳсулотлар нархига нисбатан секин ўсганлиги қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг